Янгиликлар
Тарғибот лойиҳаси амалда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурига асосан ёшлар (шу жумладан, вояга етмаганлар) орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, умуман, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар, шу жумладан, вояга етмаганлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилаётгани билан аҳмиятлидир.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам бу каби тадбирлар жойларда уюшқоқлик билан ҳамкор идоралар хусусан, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, ички ишлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ ва Маънавият тарғибот маркази ходимлари билан биргаликда ташкил этилмоқдаки, бу каби тадбирларда турли мавзуларда хусусан, энг аввло ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, диний экстремизм ва бошқа турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби тадбирлар 31май-Бутунжаҳон тамаки чекишга қарши кураш куни ва 1 июнь-Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан ҳам жойларда кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Шу куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилган турли маънавий-маърифий тадбирларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, одамлар онгига саломатликни сақлаш муҳим эканлигини сингдириш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишни чеклаш давлат томнидан қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши асосий эътибордаги масала эканлиги таъкидланди.