Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Нотариал идораси – янги бинода


Фарғона шаҳар Нодирабегим номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида давлат нотариал идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.12345.jpg

Янги бинонинг очилиш маросимида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида нотариат институтлари фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳа ходимларининг касб малакаси ва масъулиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Демократик ўзгаришлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида 42 нотариал идоралари фаолият кўрсатмоқда. Нотариал ҳаракатлар махфийлигини таъминлаш, фуқароларга малакали ҳуқуқий хизмат кўрсатиш учун зарур қулайликлар яратилмоқда. Нотариат институтлари фаолияти янада такомиллаштирилиб, иш жараёнининг замонавий талаб ва мезонлар асосида йўлга қўйилгани ҳам ана шу чора-тадбирлар самарасидир.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев сўзга чиқди.