Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Коллеж ходимларининг 44 млн сўмлик ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.

Коллеж ходимларининг 44 млн сўмлик ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.
Қува туман адлия бўлими томонидан Қува туманидаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ишлаган 30 нафардан ортиқ ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида Қува Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрь 1101-сонли буйруғига асосан тугатилганлиги, касб-хунар коллежи томонидан бир неча маротаба ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақасини ундириш юзасидан вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ва вилоят молия бошқармасига алоқа хати билан мурожаат қилинганлиги, лекин ушбу мурожаат ижобий хал этилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 67-моддасида ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг
25-моддасида ходимларга моддий мададлар бериш кафолатлари белгиланган бўлиб, унга асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 89-моддаси тўртинчи қисми, 100-модда иккинчи қисмининг
1-банди, 100-модда иккинчи қисмининг 2-банди, 106-модданинг 2-бандига асосан бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олиниши, ушбу моддалар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолатларда ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар” деб кўрсатилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 18 мартдаги
205-сонли ва вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг 2020 йил 18 мартдаги 166-сонли буйруғига асосан Қува Қишлоқ ҳўжалиги ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи туманда фаолияти тугатилган касб-ҳунар коллежларининг дебитор ва кредитор қарздорликлари бўйича масъул таълим муассасаси этиб белгиланган.
Ўрганиш натижалари бўйича туман адлия бўлими томонидан коллеж ходимларининг жами 44 098 945 ишдан бўшатиш нафақасини ундириш бўйича ФИБ Фарғона туманлараро судига аризалар киритилди. ФИБ Фарғона туманлараро суди томонидан аризалар қаноатлантирилиб, ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақаларини ундириш бўйича суд буйруғи қабул қилинди.

Қува туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Гулноза Қодирова




11
ЭЪЛОН

   Ҳурматли фуқаролар, Ёзёвон туманида нотариус лавозими вакантлиги сабабли нотариал ҳаракатларни амалга ошириш Марғилон шаҳри нотариуси Исраилов Хуршид Мухамаджонович зиммасига юклатилди. Барча нотариал ҳаракатлар бўйича нотариус Х.Исраиловга мурожаат қилишингиз мумкин. Манзил: 

   Марғилон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 468-уй (Марғилон шаҳри ҳокимлиги биноси яқинида жойлашган). Телефон рақами: 73-253-23-20; 94-139-09-09.

09
Адлия аралашгач, Светафорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаган фуқарони жаримага тортиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.

Адлия аралашгач, Светафорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаган фуқарони жаримага тортиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.
Бувайда туманида яшовчи фуқаро А.М.Холмиратов туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2020 йил 13 январь кунги RA-20127252309-рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарорига асосан 446.000 сўм жарима тайинлангани, туман Мажбурий ижро бюросининг жаримани ундириш бўйича юборилган талабномасига асосан фуқаро А.М.Холмиратовни ёшга доир олаётган пенсиясидан 469066,10 сўм шу кунга қадар ушлаб колингани, аслида эса фуқаро А.М.Холмиратов Андижон шаҳрига 2020 йилда умуман бормаганлигини маълум қилиб, ушбу расмийлаштирилган қарорни қонунийлигини ўрганиб чиқишда амалий ёрдам беришни сўради.
Бувайда туман адлия бўлимининг аралашуви билан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ФТЭ ва МАГ катта инспекторининг 2020 йил 8 июль кунги маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан қабул қилинган қарорни бекор қилиш ва иш юритувини тугатиш ҳақида янги қарори билан 13.01.2020 йил кунги RA-20127252309-рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарори автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситасида техник хатога йўл қўлганлигии сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  271-моддаси 1-бандига асосан бекор қилиниб, маъмурий иш тугатилди. Фуқаро А.М.Холмиратовнинг ёшга доир пенсиясидан жарима учун ушлаб қолинган 469066,10 сўм маблағлари ўзига қайтариб берилди.
Бувайда туман адлия бўлими бошлиғи                        
У.Назиров

07
Истеъмолчи кўрсатилмаган хизмат учун тўловдан озод қилинди.

