Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Мукаммал қонунлар – тараққиёт кафолати


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.DSC_1618.JPG

Семинарда Адлия, Суд, Прокуратура, Ички ишлар, Солиқ, Соғлиқни сақлаш, божхона бошқармалари ҳамда вилоятдаги тегишли давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ҳудудий тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинар Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими томонидан 2013 йил давомида амалга оширилган ишлар, уларни давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлашга қўшган ҳиссаси ва самарасини баҳолаш, идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда назорат қилувчи органларда амалга оширилган мониторинг ва назорат тадбирлари, уларда аниқланган қонунбузилиш ва камчиликлар таҳлили, бу ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик чораларини белгилаш, давлат органлари фаолиятида учраётган айрим муаммолар, уларни келиб чиқиш сабаблари ва ечимини топиш бўйича ўзаро тавсияларни муҳокама қилишга бағишланди.

Ҳозирги кунда ҳудудий бўлим ўз фаолиятини Бош бошқарманинг Комплекс дастури ва Иш режалари асосида ташкил этилиб, 2013 йил давомида вилоят миқёсида 5 марта мониторинг ва 3 марта туман-шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси, солиқ органлари, Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматининг жойлардаги бўлимлари, Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари, вилоят назорат тафтиш бошқармаси, вилоят архитектура ва қурилиш бошқармасининг жойлардаги органлари, вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Халқ таълими бўлимлари ва унинг тизимидаги муассасалар, Ўрта махсус, касб-хунар таълими ҳудудий бошқармаси тизимидаги муассасалар, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар, туман-шаҳар ҳокимликлари, молия бошқармаси тизимидаги идораларда назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида 70 дан ортиқ идоралардан ҳужжатлар талаб қилиб олиниб, 8 та қонун ва 13 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижроси таҳлил этилди. Мониторинг давомида жами 137 та муаммо, камчилик ва қонунбузилишлар аниқланиб, давлат органларига тақдимномалар киритилди ва қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди, натижада 11 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 1 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.DSC_4123.JPG

Шунингдек, ўтказилган 3 та назорат тадбирларида жами 70 та идора фаолиятининг алоҳида йўналишлари ўрганилиб, 1000 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари, 30 га яқин муаммо ва камчиликлар аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича давлат органларига 5 та кўрсатма, 6 та огоҳнома, 34 та тақдимнома, судларга 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритилди. Қўлланилган таъсир чоралар натижасида давлат органларининг 6 нафар шахси маъмурий жавобгарликка, 39 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Семинарда давлат органлари фаолиятидаги мавжуд тизимли муаммо ва камчиликлар, уларни олдини олиш ва бу борада амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар чуқур муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчилари Адлия вазирлиги тизимида ташкил этилган янги тузилманинг фаолияти нафақат адлия органлари ролини янада оширишга, шу билан бирга ҳаётимизнинг барча жабҳаларида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, барча давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийликнинг сўзсиз таъминланишига хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирдилар.