Yangiliklar
Мустақиллик йилларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш, бу соҳада қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш йўналишида муайян ишлар амалга оширилди. Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш амалиёти” мавзусидаги анжуманда маъмурий амалиётни қўллашнинг муҳим жиҳатлари ва бу борадаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама этилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига шунингдек, хорижий инвесторларга яратилаётган имтиёз ва преференциялар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли вазифаларга бағишлаб, “Иқтисодиётда тадбиркорлик тараққиёти ҳамда инвестициявий имкониятларнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида анжуман ташкил этилди.
Мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимиз иқтисодиёти қарийб беш карра ўсди. Аҳоли даромадлари 8,7 баробар кўпайиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси, фаровонлиги ошиб бормоқда.
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида вилоятдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида “Нодавлат нотижорат ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Хоразм вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида яратилган 31 мингга яқин иш ўрнининг 89,5 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳам мамлакатимиз мустақилликнинг 23 йиллик қутлуғ санасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ходимлари учун ташкил этилган семинар-тренингда юқоридаги масалалар кўриб чиқилди.