Янгиликлар
04
Oйининг энг яхши ходим
Доимий равишда бошқарма жамоаси орасидан энг яхши ходим аниқланиб, рағбатлантириб борилмоқда ҳамда бу ўзига хос анъанага айланган. Мазкур анъанани давом этирган ҳолда, Адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Тохиржонов Баходиржон Тохирович 2021 йил апрел ойининг “энг яхши ходими” деб топилди.
У қонун хужжатларини, шунингдек соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиққан таклифлари, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, жамоат ишларида ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси жамоаси Тохиржонов Баходиржон Тохирович ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.