Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

29
ҚЎҚОН ШАҲАР АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ТАЪМИ ШАҲАР АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

     Қўқон шаҳар Самарқанд кўчаси 100-уйда яшовчи фуқаро Хамидова Марифатхон ҳамда Қўқон шаҳар А.Т.Хўқандий мавзеси 15-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Дадажонов Набижонлар шахар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан белгиланган тартибга амал қилмаган ҳолда далолатнома расмийлаштирилганлиги, ушбу далолатнома натижасида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётганлиги, мазкур бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, мазкур мурожаатлар асосида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига фуқаро Хамидова Марифатхон ҳамда Дадажонов Набижонлар манфаатини кўзлаб электр энергияси бўйича ноқонуний киритилган жаримани абонент хисобидан чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризалари киритилди.
Мазкур даъво аризалари суд томонидан қаноатлантирилиб, суднинг 2020 йил 6 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Хамидова Марифатхондан 2.392.848 сўм, шунингдек суднинг 2020 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Дадажонов Набижондан 2.780.949 сўм миқдоридаги қарздорликлар абонент хисобидан чиқарилиши таъминланди.

Қўқон шаҳар адлия бўлими

28
КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР КАФОЛАТИ

КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР КАФОЛАТИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингандан кундан то шу кунга қадар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзини намоён қилиб келмоқда. Чунки Конституция мустақиллигимиз меваси бўлиб, бугунги кунда барчамиз учун мўътабар ижтимоий қадриятга айланди.
Конституция – (лотинча сўздан олинган бўлиб, “conctitutio – ўрнатиш, тузилиш маъноасини ангалатади) аввало инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини эълон қилиш, белгилаш, кафолатлаш билан бирга давлат тузилиши асосларини, ҳокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатларини ва ўзаро муносабатларини, давлат рамзлари ва пойтахтни белгиловчи қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи хисобланади.
Таъкидлаш мумкинки, Конституция бутун халқ ёки жамиятнинг барча ижтимоий гуруҳларининг манфаатларини ва иродасини ўзида ифода қилувчи давлатнинг асосий қонунидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинганлиги Бош Қомусимизнинг муқаддимасида кўрсатиб ўтилди.
Ҳар қандай давлатнинг демократик бошқарувдаги асосий мезон бу – фуқароларга берилган ҳуқуқлар ва эркинликларнинг қанчалик даражада кафолатланганлигидир. Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, шахснинг жамиятда тутган ўрни, давлат муносабатларини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжатларнинг асоси хисобланади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг давлат томонидан кафолатланишида кенг кўламда ҳуқуқ ва эркинликларни эълон қилиш, фуқаролар тенглигини тан олиш билан давлат одамларни ҳаёт кечириш воситалари манбаалари билан тўла таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди. Бунда давлатнинг асосий – инсонлар ўз қобилият ва эхтиёжларини тўла намоён қилишлари ва амалга оширишлари учун зарур бўлган дастлабки кенг имкониятларни ва жараёнларни вужудга келтирадиган ҳуқуқий механизмни яратиб беришдан иборат.
Бундай берилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кишилар давлат, жамият ва бошқаларнинг ҳуқуқларини бузиш эвазига ўз мақсадларида фойдаланишларига йўл қўйилмайди.
Конституция 6-бўлим, 26-боб ва 128-моддадан иборат бўлиб, унда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини эълон қилиш, белгилаш, кафолатлаш билан бирга давлат тузилиши асосларини, ҳокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатларини ва ўзаро муносабатларининг конституцияий асослари яратилди.
Асосий қонунда энг муҳим масала бу инсон ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчлари масаласидир. Конституция ўзбек қонунчилиги тарихида биринчи бор тўлиқ маънода барча демократик тамойилларга биноан инсонни улуғлаш, унинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлашдек улуғвор аҳамият касб этувчи масалани ҳал этди.
Конституцияга мувофиқ инсон ким ва қандай ижтимоий шарт-шароитда яшамасин, у қонун олдида барча билан баробар эканлиги, инсон, унинг ҳаёти ва эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият хисобланади.
Асосий Қонунимизнинг иккинчи бўлими инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган бўлиб, унда умумий қоидалар қатъий белгилаб қўйилган, мисол учун, Конституциянинг 18-моддасига кўра: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади”.
Бунда имтиёзларни белгиланиши тўлиқ адолат принципларига мос бўлиши шартлиги ҳамда барчанинг қонун олдида тенглиги ва имтиёзлар фақат қонунда белгиланган бўлиши билан характерланиши назарда тутилган.
Конституциянинг VII-бобида (24-31-моддалар) шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг конституциявий кафолатлари белгиланган бўлиб, унда яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят сифатида қаралиши, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмаслиги, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги, судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилиши, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эгалиги, қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно эканлиги белгиланган.
Шунингдек, ушбу бобда фуқароларнинг фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эгалиги, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустасно эканлигини, фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкинлиги, Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги, барча учун виждон эркинлиги кафолатланганлиги, инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар қандай кўринишдаги диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслигининг конституциявий кафолатлари яратилди.
Албатта, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини жамият томонидан, давлат томонидан муҳофаза қилиниши, муҳим ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш билан бирга, масаланинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратиш муҳим. Яъни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимояси уларнинг маънавиятига, ҳуқуқий маданиятларига ва ҳуқуқий онгига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Бунда фуқароларнинг қонунларда белгиланган, ўз ҳақ ва ҳуқуқларини қай даражада билишлари, бу ўз моҳиятига кўра ҳар бир шахсни ўзлигини англашнинг асосий жиҳатларидан бири, шахс ҳуқуқларининг конституциявий кафолатларини рўёбга чиқаришнинг асосий шартларидан биридир. Чунки, фуқаро қонуний ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасдан, уларни муҳофаза қила олмасдан ўзликни англаш тўғрисида сўз бўлиши мумкин эмас.



