Янгиликлар
18
Тиббиёт ходимларининг иш соатлари кўпайтирилди
Олтиариқ туман адлия бўлимига тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ариза билан мурожаат қилиб, узоқ йиллардан буён мазкур бўлимнинг сариқ касалликлар қисмида ишлаб келаётганликлари, коронавирус пандемияси даврида юқумли касалликлар шифохонаси COVID марказига айлантирилгач, ходимлар Қизилтепа МФЙ ҳудудида жойлашган мослаштирилган бинода ишлаганликлари, карантин даври тугатилиб, вазият барқарорлашгандан сўнг ўз иш жойларида фаолиятларини давом эттираётганликлари, бироқ шифохонада беморлар сони камайганлиги сабабли тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан сариқ касалликлар пости иш фаолияти тўхтатиб қўйилганлиги, натижада уларнинг иш соатлари 18 соатдан 13 соатга камайиб, 125 000 (бир юз йигирма беш минг) сўм атрофида ойлик иш ҳақи олаётганликларини маълум қилганлар.
Ходимлар ўз мурожаатларида бўлим иш фаолияти тўхтатилганлиги ва иш соатлари камайганлиги бўйича хабардор қилинмаганликларидан норози бўлиб, сариқ касалликлар пости иш фаолиятини тиклашда ёрдам сўраганлар.
Туман адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганилганда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва тегишли тартибда тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида ўз вазифасига маъсулиятсизлик билан ёндошган Юқумли касаллик бўлими бош врачи Р.Бўтабеков ва бўлим катта хамшираси Ш.Одиловларга интизомий жавобгарликка тортилди. Қисқартирилган 1 та ҳамшира пости тикланиб, ходимларнинг иш соати 13 соатдан 37-42 соатга кўпайтириб берилди. Натижада тиббиёт ходимларининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Фуқаронинг манфаатлари йўлида адлия идоралари доимий равишда иш олиб боришга тайёр эканлигини яна бир бор маълум қиламиз. Адлиянинг эшиклари доим сиз учун очиқ. Бизга онлайн тарзда савол бериш учун телеграм орқали @fargona_adliya_bot га мурожаатингизни йўлланг.
Олтиариқ туман
адлия бўлими бошлиғи
О.Халилова