Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг тадбирлар дастурида ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган вазифалар белгиланган. Шу мақсадда, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбир Тошкент юридик коллежининг ёш ҳуқуқшуносларини адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.
Фарғонада "Соғлом бола йили" Давлат дастури ижроси юзасидан “Соғлом оила – фаровон жамият асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида анжуман ташкил этилди.
Мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
2014 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Аёлни эъзозлаш шарқона маданий меросларимиз сирасига кирадиган қадриятларимиздан бири саналади. Бу қадриятлар илдизи инсоният тарихининг бошланиши билан бевосита боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳам ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари, назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар белгиланди.