Янгиликлар
16
"Зўравонликдан кейинги ҳаёт"
2022 йил 16-декабрь куни «Қалб нури» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан "Зўравонликдан кейинги ҳаёт" - ҳаётда зўравонликни бошдан кечирган аёлларнинг реинтеграция қилиш мавзуси бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят ИИБ, вилоят Адлия бошқармаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг гендер комиссияси, Фарғона Давлат Университетининг Гендер тадқиқотлар маркази, ЎзННТМА ва нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этди.
Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари К.Кавлонова Фарғона вилоятида зўравонликдан жабр кўрган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини ошириш мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, давра суҳбатида соҳанинг мутахассислари томонидан аёллар муаммоларини ечиш-фуқаролик жамиятининг асосий вазифалаларидан бири, зўравонликка учраган хотин-қизлар билан ишлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш, қизларни ҳаётга таёрлаш муаммолари каби бир қатор мавзуларда маърузалар тингланди.
Бундан ташқари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг гендер комиссияси томонидан 2022 йил давомида аёллар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Гендер зўравонликни олдини олишда фаол иштирок этган шаҳар ва туманлардаги бир гуруҳ ташкилотлар раҳбарларига ташаккурномалар топширилди.