Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури


Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган вилоят анжумани ушбу мавзуга бағишланди.IMG_1895.JPG

Анжуманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бошқарма ҳамда ташкилотлар вакиллари, олий таълим муассасалари, мактаб ва коллежларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбарлари шунингдек, маҳалла раислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори Б.Тошев иштирок этиб, анжуман иштирокчиларига Конституциямизнинг қабул қилиниш жараёни, унинг бугунги аҳамияти нималарда намоён бўлаётганини тушунтириб, ёшлар Бош Қомусимизни ўзлари учун дастурамал қилиб олишлари эртанги ҳаётларининг ҳуқуқий кафолати эканлигини таъкидлади.IMG_1843.JPG

Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиларининг “Конституция-бахтимиз қомуси” мавзусидаги бадиий чиқишлари орқали Конституциямизда мустаҳкамланган нормаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг ҳаётдаги амалий ифодалалари кўрсатиб берилди.

Анжуманда Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори С.Мўмин “Конституция ва маънавият” мавзусида иштирокчиларга Конституциямизда алоҳида мустаҳамланган оила масалаларига оид нормаларни шеърий мисралар орқали тушунтириб, ёшларни илм олишга, ота-оналарини доимо эъзозлашга чақирди.

“Тафаккур синовлари” Республика кўрик танлови ғолиблари - Фарғона давлат университети талабаларининг бадиий чиқишлари анжуманга алоҳида байрамона руҳ бағишлади.

Анжуман сўнгида бир гуруҳ фаол тарғиботчилар ва ўқувчи, талабалар ҳамда ўқитувчилар ташкилотчиларнинг ва ҳомийларнинг совғалари билан тақдирландилар.