Янгиликлар
05
Фарғона вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб чиқилиши юзасидан таҳлилий маълумотнома
Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими томонидан бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил давомида мурожаатлар келиб тушиши ва уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати таҳлил қилиб чиқилди.
Хусусан, бошқарма ва тизим идораларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва ҳалқ қабулхонаси орқали 2020 йил давомида
396 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 89 таси қаноатлантирилган, 281 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 19 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, 7 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Шунингдек, бошқарма ва унинг тизимига бевосита 4697 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3402 таси қаноатлантирилган, 939 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган,
26 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 3 та мурожаат рад этилган,
310 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, 17 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар бошлиқлари томонидан шахсий қабулларда 2832 та, “Сайёр қабуллар”да 981 та, ҳалқ қабулхонасида 59 та мурожаатлар қабул қилинган.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Адлия органларига 2020 йил давомида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг (раҳбар ходимлари) хатти-ҳаракатлари ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларига доир келиб тушган жами 2 791 та мурожаатлар (шикоятлар) нинг 2 577 таси ёки 92,3 % ҳал этилди, шундан 1 933 таси ёки 69,2 % қаноатлантирилди, 643 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 187 таси тегишлилиги бўйича ваколатли органларга юборилди,
9 таси кўрмасдан қолдирилди, 1 таси рад этилди ҳозирда 18 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.
Мурожаатларнинг хусусияти бўйича таҳлил қилинса 41 % (1143 та) меҳнат низолари, 13,2 % (369 та) ижтимоий ҳимоя, 7,9 % (221 та) ер ҳамда
уй-жой, 3,2 % (88 та) коммунал тўловлар, 2,4 фоиз (68 та) мурожаатлар таълим масаласини қамраб олмоқда.
Меҳнат қонунчилиги бузилиши юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари Қува (146 та), Фарғона (121 та), Боғдод (120 та), Бешариқ (103 та) туманларидан бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ келиб тушиб, бу соҳада келиб тушган жами мурожаатларнинг қарийб 77,9 % ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаслиги масаласини ёритмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 161-моддаси тартибида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари асосан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари 110 нафар, Халқ таълими 33 нафар, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари 11 нафар, Мактабгача таълим бўлимлари 16 нафар ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари муддатида тўланмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, коллеж, мактаб директорлари 61 та ҳолатда,
Пахта тозалаш акциядорлик жамиятлари 12 та ҳолатда ходимларни ишдан бўшатиш нафақаларини ўз муддатида тўлаш жараёнида Меҳнат кодексининг
67, 109-моддалари тартибига риоя этмай қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган.
Хусусан, адлия органлари томонидан вилоят ва туманлардаги 150 га яқин ташкилотда ўтказилган мониторинг жараёнида 31 та ташкилотда
2 млрд 809 млн 161 минг сўм ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Жумалдан, "Тоза ҳудуд" ДУК, ободонлаштириш бошқармалари, йўллардан фойдаланиш корхоналари, коллежлар ва бошқа ташкилотларда жами 219 млн 211 минг сўм ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган.
Вилоятдаги мавжуд 18 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг 16 тасида 1 211 нафар ходимга тўланиши лозим бўлган
2 млрд 521 млн 514 минг сўм ойлик иш ҳақига қўшимча тўловлар умуман тўланмаган.
Тугатилган коллежларнинг 58 нафар ходимига тўланиши лозим бўлган
68 млн 436 минг сўмлик ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилмаган.
Ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми Бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари (мансабдор шахслари) нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўлмоқда.
Туман (шаҳар) Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларининг масъул мансабдор шахслари томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги, 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомлар талаблари қўпол равишда бузилган.
Шу каби қонунбузилиши ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда
Ўзбекистон (71 та),Учкўприк (68 та), Қўштепа (37 та) туманларида кўпроқ аниқланди.
Ер ҳамда уй-жойга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг кўп қисми Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан бўлиб, жойларда Уй-жой кодекси,
Ер кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилганликларини кўрсатади.
Хусусан, фуқаро Г.Омонованинг ўзи яшаб турган уйга нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати суд тартибида
ҳал этилган, холбуки мазкур ҳолат судгача ҳал этилиши ҳам мумкин эди.
Юқоридаги масалаларни ўз ичига олган мурожаатлар асосан Фарғона, Қувасой шаҳарлари, Данғара, Бувайда туманларидан кўпроқ келиб тушмоқда.
Коммунал тўловлар юзасидан келиб тушган шикоятларнинг асосий қисми туман (шаҳар) электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўлмоқда.
Шу каби ноқонуний ҳаракатлар асосан Тошлоқ тумани (32 та), Қўқон шаҳар (10 та) ҳудудларида кўпроқ содир бўлмоқда.
Адлия органлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида давлат органлари ва ташкилотларига жами 240 та тақдимнома, судларга 2 млрд. 438 млн. 934 минг сўмлик 595 та даъво аризалари киритилиб, мурожаат муаллифларининг жами 3 млрд. 86 млн 157 минг сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, кўрилган ҳуқуқий чоралар натижасида жами
102 нафар мансабдорларнинг интизомий, 46 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилиб, маъмурий органларининг 14 та ҳужжати ижроси тўхтатилди.
Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига асосан ҳар чоракда мурожаатлар мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоида бузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш бўйича таҳлил қилиниб, тизим идоралари ва тегишли ташкилотларга таҳлилий маълумотлар етказилиб келинмоқда.
Жумладан, ҳисобот даврида ўтказилган таҳлилларга кўра бошқарма
ва унинг тизимидаги идораларга келиб тушган мурожаатлар аксарияти меҳнат низолари, ойлик иш ҳақи, коммунал тўловлар ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан бўлганлиги аниқланиб, маъсул ташкилотларга соҳага доир кўплаб шикоятлар келиб тушаётганлиги ҳамда уларни олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланганлиги маълум қилинади.
Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими