Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-05-25

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

31
Аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирининг 2019 йил 24 январ кунги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида” ги буйруғига асосан аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек  давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан Марғилон шаҳар Эркин Воҳидов номли ижтимоий фанлар йўналишидаги истеъдодли ёшлар мактаб-интернатида шаҳарда яшовчи пенсионерлар, уй бекалари, банд бўлмаган бошқа аҳоли қатламлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.


30
Қўқон шаҳар тадбирколар марказида ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

  Адлия вазирининг буйруғига асосан аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек  давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 30 январь куни куннинг биринчи яримида Қўқон шаҳар тадбирколар марказида ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

30
Данғара тумани Маданият уйида ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

  Адлия вазирининг буйруғига асосан аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек  давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 30 январь куни куннинг иккинчи яримида Данғара тумани Маданият уйида ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

29
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.

   Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тузилган Республика тарғибот гуруҳи томонидан жорий йилнинг 29 январь куни Фарғона вилоят юридик коллежи биносида Фарғона вилояти Қурилиш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Фарғона вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Қурилиш бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари ходимларига соҳага доир қонун ҳужжатларининг мазмун-маҳиятини ва аҳмиятини тушунтиришга қаратилган семинар ташкил этилди.

29
Ёшлар билан учрашув

Фарғона вилоятида ўз фаолиятини олиб бораётган Республика тарғибот гуруҳи томонидан жорий йилнинг 29 январь куни Фарғона давлат университетида Ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

28
Аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирининг 2019 йил 24 январ кунги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида” ги буйруғига асосан аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек  давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилояти, Фарғона тумани Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи биносида Фарғона туманида яшовчи пенсионерлар, уй бекалари, банд бўлмаган бошқа аҳоли қатламлари иштирокида семинар ташкил этилди.

14
ЭЪЛОН

  Фарғона вилоят адлия бошқармаси қўшимча маблағлар тушумини ривожлантириш, ундан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг белгиланган молиялаш ставкасидан кам бўлмаган фоизда, давлат улуши бор бўлган тижорат банкларига муддатли депозитга жойлаштирилади ушбу шартлар асосида тижорат банкларидан тижорат таклифлар беришингиз сўралади.
      
    маълумот учун тел 73-241-75-22

29
О.Хусанов ва М.Хусановга нисбатан оталик факти белгиланди

    Олтиариқ туман адлия бўлими томонидан  Олтиарик туманида истиқомат қилувчи  фукаро М.Хусанованинг 3 нафар фарзандига нисбатан оталик фактини белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.
   Юқоридаги ҳолат юзасидан Олтиариқ туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Хусанованинг манфаатини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига оталик фактини белгилаш тўғрисида ариза киритилади.
   2018 йил 19 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди Олтиарик туман адлия бўлимининг фукаро М.Хусановани манфаатини  кўзлаб,  “оталик  фактини  белгилаш хакида”ги аризаси буйича фукаролик иши мазмунан кўрилиб чиқилиб,  фуқаро М.Хусанованинг фарзандлари 2003 йилда туғилган О.Хусанов, 2008 йилда тағилган О.Хусанов ва 2010 йилда туғилган М.Хусановга нисбатан оталик факти белгилаш тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилинди.

29
Бағдод туман дивидент тўлови ундириб берилди

      Фуқаролар Ю.Содиқов ҳамда К.Абдураимовлар томонидан туман адлия бўлимига жорий йилнинг 10 декабрь куни дивидентдан ундириладиган ҳақдорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Туман адлия бўлими ходимларининг аралашуви натижасида фуқароларга “Бағдод пахта тозалаш” АЖ хисобидан 395 910 сўм миқдоридаги пул маблағлари ундириб берилишига эришилди.

                                               Ичимлик суви муаммоси ҳал этилди

    Бағдод туман адлия бўлимига жорий йилнинг 20 декабрь куни “Элобод” МФЙ Мевазор маҳалласида яшовчи фуқаролар Р.Йўлдошев, Г.Умурзақова, К.Каримова, Н.Обидова ҳамда Ш.Каримовалар томонидан туман ҳокимлиги, давлат хизматлари маркази ва Туман Сувоқава бўлими ходимлари билан ўтказилган сайёр қабул давомида ичимлик суви муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаат қилинган. Мазкур мурожаат бўлим ходимлари томонидан тезкорлик билан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилиб, маҳалланинг муаммоси ҳал этилишига эришилган.

28
Беш йиллик муаммо ҳал этилди.

Фарғона шаҳар адлия бўлимига томонидан фуқаро Ф.Ибрагимованинг  2013 йил 11 июнь куни туғилган фарзанди Ф.Хасановга шу кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаганлиги, тегишли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилганлиги, лекин муаммоси ҳал этилмаганлиги сабабли 5 ёшли фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнама олишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижалари юзасидан Фарғона шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаронинг фарзанди Ф.Хасановга I-FR 1187701 рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб берилишига эришилди.

                                          Фуқаро Умурзақова Дилфузага тегишли бўлган уй-жой хужжатлари тиклаб берилди.
   Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан 2018 йил 1 декабрь куни ўтказилган сайёр қабулда Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчаси 59 уй, 22 хонадонда яшовчи фуқаро Д.Умурзақова ўзига тегишли бўлган уйнинг ҳужжатлари йўқолганлиги ва уни тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаронинг мурожаати тегишли ташкилотларга сўровномалар чиқариш йўли билан ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам 2000 йил 20 сентябрь куни реестр рақами 1876-сон билан олди-сотди шартномаси расмийлаштирилганлиги маълим бўлиб, мазкур шартномага асосан фуқарога тегишли бўлган уй-жойнинг кадаст хужжатлари тиклаб берилишига эришилди.