Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-05-25

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

18
Матбуот анжумани: устувор вазифалар белгиланди

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда адлия органлари олидида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

18
Нотариус қабулида бўлмоқчимисиз?

Тадбиркорлик фаолия­ти эркинлигини таъминлаш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, хусусий мулк ва мулкдор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар, ўз навбатида, мулкдорлар синфининг кенгайишига, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Табиийки, мазкур жараён нотариал ҳаракатлар ҳажми ошишини юзага чиқармоқда.

11
Сайлов демократия - кўзгуси

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш доирасида сайловчилар ўртасида олиб борилаётган сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кенг кўламда амалга оширилаётир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Бешариқ туман ҳокимлигида “Аҳолини ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш – муҳим вазифа” мавзусида семинар ташкил этилди.

11
Хусусий мулк устуворлиги – иқтисодий барқарорлик омили

2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Истиқлол йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. 

06
Сайлов қонунчилиги тарғиботи

Қўқон шаҳрида “Аҳолини сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш”га бағишланган йиғилиш ўтказилди.

02
2015 йил – “Кексаларни эъзозлаш йили”нинг қонунчилик асослари

Ўтган “Соғлом бола йили” ҳам ютуқларга бой йил сифатида Ўзбекистон тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистонда “ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун, инсон манфаати учун” тамойили илгари сурилди ва у изчиллик билан амалга оширилмоқда.

27
Жамиятга салбий таъсир

Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тиббиёт ва таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларни огоҳлантириш, ушбу оғу тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.