Истеъмолчи кўрсатилмаган хизмат учун тўловдан озод қилинди.
Учкўприк туман адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани, Учкўприк МФЙ, Узумзор кўчасида яшовчи фуқаро Маҳмудов Исмоилхўжанинг “Тоза ҳудуд” корхонаси маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун келмаслиги ва кўрсатилмаган хизмат учун 140 минг сўм қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, “Тоза ҳудуд” ДУК Учкўприк филиали томонидан Учкўприк МФЙ билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома шартлари етарли даражада бажарилмасдан, Учкўприк МФЙ, Узумзор кўчасидаги хонадонлардан белгиланган график ва муддатларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилмаган бўлсада, фуқаро  И.Махмудовга кўрсатилмаган хизмат учун қарздорлик ҳисобланган. Бу эса фуқаронинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори  билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари”нинг 33-бандига кўра, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёки хизмат кўрсатилмаган тақдирда истеъмолчи тегишли давр учун тўловлардан озод этилади.
Учкўприк туман адлия бўлими томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК Учкўприк филиалига “Қонун бузилишлар ва уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида” тақдимнома киритилиб, фуқаро И.Маҳмудовга кўрсатилмаган хизмат учун ҳисобланган 78000 сўм қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилди.

Эркабоев Вохид Мансурович
Учкўприк туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси

06
Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

•  Telegram: @hudud24official
•  Facebook: fb.com/hudud24official
•  Instagram: instagram.com/hudud24.uz
•  Twitter: twitter.com/hudud24official

02
“Адлия аралашгач: бир йилдан буён сертификат ололмаётган икки ўқитувчининг сертификати қўлга тегди”

            Бувайда туманида яшовчи фуқаролар Расулова Замира ва  Турсунова  Малохатхон тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактабида 1989 йилдан буён меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчиси вазифасида ишлайди.
Улар етарли меҳнат стажига ва низом талабларига жавоб берганликлари сабабли,
1-тоифали меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчиси малака тоифасини олиш учун 2019 йил 27 июнда Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбарлигида Бувайда тумани Халқ таълими бўлими томонидан ўтказилган аттестацияда иштирок этиб, М.Турсунова 80 балл ва З.Расулова 72,5 балларни тўплаб, 1-тоифа учун тўпланиши лозим бўлган балларни қўлга киритганлар.
Бироқ, улар аттестациядан мувоффақиятли ўтган бўлсаларда, 2019 йил 29 июндан буён М.Турсунова ва З.Расуловаларга на сертифакатлар берилди,  на иш ҳақларига устамалар қўшилди. Улар ушбу масала бўйича Бувайда тумани Халқ таълими бўлими ва Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасига бир неча марта мурожаат қилган бўлсада, бир йилга яқин вақт ўтишига қарамасдан 1-тоифа малака сертификатини олишни имкони бўлмаган.
Мурожаатчилар Бувайда тумани адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўрашган. Фуқаролар М.Турсунова ва З.Расуловаларнинг мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасига  тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимнома натижасида Бувайда тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчилари Замира Расулова ва Малоҳат Турсуноваларга  “Педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида 1-малака тоифали” ўқитувчи сертификати берилиши таъминланди ва бир йилдан буён сертификат ололмаётган икки нафар ўқитувчининг сертификати қўлга тегди.  

Бувайда туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчи Э.Ботиров

01
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишда амалий ёрдам берилди

