Янгиликлар
12
Қўштепа туманида "Ҳуқуқий ахборот куни"
Қўштепа туман адлия бўлими Фарғона вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12 феврал кунида тумандаги ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда "Қийқи" МФЙда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси ташкил қилинди.
Қийқи МФЙда ўтказилган тадбирларда 100 дан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди, Фуқароларга уй-жой, ижтимоий нафақалар, кредит олиш, ер участкаси олиш ва бошқа масалаларда адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, нотариуслар, Пенсия жамғармаси бошқа ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 36 нафар фуқароларимизга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди, 17 та нотариал ҳаракатлар маҳаллаларнинг ўзида амалга оширилди, бандлик органлари томонидан 6 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди ва 10 нафар ишсиз аёллар ва ёшларга ишга жойлашиш юзасидан йўлланмалар берилди, банкларга кредит ажратиш юзасидан 7 та мурожаат қабул қилинди. Шунингдек, тадбир сўнгида адлия бўлими ҳодимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий ахборот материаллари, флаер, буклет ва ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.