Янгиликлар
Тинчлик-тараққиёт ва фаровон ҳаёт гарови
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона ҳуқуқшунослик коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “ЎЗБЕК ХАЛҚИГА ТИНЧЛИК ВА ОМОНЛИК КЕРАК” рисоласи мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Коллеж ўқитувчилари ва талабалари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари учун берган интервьюсида бугунги ва эртанги тараққиётимиз учун ғоят муҳим ва долзарб бўлган масалалар ҳақида фикр юритилганлиги, уларнинг ечими бўйича амалий хулоса ва таклифлар илгари сурилганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида қайд этиб ўтилган табрик сўзи, шу жумладан мамлакатимиз Президентининг “...биз ўз олдимизга қўйган келажаги буюк давлат қуришдек олижаноб мақсадга етиш йўлида мен сизлар каби мард ва шижоатли ёшларимизга, илму-фан чўққиларини эгаллашга бел боғлаган, бугун ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлиб майдонга чиқаётган соғлом ва баркамол авлодимизга ишонаман...” деган сўзлари мазмун-моҳиятининг аҳамияти юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.
Бу йўналишдаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туман таълим муассасаларида ўтказилмоқда.