Янгиликлар
19
Фарғонада кўчма савдо дўкони очилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, лойиҳанинг навбатдаги босқичида республиканинг турли ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун мўлжалланган енгил конструкцияли кўчма дўконлар тайёрланиб, ҳудудлардаги аҳоли гавжум бўлган савдо объектларига имтиёзли тартибда жойлаштирилиши режалаштирилган эди.
Шу муносабат билан бугун Адлия вазирлиги хомийлигида қурилган енгил конструкцияли кўчма дўкон Фарғона вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда марказий буюм бозори ҳудудига жойлаштирилди ва махсус дўконнинг очилиш маросими ташкил этилди.
Фарғона вилоят
адлия бошқармаси