Янгиликлар
07
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси, “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда вилоят ИИБ ва соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида белгиланган нормалар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Асосий эътибор давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда улар олдида турган вазифаларга қаратилди.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Конституция куни муносабати билан ўзларининг жойларда олиб бораётган фаолияти давомида амалга ошираётган ишлари тўғрисида ўртоқлашдилар.
Тадбир сўнггида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашдаги самарали меҳнати ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги фаол фаолияти учун 8 декабрь - Конституция куни муносабати вилоятдаги бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.