Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2015 йил 14 февралдаги “Аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга бағишланган семинарлар ташкил этиш тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ, Фарғона политехника институтида 11-Фарғона сайлов округи ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда семинар ташкил этдилди.
Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.
Риштон тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари ва мутасадди идоралар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фарғона сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳияти ва унинг амалиётга қўллашни энг муҳим масалалари мавзусида семинар ўтказилди.