Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Натижалар таҳлили ва галдаги вазифалар


Фарғона вилоят адлия бошқармасининг жорий йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.IMG_0567.JPG

Кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида бошқарма томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга ва шартномавий-ҳуқуқий ишларни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари талабларига мувофиқ 2013 йилнинг 9 ойи давомида белгиланган аниқ тадбирлар асосида юклатилган вазифалар амалга оширилиб, асосий йўналишлар бўйича муайян ишлар бажарилганлиги қайд этилди.

Жумладан, 2013 йилнинг 9 ойи давомида вилоят адлия бошқармасига келиб тушган 521 та шикоятларнинг 440 таси кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган мурожаатлардан 286 таси қаноатлантирилди.

Бошқарманинг ишонч телефонларига 40 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан ҳуқуқи тикланганлар сони 15 тани ташкил этди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида вилоят туманларида ўтказилган 445 та ўрганишлар натижасида 15599 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида 470 та тақдимномалар киритилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларининг ноқонуний 10 та қарорларининг ижроси бекор қилинди, 507 та айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 14 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 79 та таклифлар киритилиб, улар асосида 59 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, 4 та шахсга нисбатан жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилди.

Қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 683 та огоҳнома ва 97 та ёзма кўрсатмалар киритилиб, тадбиркорлик субъектларига 1.033.594.765 сўмлик маблағлар қайтарилиши таъминланди.IMG_0569.JPG

Мансабдор шахсларга нисбатан 15 та 1.209.180 сўмлик даъво аризалар киритилиб, 1.209.180 сўмлик 14 та даъво аризалар қаноатлантирилди.

Бошқармага маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқий экпертизадан ўтказиш учун 80 та ҳужжат лойиҳалари киритилди, 64 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, шундан 48 тасига эътирозларсиз розилик имзоси қўйилди, 13 та лойиҳалар эътирозлар билан қайтарилди, 3 та лойиҳаларга қайта ишлаб чиқилгандан сўнг розилик имзоси қўйилди. 16 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди.

Вилоят адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги идоралар томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган 1200 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Ҳайъат йиғилишида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш, тарғибот тадбирлари кўламини кенгайтириш, бошқарма ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан ҳужжатлар билан ишлашда қонунийликни таъминлаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.