Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Коммунал соҳадаги қонунчилик


Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамкорлигида “Фуқароларнинг коммунал соҳадаги истеъмол маданиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.DSC09459.JPG

Анжуманда қайд этилганидек, ҳар қандай мамлакатнинг демократик хусусиятларини кўрсатувчи шартларидан бири – инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қандай ёндашилаётганлиги ҳамда унинг амалга ошиши учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги билан белгиланади. Ўзбекистоннинг бу борадаги тамойили халқаро талаблар даражасида – мамлакатда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Конституцияси ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида 600 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Бу борада коммунал соҳадаги қонунчилик ҳам еткачи ўрин тутади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида”ги Фармони билан кейинги йилларда коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларини бозор муносабатларига ўтказишга доир изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилди ва у замон талаблари даражасида такомиллаштириб борилмоқда. Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси ҳамда бозор механизмларини жорий этишга қаратилган тегишли минтақавий комплекс дастурлар ишлаб чиқилди ва уларнинг амалиётда қўлланилишида давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари қаторида, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Журналистларга бу борадаги фаолият юзасидан атрофлича маълумот берилди. Хусусан, 2013 йилнинг 9 ойи давомида адлия органлари ёрдами билан 1245 та мурожаатлар юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояси таъминланди. Ўтган давр мобайнида фуқароларнинг манфаатидан келиб чиқиб қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида, тегишли идораларга 700 га яқин тақдимнома киритилган, шундан 659 та тақдимномалар ижроси тўлиқ таъминланган. Уларнинг асосийси, бевосита ҳокимият идоралари, газ таъминоти, электр тармоқлари, сув таъминоти идораларига киритилиб, инсон ҳуқуқларига даҳл қилувчи 106 та турли хилдаги ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинган. Фуқаролар манфаатларини кўзлаб, судларга 2 миллиард 300 миллион сўмдан ошиқ даъво аризалари киритилган.

Матбуот анжуманида шунингдек, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясинингистеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий-тарғибот ишларни олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги қонунчиликка риоя этилиши бўйича мониторинг натижалари, ҳимоянинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳамда назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга ошираётган тадбирлар юзасидан ҳам атрофлича фикр юритилди.

Мамлакатимиз Президенти томонидан жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган “Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўйича, Федерация томонидан “Обод турмуш, соғлом ҳаёт ва ҳуқуқий маданият”дастури қабул қилинди ҳамда ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси бўйича қирққа яқин давлат ва нодавлат ташкилотлари билан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилди.DSC09461.JPG

2013 йилнинг ўтган даври мобайнида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига истеъмолчилардан 7600 дан ортиқшикоят ва аризалар келиб тушиб, уларнинг 95,1 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида, 1 миллиард 976 миллионсўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоблаб берилди. Аҳоли турмушининг ободлиги кўп жиҳатдан коммунал хизматларнинг сифатига боғлиқ. Шу боис бу соҳани янада ривожлантириш, электр энергияси, газ, ичимлик суви ва бошқа хизматлар таъминотидаги муаммоларни олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Анжуманда иштирокчиларга шунингдек, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан ҳам атрофлича маълумот берилди.

Ўзаро қизғин савол-жавоблар асосида ташкил этилган матбуот анжуманида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кенгайтириш, коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар билан ҳамкорликда ишловчи ширкатлар масъулиятини ошириш, бунда жамоатчиликни кенг жалб этиш, айниқса аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини юксалтиришда тарғиботнинг интерактив усулларидан изчил фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.