Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

19 294 935 сўмлик иш ҳақи эгаларига берилди


Фарғона вилояти адлия бошқармасининг тошириғи билан Бувайда тумани адлия бўлими томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК Бувайда филиалида ишчиларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўланиши аҳволи юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мониторинг давомида “Тоза ҳудуд” ДУК Бувайда филиалида 2020 йилнинг октябрь ва ноябрь ойлари учун 18 нафар ишчиларга 19.294.935 сўм миқдоридаги иш ҳақи тўланмаганлиги аниқланди.
Ходимларга тўланмай қолган иш ҳақини зудлик билан тўлаб бериш юзасидан “Тоза ҳудуд” ДУК Фарғона вилояти бошқармасига 2020 йил 10 декабрь куни 14/3-1/-222-сонли тақдимнома киритилди.
Туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома натижасида “Тоза ҳудуд” ДУК Бувайда туман филиалининг 18 нафар ишчиларига 19.294.935 сўм миқоридаги иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди.
Бувайда тумани адлия бўлими доимий равишда фуқароларга кўмак беришга тайёр.
Мурожаатларни қуйидаги Телеграм-ботига йўллашингиз мумкин: @fargona_adliya_bot

Бувайда туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Э.Ботиров