Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил I чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот


  Адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари (кейинги ўринларда - адлия органлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ 2021 йил I чораги давомида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалий ишлар бажарилди. Жумладан:
Адлия органларига жами 6 641 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 3 509 таси ижроси таъминланди, 2 370 таси маълумот (умумлаштириш) учун қабул қилинди, 6 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилди, хозирда 756 та хат ва ҳужжатлар иш юритувда (қолдиқ), шундан 44 таси доимий назоратга олинган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида:
Адлия органларига 2021 йил I чораги давомида 2655 та мурожаат келиб тушган. Шундан, бошқарма ва унинг тизимига бевосита 2521 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1353 таси қаноатлантирилган, 625 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 3 та мурожаат рад этилган, 136 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, 402 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Шунингдек, бошқарма ва тизим идораларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва ҳалқ қабулхонаси орқали 2021 йил I чораги давомида 134 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 35 таси қаноатлантирилган, 80 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган,
14 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар бошлиқлари томонидан шахсий қабулларда 1079 та, “Сайёр қабуллар”да 1041 та мурожаатлар қабул қилинган.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Адлия бўлимларига 2021 йил давомида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг (раҳбар ходимлари) хатти-ҳаракатлари ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларига доир келиб тушган жами 1290 та мурожаатлар (шикоятлар) нинг 955 таси ҳал этилди, шундан 592 таси қаноатлантирилди, 363 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 45 таси тегишлилиги бўйича ваколатли органларга юборилди, 5 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса, 249 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.
Боғдод (147 та), Риштон (121 та), Тошлоқ (107 та) тумани адлия бўлимлари шикоятларни бошқа бўлимларга нисбатан кўп қабул қилган.
Адлия бўлимларига келиб тушган шикоятларнинг хусусияти бўйича таҳлил қилинса 48,3 % (493 та) меҳнат низолари, 13,3 % (136 та) ижтимоий ҳимоя, 5,2 % (53 та) ер ҳамда уй-жой, 5,1 % (52 та) коммунал тўловлар масаласини қамраб олмоқда.
Меҳнат қонунчилиги бузилиши юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари Олтиариқ (82 та), Қува (70 та), Боғдод (66 та), Риштон
(59 та) туманларидан бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ келиб тушиб,
бу соҳада келиб тушган жами мурожаатларнинг қарийб 61 % ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаслиги масаласини ёритмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 161-моддаси тартибида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари асосан касб-ҳунар мактаблари, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари муддатида тўланмаганлиги аниқланди.
Кўриб чиқилган мурожаатлар (шикоятлар) нинг 74,1 % ўз исботини топганлиги, соҳа мутахассислари томонидан унумли (ижодий) меҳнат қилмаганликлари, иш берувчи томонидан ходимларнинг меҳнат самарадорлиги кўрсатгичлари профессионал даражада бошқарилмаганлигидан далолат бермоқда.
Адлия органлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида давлат органлари ва ташкилотларига жами 89 та тақдимнома, судларга 311 млн 768 минг сўмлик 144 та даъво аризалари киритилиб, мурожаат муаллифларининг жами 686 млн 553 минг сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, кўрилган ҳуқуқий чоралар натижасида жами 34 нафар мансабдорларнинг интизомий, 3 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилиб, маъмурий органларининг 2 та ҳужжати ижроси тўхтатилди.
Қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
Адлия органлари томонидан қонунчиликни такомиллаштирга доир
28 та таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда адлия вазирлигига кўриб чиқишлик учун юборилди.
Ҳисобот даврида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун жами
28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари келиб тушган. Улардан
21 таси (75 фоизи) ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб ижобий хулосалар берилган.
Ўтказилган назорат тадбирлари ва қўлланилган таъсир чоралари:
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа соҳаларда ўтказилган 103 та ўрганиш ва 88 та назорат тадбирлари натижасида 510 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жами 378 та тақдимнома киритилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа назорат қилувчи органларнинг жами 7 та хужжатлари бекор қилинди, 374 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 10 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, тақдимномалар асосида 551 млн. 72 минг сўм маблағлар ўз эгаларига қайтарилиши таъминланди.
Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 143 та таклиф киритилиб,
91 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Ҳисобот даврида жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 4 та таклиф тегишли идораларга киритилиб, қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоят бўйича жами 4 993 та огоҳномалар киритилди.
Жисмоний ва юридик шахсларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга жами 172 та 359 млн. сўмлик даъво аризалари киритилиб, шундан
297 млн. 862 минг сўмлик 118 та даъво аризалари қаноатлантирилди.
Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга
ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш соҳасида:
Адлия органлари томонидан 2021 йил I чораги давомида жами
11 829 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилди, шундан 5 278 таси бевосита оммавий ахборот воситалари орқали, яъни 57 таси телевиденияда, 53 таси радиода, 54 таси газета ва журналларда, 5 114 таси веб-сайт орқали амалга оширилди.
Хусусан, жойларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, муаммолари мавжуд аёллар, шунингдек тадбиркор аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилди.
Натижада, ҳисобот даврида жами 2192 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, шундан 20 нафари тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, 648 нафари оғир ҳаётий шароитга тушиб қолганлар, 5 нафари пробация рўйхатида турганлар, 182 нафари нотинч оилалардаги аёлларни ташкил этади.
Шунингдек, адлия органлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида жорий йилнинг
12 февраль ва 12 март кунлари барча туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси асосида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
Жумладан, тадбирларда суд органлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат хизматлари марказлари, бандлик органлари, хусусий нотариуслар, адвокатлар, “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, БТПЖ, тижорат банклари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари ва бошқа ташкилот масъуллари иштирок этишди.
Ўтказилган тадбирлар давомида вилоят бўйича 3460 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этган бўлса, 202 нафар фуқароларнинг мурожаатлари адлия органлари иш юритувига қабул қилинди, 2067 нафар фуқароларга (уй-жой, ижтимоий нафақалар, кредит олиш, ер участкаси олиш ва бошқалар) адлия бошқармаси, адвокатлар, нотариуслар, ФҲДЁ органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 157 нафар фуқароларимизга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди, 50 та нотариал ҳаракатлар маҳаллаларнинг ўзида амалга оширилди, бандлик органлари томонидан 25 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди
ва 111 нафар ишсиз аёллар ва ёшларга ишга жойлашиш юзасидан йўлланмалар берилди, тижорат банкларига кредит ажратиш юзасидан
24 та мурожаат қабул қилинди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг февраль-март ойларида “Ватан мактаб остонасидан бошланади” тамойили асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларининг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, уларга соҳага ҳамда меҳнат қонунчилигига оид норматив-ҳуққий хужжатлар мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотларига етказиш соҳасида:
Ҳисобот даврида 273 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича 679 та давлат органлари ва ташкилотларига 5 020 маротаба етказилиши таъминланди.
Келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 18 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 19 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони, 50 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, 123 таси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, 41 таси вазирликлар, давлат қўмиталари
ва идораларининг буйруқлари ҳамда қарорлари, 22 таси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини такшил қилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасида:
Ҳисобот даврида бошқарма томонидан 215 та диний ташкилотлар давлат рўйхатига олинган бўлиб, шундан 201 таси ислом динига мансуб бўлса 14 таси эса ноисломий диний ташкилотларидир.
Шунингдек, вилоятда жами 777 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтиб фаолият юритиб келмоқда.
Мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларидан 481 таси давлат рўйхатига, шундан 354 таси ННТнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаси сифатида рўйхатга олинган, 296 та ННТлар ҳисоб рўйхатига олинган.
Бундан ташқари, бошқармада 21 та доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари рўйхатга олинган.
2021 йилнинг I чораги давомида вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган диний ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалдаги қонунчиликка ва ўз устав фаолиятларига риоя этишлари юзасидан жойларда жами 2 та ўрганишлар ўтказилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 34 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари
ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан 2 та тақдимномалар киритилди, киритилган таъсир чораларга асосан 1 нафар айбдор ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Бошқарма томонидан 799 та нодавлат нотижорат ташкилотлари,
215 та диний ташкилотларининг ҳисоботлари таҳлил этилди ва таҳлил натижаси бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мансабдор шахсларга жами 10 та маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда
2 та (1 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва 1 та диний ташкилотга) тақдимнома киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 5 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлари мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилдива 11 нафар айбдор ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 11 март куни бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги
“2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон Фармони ва 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-5012-сон қарори мазмун-моҳиятини нодавлат нотижорат ташкилотларига етказиш юзасидан семинар ўтказилди.
Нотариат ва адвокатура соҳасида:
Бугунги кунда вилоятдаги 75 та хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга, 147 та адвокатлик тузилмаларида 307 та адвокатлар фаолият юритиб келмоқда.
Юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Вилоятда 277 та ташкилотда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган мезонларга асосан 278 та юридик хизмат штат бирликлари ташкил этилган. Ҳисобот якуни ҳолатига 237 та юридик хизмат ходими амалда ишлаб келмоқда.

Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими