Янгиликлар
18
Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.
Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.
Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан фуқаролар Абдуназарова Дилфузахон Мамуржон қизи, Комилов Абдиманоб Бахромович, Қурбонов Мухаммаджон Расулжон ўғли, Джўраев Дилшоджон Абдунабиевич ва Эргашев Рўзалиларнинг ойлик иш ҳақлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Д.Абдуназарова, А.Комилов, М.Қурбонов, Д.Джўраев, Р.Эргашев ва бошқаларнинг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидаги иш фаолиятида 2020 йил январь-май ойлари учун ҳисобланган ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмаган.
Адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қонун хужжатлари ижросининг бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимнома натижасида ходимларнинг 12.854.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари манфаатларини кўзлаб киритилган аризага асосан, суднинг буйруғи чиқарилиб, ходимларга 12.623.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари ундирилди.
Натижада Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларининг жами 25.477.000 сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Унутманг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифасидир.
Файзулло Мамажонов
Учкўприк тумани адлия бўлими
масъул ходими, 2-даражали юрист.