Янгиликлар
Ёшлар-бизнинг келажагимиз
Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади.
Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўлади.
Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар масалаларига бағишланган мажлиси баёни билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ва унинг бажарилишини таъминлаш юзасидан тасдиқланган ижро механизми талабларини таъминлаш мақсадида жойлардаги ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида “Ҳуқуқий маслаҳат кунлари” ташкил этилиб, ушбу тадбирлар доирасида ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари доирасида ўз манфаатларини мустақил амалга ошириш йўлларини эркин танлай олиш, шунингдек жойларга чиқиб уларга ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар бериб бориш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, олим ва ҳуқуқшунослардан иборат эксперт гуруҳи шакллантирилган.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси қошида тузилган мазкур эксперт гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг Фарғона шаҳар маиший-хизмат ва педагогика коллежида ўқувчиларнинг конституциявий–ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни асосий қонунимизга сўнгги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмунидан ҳабардор этиш қолаверса, Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг мақсад ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида барча эксперт аъзолари томонидан коллеж талаба ёшларига бугунги куннинг долзарб масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилиб, давлат ва унинг органлари фуқаролар айниқса ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларининг асосий ҳимоячиси эканлиги таъкидланди.
Учрашув якунида ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.