Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Мустаҳкам ҳуқуқий асос


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 15 августдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” ги 225-сон Қарорини мазмун-моҳиятини давлат органлари ҳодимлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига етказиш мақсадида семинар ташкил этилди.202.jpg

Қайд этилганидек, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу боис сўнгги йилларда бир қатор қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиндики, буларнинг ижроси соҳани сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш имконини берди. Янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ана шулар жумласидандир.0012.jpg

Ўтган йили соҳада рухсат беришга оид 80 та тартиб-қоида, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 таси бекор қилингани, молиявий ҳисобот топширишнинг шакллари ва даврийлиги 1,5 баробар қисқартирилгани, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб 65 та статистик ҳисобот шакли ва 6 та солиқ ҳисоботи шакли бекор қилингани эътиборга молик.

Тадбирда давомида солиқ, божхона ва марказий банк бошқармалари ҳамда савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, экспорт товарларини божхонада расмийлаштириш тартиб-таомиллари ҳам сезиларли даражада соддалаштирилгани, айни пайтда бизнесни рўйхатга олиш жараёни “бир дарча” тамойили асосида атиги икки кун ичида амалга оширилиши белгилангани бу энг яхши халқаро амалиёт талабларига тўла мос келиши таъкидланди.

Хулоса ўрнида айтганда, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича самарали механизмнинг жорий этилгани иқтисодиётимизда катта аҳамиятга эга бўлган хусусий тармоқни янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш имконини бераётир.