Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ҳаётимиз мезони


Мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. DSC02083.JPG

Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг мантииқий давоми сифатида 2014 йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, у билан Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чоар-тадбирлар дастури тасдиқланди.DSC02083.JPG

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона шаҳар прокуратураси ва Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи билан ҳамкорликда юқорида қайд этилган Дастур ижроси, шу жумладан, унда назарда тутилган ёшлар орасида ҳуқубузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳаси доирасида Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи талабалари билан “Қонунга ҳурмат, қонунга итоат ҳаётимиз мезони бўлсин”мавзусидаучрашув ташкил этилди.

Ўтказилган учрашув давомида кўрсатилган тарғибот лойиҳасини амалга оширишдан асосий мақсад ёшлар, шу жумладан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилганлиги, ёшларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, уларни юксак маънавиятли ва мустақил фикрлайдиган бўлишларни таъминлаш давр талаби эканлиги таъкидланди.

Учрашув якунида талаба ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, ёшлар ватанимиз келажагининг ишончли пойдевори эканлиги яна бир карра уқтирилди.