Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия сайли


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 30 март куни Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний марказий боғида “Муаммо ва ечим” шиори остида “Адлия сайли” ҳуқуқий, маданий ва маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирга 20 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари жалб этилди. Тадбирда адлия бошқармаси, давлат хизматлари маркази, бандлик органлари, пенсия жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Темурбеклар мактаби ва юридик техникуми, хусусий нотариуслар, адвокатлар, “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси, ННТ шаклидаги корейс, немис, слявян, татар, тожик, қирғиз ва турк миллий маданий марказлари, халқ ҳунармадчилик марказлари иштирок этди.
Мутасаддилар томонидан аҳолининг уй-жой, ижтимоий нафақалар, кредит ва микроқарз олиш тартиби, ер участкаси олиш ногиронларга берилган имтиёзлар, ногиронликни белгилаш ва тиббий-ижтимоий меҳнат экспертизаси, иш билан таъминлаш, ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат муносабатлар, уй-жой, шунингдек ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, интернат, болалар уйлари ва бошқа маҳсус уйлар) билан таъминлаш, ер майдони ажратмаслик ёки асоссиз олиб қўйиш, ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, аҳоли уй-жойларини таъмирлаш масалалари бўйича саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 400 дан ортиқ аҳоли вакиллари томонидан конституция ва қонунларни билиш юзасидан адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган тестлар ечилиб, ғолиб иштирокчилар бошқарманинг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
500 га яқин фуқароларга бугунги кунда долзарб бўлган ҳуқуқий ахборот материаллари, яъни флаер, буклет ва ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.
Бундан ташқари Юридик техникум ўқувчилари томонидан “Street law” лойиҳаси доирасида марказий боғ ва шаҳар Деҳқон бозори ҳудудида аҳолига ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш, уларни оммавий маданият ва бошқа ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳозирги кунда ёшлар берилаётган кенг имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.
Тадбир давомида ташриф буюрувчилар шаҳар маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят бошқармаси, милллий маданий марказлар ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар ҳамда Темурбеклар мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган кўргазмали чиқишлар сайл иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.