Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ҚОМУСИМИЗ ТАРҒИБОТИ


Айтиш керакки, жойларда Конституциямизнинг 20 йиллик санаси бу йил ҳар йилигидан ҳам ёрқинроқ, ўзгача руҳ ва мазмун касб этган ҳолда ўтказилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам ушбу йўналиш доирасида жойларда аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида Конституциямизнинг 20 йиллик санаси олдидан кенг тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 октябрдаги Ф-3920-сонли Фармойиши ва Фарғона вилоят ҳокимининг жорий йил 31 октябрдаги № 179-Ф сонли Фармойиши ижросини таъминлаш вазифасидан келиб чиқиб, бошқарма томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан, бошқарма масъул ходимлари ва туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари ҳамда давлат нотариал идоралари ходимлари ҳамкор идоралар хусусан, “Камолот” ЁИҲ туман (шаҳар) бўлими, Тошкент давлат юридик институти ўқитувчи ва талабаларидан тузилган тарғибот гуруҳи аъзолари билан биргаликда жойларда жумладан, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фурқат тумани ҳокимлигида, худди шу куни Бешариқ тумани ижтимоий-иқтисодиёт коллежида, 27 ноябр куни Қува тумани Тиббиёт коллежида, 28 ноябр куни Қўштепа тумани Агросаноат, иқтисодиёт коллежи ва Риштон туманидаги академик лицейда, 29 ноябрь куни Ёзёвон тумани қишлоқ ҳўжалиги ва маиший хизмат касб-хунар коллежида, 30 ноябр куни Фарғона тумани транспорт ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ва Ўзбекистон тумани педагогика касб-хунар коллежида кенг омма иштирокида аҳолимизга хусусан ёшларга Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унга сўнги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Конституциянинг бағишланган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида адлия бошқармаси, туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан “Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” мавзусида 4 хил кўринишда 220 нусхада буклетлар тайёрланиб, ташкилот, корхоналар ва ўқув муассасаларга тарқатилди.

Шунингдек, жойларда ўтказилган учрашувлар давомида Конституциямизнинг йигирма йиллик тўйи арафасида ўсиб келаётган ёшларимизга аҳоли айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилиб, тадбирларда ўзининг истеъдод ва қобилиятини намоён этган вилоят ёшлари мутасадди идораларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.