Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилишнинг янги тартиби


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида анжуман ташкил этилди. DSC02083.JPG

Анжуманда қайд этилганидек, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва қўллаш, шунингдек уларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш бўйича ишини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур йўналишда вазирлик идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда уларнинг давлат реестрини юритади, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан доимий назоратни амалга оширади.

Бу борада 2012 йил 25 декабрда янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириши вазирлик ва идораларнинг идоравий норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштирилиши учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу Қонунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек қонун ҳужжатларига вазирлик ва идораларнинг идоравий норма ижодкорлиги соҳасидаги масъулиятини янада оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. DSC02083.JPG

Шу билан бирга, қабул қилинган Қонун ва Ҳукумат қарори талаблари, шунингдек идоравий норма ижодкорлиги фаолиятида тўпланган тажриба асосида ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг янги таҳрирдаги “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари” тасдиқланди.

Анжуманда иштирокчиларга Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини янги таҳрирда қабул қилишнинг зарурати, шунингдек унга киритилган асосий янгиликлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

DSC02083.JPGХусусан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилингунига қадар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгандан кейин кучга кирган бўлса, мазкур Қонунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланди. Шунингдек, Қонунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик ҳақидаги қоидалар белгиланди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш турлари ва мезонлари янада такомиллаштирилди. Табиийки, Қонунда белгиланган бу каби нормалар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларида ҳам ўз ифодасини топди.

Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Қоидаларда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича айрим талаблар соддалаштирилди, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш уни Адлия вазирлигига тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли рад этилган бўлса, мазкур ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идораларга уни бекор қилмасдан, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта тақдим этиш имконияти берилди.

DSC02083.JPGАнжуман давомида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар билан бир қаторда айрим вазирлик ва идоралар томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилишда қатор камчиликларга йўл қўйилаётганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Биргина, ўтган 2013 йилда қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ эмаслиги, тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар мавжудлиги, ҳужжатни тегишли ташкилотлар билан келишиш мажбурий бўлган ҳолда ушбу ташкилотлар билан келишилмаганлиги, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ва тасдиқлаш тартибига амал қилинмаганлиги ёхуд мазкур ҳужжатни қабул қилиш ваколатига эга бўлмаган орган томонидан тасдиқланганлиги сабабли, Адлия вазирлигига тақдим этилган 100 та ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги қайд этилди. Бу каби камчиликларнинг олдини олиш вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати ходимлари олдида турган асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Тадбирда вазирлик ва идоралардан келган иштирокчилар ҳам Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг афзалликлари ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар, шунингдек ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўзаро жонли мулоқот асосида ташкил этилган анжуманда идоравий норма ижодкорлиги фаолиятига доир бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.