Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адолат қарор топди


Фурқат туман Катта-янги қишлоғида яшовчи “Қолгандарё чаманзори” фермер хўжалиги раҳбари А.Қаюмов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссия”сининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати Фурқат туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил 14 март куни туман ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий нашри “Навбаҳор” газетасида 19 та лойиҳа бўйича туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтарилган ер майдонари бўйича 2020 йил 23 март куни танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилган.
“Қолгандарё чаманзори” фермер хўжалиги рахбари А.Қаюмов танловда қатнашиш истагини билдириб туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилган ва 3-лойиҳа бўйича барча ҳужжатларни тақдим қилган.
Туман ҳокимлиги биносида ўтказилган танловда 3-лойиҳа бўйича “Жаннатмакон юрт ўғлонари” Фермер хўжалигининг 24.7 гектар экин ер майдонлари (пахта ғаллачилик йўналишида мавжуд фермер хўжалигини кенгайтириш учун) “Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссия”сининг йиғилишида кўриб чиқилган.
Натижада “Қолгандарё чаманзори” фермер хўжалиги рахбари А.Қаюмов танлаш босқичида энг юқори (57 балл қолган талбагорлар 15, 24 балл халос) олган бўлишига қарамай комиссия томонидан қабул қилинган қарорда 3-лойиҳа бўйича талабгорлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанлиги сабабли танлов карантиндан сўнг ўтказилиши ёки олдинги фермер хўжалигига қайтариб бериш масаласи комиссиянинг кейинги йиғилишда кўриб чиқилиши белгиланган.
Шундан сўнг, комиссиянинг кейинги йиғилишда ушбу лойиҳалар бўйича ер майдонлари танловга қўйилмасдан туман ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги “Туман ҳокимининг 05.11.2019 йилдаги 3839-сонли қарорига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 331-сонли қарорига асосан 05.11 2019 йилддаги “тумандаги “Жаннатмакон юрт ўғлонлари” фермер хўжалигининг ер майдонларини бир қисмини туман захира ерлар фондига қайтариш тўғрисида”ги қарори билан туман захира ерлар фондига олинган ер майдонлари танловсиз олдинги фермер хўжаликларига қайтариб берилган.
Ўрганиш давомида Фурқат туман адлия бўлими Фурқат туман маъмурий судига Фуқаро А.Қаюмовнинг манфааларини кўзлаб “Туман ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 331-сонли қарори ҳамда Комиссиясининг 2020 йил 23 мартдаги 4-сон баёни билан тасдиқланган қарорни 3-лойиҳага тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида” шикоят аризаси киритган.
Фурқат туман Маъмурий судининг 2020 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан шикоят қилиш муддати ўтганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад этилган ва Комиссиясининг 2020 йил 23 мартдаги 4-сон баёни билан тасдиқланган қарорни 3-лойиҳага тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаби маъмурий судга тааллуқли эмас деб топилиб суднинг ажрими иш юритишдан тугатилган.
Фурқат туман адлия бўлими ушбу ҳал қилув қарори ва ажримидан норози бўлиб, Фарғона вилоят маъмурий судига кассация шикояти киритади.
Суд муҳокамаси жорий йилнинг 13,19 январь кунлари бўлиб ўтиб, якунда, Фарғона вилоят маъмурий суди кассация судлов ҳайъатининг 19 январь кунги қарори билан Фурқат тумани адлия бўлимининг “Қолгандарё чаманзори” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар Фурқат туман ҳокимлиги ва тумандаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясига нисбатан “Туман ҳокимининг қарори ва комиссиянинг йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги шикоят аризаси юзасидан Фурқат туман маъмурий судининг 2020 йил 4 ноябрь кунги ҳал қилув қарори ва иш юритишдан тугатиш тўғрисидаги ажрими бекор қилинди.
Бундан ташқари, Фурқат туманидаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи доимий ҳаракатдаги туман комиссиясининг 23.03.2020 йилдаги 4-йиғилиш баёни билан тасдиқланган қарорни 3-лойиҳага оид қисми ва Фурқат туман ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 331-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилди.


Фурқат туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
С.Дехқонов