Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Педагог ходимларнинг устамалари тўланди...


Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан фуқароларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилиниши ҳамда уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси камситилишига қарши узлуксиз равишда чора-тадбирлар амалга оширилиши ва улар юзасидан доимий мониторинг ўтказилиши таъминланмоқда. Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганиб чиқилиб, аниқланган ҳуқуқ бузилиши ҳолатларига чек қўйилиши бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 64-сон кўп тармоқли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ ходимлари ойлик иш ҳаларига тўланадиган 100 фоизли устама тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида, шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан ташкилот раҳбари, педагог ҳамда тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорда, тарбиячи ёрдамчиларга эса 50 фоиз миқдордаги 2020 йил май-август ойлари учун тўланиши лозим бўлган жами 208 588 177 сўм устамаларни тўламасдан ходимларни сарсон қилиб келаётганлиги аниқланиб, шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбари номига тақдимнома киритилди. Қўлланилган таъсир чораси асосида, мазкур устама ҳақлари шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳисобидан ундириб берилиши таъминланди.
Қўқон шаҳар адлия бўлим томонидан амалга оширилаётган мазкур ишлар замирида, шубхасиз, фуқароларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси ҳамда уларнинг манфаатларини камситилишига йўл қўймасликдан иборат эзгу мақсад ётади. Ўз навбатида, амалга оширилаётган ушбу вазифалар орқали фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришларини таъминлаш ҳамда шу йўл билан уларнинг давлат органлари ва ташкилотларига нисбатан ишончини мустаҳкамлаш таъминланаётганлигини унутмаслик лозим.

Қўқон шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
Ш.Қорабоев