Янгиликлар
19
“Mobile ID” тизимидан рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз нима қилиш керак?
“Mobile ID” тизимидан рўйхатдан ўтиш жуда осон. Бунинг учун сиз бир маротаба шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) билан республикада мавжуд давлат хизматлари марказлари ёки нотариусларга ташриф буюришингиз кифоя.
▫️Давлат хизматлари маркази оператори ёки нотариусга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этасиз ва мобил рақамингизни маълум қиласиз;
▫️оператор ёки нотариус тизим орқали сизни “one.id” тизими орқали рўйхатга ўтганлигингизни текширади ва рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз рўйхатдан ўтказади;
▫️тизим орқали биометрик маълумотларингиз тасдиқланади;
▫️ телефон рақамингизга тасдиқловчи код юборилади ва код тизимга киритилади.
Энди сиз мобил рақамингиз орқали ЯИДХП (my.gov.uz) портали ва бошқа кўпгина молиявий хизматларга телефонингиз орқали буюртма беришингиз ва тасдиқлашингиз мумкин.