Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Натижалар таҳлил этилди, келгусидаги вазифалар белгиланди


Фарғона вилоят адлия бошқармасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Мадалимов бошқарган мажлисда бошқарма, туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари ҳамда давлат нотариал идоралари томонидан 2014 йилнинг 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Ҳайъат мажлисида бошқарма томонидан 2014 йил 1-чораги давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга ва шартномавий-ҳуқуқий ишларни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори талабларига мувофиқ қилинган ишлар таҳлил этилди.

Хусусан, 2014 йилнинг 1-чорагида бошқарманинг “Ишонч телефони”га 10 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 7 таси қаноатлантирилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бошқармага маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқий экпертизадан ўтказиш учун 95 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари киритилди. 91 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, шундан 91 тасига эътирозларсиз розилик имзоси қўйилди, 4 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди. Ноқонуний қабул қилинган норматив тусдаги қарорларни бекор қилиш ёки ижросини тўхтатиш тўғрисида 6 та тақдимнома киритилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 115 та қарорлари давлат ҳисобига олинди, шундан 106 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди.

Суд идораларига жами 50 та 239 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб 28 та 45 млн. 849 минг сўмлик даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш юзасидан вилоят адлия бошқармаси ҳамда қуйи идоралар томонидан жойларда жами 418 та ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди. Олиб борилган тарғибот тадбирларининг 98 таси шаҳар жойларда, 181 таси қишлоқ жойларда ўтказилди. Унда аҳолининг 20750 таси қамраб олинди.

Шунингдек, Ҳайъат мажлисида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда Адлия вазирлигининг 2014 йил 1-чорак якунлари бўйича ўтказилган ҳайъат йиғилишида қайд қилинган хато ва камчиликларга йўл қўйган бошқарма масъул ходимлари қаттиқ танқид қилинди ва уларнинг ахборотлари тингланди.

Ҳайъат мажлиси якунида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати фаолияти устидан назоратни кучайтириш ҳамда норматив тусдаги қарорлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиб вазирликка тақдим этиб бориш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.