Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ёшлар иқтидори намойиши


DSC02083.JPGМана бир неча йилидирки, олий таълим муассасалари талабаларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” танлови ўтказиб келинмоқда.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан тасдиқланган қўшма қарор ва танловни ўтказиш тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказиб келинаётганлиги билан аҳамиятли ҳам ҳисобланади.

DSC02083.JPGТанлов юқоридаги давлат идораларининг ҳудудий органлари вакиллари ҳамда маданият, фан, таълим, бошқа соҳа вакилларидан иборат ҳакамлар Ҳайъати томонидан баҳоланди.

Тадбирнинг Фарғона вилоятидаги бу йилги саралаш босқичи Фарғона давлат университети тадбирлар залида бўлиб ўтди.

Танловда вилоятдаги 5 та олий ўқув юртлари - Фарғона Давлат университети, Фарғона Политехника институти, Қўқон давлат педагогика институти, ТАТУ ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали жамоалари иштирок этди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Фарғона Давлат университетининг “Сарбон” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ҳудудий босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ҳамда дипломлари билан тақдирландилар.