Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Навбатдаги режалар белгиланди


Фарғона вилоят адлия бошқармасида 2013 йил якунлари ва 2014 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.2014-02-13-170.jpg

Ҳайъат мажлисини бошқарма бошлиғи А.Мадалимов бошқарди. Мажлисда бошқарма томонидан 2013 йил давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга ва шартномавий-ҳуқуқий ишларни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори талабларига мувофиқ қилинган ишлар танқидий равишда таҳлил қилинди ва 2014 йилда режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида фикр юритилди.

Хусусан, 2013 йилда бошқарманинг ишонч телефонларига 52 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан ҳуқуқи тикланганлар сони 22 тани ташкил этди.

Суд идораларига 1662 та 20,7 миллиард сўмдан ортиқ бўлган даъво аризалар киритилиб, шундан 16 669 821 955 сўмлик 1568 та даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилди. Мансабдор шахсларга нисбатан 14 та 1 209 180 сўмлик даъво аризалар киритилиб, 1 209 180 сўмлик 14 та даъво аризалар қаноатлантирилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат хокимияти органларининг 130 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари экспертизадан ўтказилди. 108 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари экспертизадан ўтказилибди.

Шунингдек, мажлисда Адлия вазирлигининг 2013 йил якунлари бўйича ўтказилган Ҳайъат йиғилишида қайд қилинган Тошкент шаҳар адлия бошқармаси фаолиятини режадан ташқари комплекс текшируви натижалари маълумот тариқасида ўқиб эшиттирилди ва бошқарманинг барча бўлимларига, вилоятда фаолият кўрсатувчи нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари ходимларига ўз иш фаолиятида ушбу хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари ҳақида кўрсатма берилди.2014-02-13-171.jpg

Бундан ташқари, Ҳайъат мажлисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати фаолияти устидан назоратни кучайтириш ҳамда норматив тусдаги қарорлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилинганларини давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига такдим этилишини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш, тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиб вазирликка тақдим этиб бориш, хўжалик юритувчи субъектлар, энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган чоралар қўлланиши устидан назоратни кучайтириш, фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мулкий муносабатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни давлат ҳамда ҳисоб рўйхатидан ўтказишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан такдим этиладиган ҳисоботларни таҳлил қилиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан таъсир чораларни ўз вақтида қўллашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.