Янгиликлар
Сайловлар юқори савияда ўтади
Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтади. Фарғона вилоятида ҳам мазкур ижтимоий-сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Вилоятда сайловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси таркиби тасдиқланди.
Сайловни ўтказиш тартиби тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, ижтимоий-сиёсий тадбирга ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш мақсадида жойларда турли семинар ва тадбирлар ташкил этилмоқда. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига атрофлича маълумот берилаётир.
Бўлажак сайловларда вилоят бўйича 1029 маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 9 минг 600 нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, фуқароларнинг ўтказиладиган сайловларга қизиқиши катта.