Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида навбатдаги тадбир


Жорий йилнинг 11 май куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик мазмун-моҳиятини нодавлат нотижорат ташкилотларига етказиш юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган мустақил нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, ходимлари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар ва бугунги бу борада ваколатли давлат органи томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.
Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари мазкур соҳада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.