2020 йилнинг 26 июнь куни, Қўқон шаҳар адлия бўлимига ФҲДЁ бўлимидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишда амалий ёрдам беришини сўраб фуқаро М.Зохидова мурожаат қилган.
Маълум бўлишича М.Кулдашева 2014 йилда Қўқон шаҳар Навоий кўчаси, 46 уйда яшовчи фуқаро З.Қўлдошев билан қонуний никохдан ўтган. Никоҳи давомида фарзандлик бўлмагани сабабли қонуний никоҳни бекор қилмай туриб, 2019 йилда Қўқон шаҳар А.Т. Ҳукандий 62 уй 22 хонадонда яшовчи фуқаро Тожибоев Жахонгир Мавзуржон ўғли билан шаърий никоҳдан ўтиб яшаб келган.
Бундан ташқари М.Кулдашеванинг доимий яшаш жойи Учкўприк тумани Олмурод қишлоғида рўйхатдан ўтган бўлиб, лекин ҳозирда Ж.Тожибоев билан Қўқон шаҳар А.Т. Ҳукандий 62 уй 22 хонадонда яшаб келиши маълум бўлди.
2020 йилнинг 23 июнь куни Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги шаҳар туғруқ комплексида М.Кулдашева ва Ж.Тожибоевлар фарзандлик бўлгани учун, туғилган болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудирасига оғзаки мурожаат қилган, мурожаатингизга жавобан мудира М.Кулдашева никоҳи бекор бўлмаганлиги ва доимий яшаш жойи Учкўприк тумани бўлганлиги сабабли Учкўприк тумани ФҲДЁ бўлимидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш тавсия этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 205 ва 208 моддаларига мувофиқ 2020 йилнинг 26 июнь куни адлия бўлими аралашуви билан Тожибоев Файзуллох Жахонгир ўғли номига туғилганлик гувоҳномаси олинган.

Кукон шахар адлия булими катта маслахатчиси
Бекмирзаева Лола Миршариповна

11
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқа ташкилотлар билан товар (хизматлар) бўйича тузилган шартномалар 6 ойлик хақида маълумот

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқа ташкилотлар билан товар (хизматлар) бўйича тузилган шартномалар 6 ойлик хақида маълумот

08
Тўланмаган иш хаки ундириб берилди

          «АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ»
Фарғона туман адлия бўлими томонидан Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида етакчи мутахассис вазифасида муқаддам ишлаб келган фуқаро А.Б.М.нинг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли ва 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорлари ижроси ахволи маълумотлар олиш йўли билан таҳлил қилинди.
Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши билан фуқаро А.Б.М ўртасида тузилган меҳнат шартномасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154, 161-моддалари талабларига зид равишда, қарздор томонидан фуқаро А.Б.Мга жами 4 174 282 (тўрт миллион бир юз етмиш тўрт минг икки юз саксон икки)сўм иш ҳақлари берилмасдан келинаётганлиги, шунингдек Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида муқаддам ишлаб келган 4 нафар ишчи-ходимларидан жами ҳисобланган 25 309 562 (йигирма беш миллион уч юз тўққиз минг беш юз олтмиш икки)сўм  иш ҳақлари берилмасдан келинаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Фарғона туман адлия бўлими томонидан ўрганишда тўпланган ҳужжатларга асосан фуқаро А.Б.М ҳамда Фарғона тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида муқаддам ишлаб келган 4 нафар ишчи-ходимларининг манфаатларини кўзлаб, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризалари киритиш орқали, ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

Фарғона туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси
Анваров Акмалжон Адҳамжон ўғли

01
Бола ҳуқуқлари адлия ҳимоясида

             Бола ҳуқуқлари адлия ҳимоясида  
Фуқаро “А.А” туман адлия бўлимига мурожаат этиб, унда қонунни билмаганлиги ва турмуш ўртоғи “Ш.А” алдаганлиги сабаб никохларини тегишли тартибда ФХДЁ бўлимида расмийлаштирмаганлиги, турмушлари давомида 09.09.2019 йил куни фарзандли бўлганлигини, бироқ фарзанди туғилганидан сўнг муросалари келишмасдан ўзаро ажрашиб кетганлигини, ҳозирда иқтисодий қийналаётганлигини билдириб, фарзандини  оталигини белгилаш юзасидан амалий ёрдам беришликни сўради.
    Ушбу мурожаат бўлим томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, ариза асосли деб топиб судга оталикни белгилаш масаласида фуқаро “А.А” ни манфаатини кўзлаб даъво ариза киритилди. Натижада адлия бўлимининг даъвоси фуқаролик ишлари бўйича судда  қаноатлантирилиб, 09.09.2019 йил куни туғилган болани оталиги белгиланиб боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.

Бувайда туман адлия бўлими бошлиғи                                                                            
У.Назиров