Янгиликлар
10
Фарғона вилояти адлия бошқармаси ноябрь ойининг энг яхши ходимини маълум қилади.
Доимий равишда бошқарма жамоаси орасидан энг яхши ходим аниқланиб, рағбатлантириб борилмоқда ҳамда бу ўзига хос анъанага айланган. Мазкур анъанани давом этирган ҳолда, Олтиариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Зулпихоров Яхё Абдубаннонович 2020 йил ноябрь ойининг “энг яхши ходими” деб топилди.
У қонун хужжатларини, шунингдек соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиққан таклифлари, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, жамоат ишларида ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси жамоаси Яхё Абдубаннонович Зулпихоровни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.