Ўзбекистон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси А.Эргашев

27
Бир мурожаат изидан...

Бир мурожаат изидан...
Фарғона шаҳар адлия бўлимига Фарғона шаҳар Теракзор кўчаси
162-уйда яшовчи фуқаро Расулова Дилноза Кучкаралиевна Фарғона вилоят қишлоқ ҳўжалиги бошқармаси томонидан унинг иш ҳақи ва мукофот пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Мазкур шикоятни ўрганиш мобайнида аниқ бўлишича, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2020 йил 23 июнь кунги №52-сон мукофот бериш тўғрисидаги буйруғига асосан қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимлари бир ойлик маош миқдорида мукофотланиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур буйруқнинг 2-иловасида мурожаатчи тўғрисида маълумотлари ҳам қайд этилган.
Бироқ, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг шаҳар адлия бўлимига берган маълумотида мурожаатчининг иш ҳақи ва мукофот пуллари тўлаб берилиши юзасидан етарлича асослантирилмаган маълумотлар берилди.
Тақдим қилинган маълумотлар қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқилганда, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги сабабли Фарғона вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига тегишли тартибда қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасига кўра, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан мурожаатчи Д.Қ.Расуловага 2020 йил 3 июндаги
52-сон буйруққа асосан 2.026.130 (икки миллион йигирма олти минг бир юз ўттиз) сўм миқдордаги мукофот пули тўлаб берилиши таъминланди.

Фарғона шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Бобурмирзо Юнусов

27
Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддаси 1-қисмига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларига мувофиқ нафақа тўланиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 01.04.2002 йилги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 40-бандида “Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади”, 46-бандида “Ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади” деб аниқ белгилаб қўйилган.
Бироқ, қонун ҳужжатларида қатъий белгилаб қўйилган меъёрларни амалда қўллашда хатоликлар, қонунбузилиш ҳолатлари афсуски, ҳали-хамон учрамоқда.
Ўзбекистон туман адлия бўлимига фуқаро Матлубахон Йўлдашева 2013 йилдан буён Ўзбекистон туман “Баркамол авлод болалар маркази”да тўгарак раҳбари вазифасида ишлаб келганлиги, ҳозирда иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлганлиги сабабли туман халқ таълими бўлими томонидан ҳомиладорлик таътил пулларини тўлаш рад этилганлигидан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилди.
Туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Йўлдашева мурожаати юзасидан туман ХТБдан олинган маълумотларга кўра, М.Йўлдашева туман халқ таълими бўлимига иккинчи фарзандига ҳомиладорлик таътил пулларини тўлаб бериш учун ҳужжатлар тақдим этганлиги, тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб М.Йўлдашевани боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил тугагандан сўнг ишга қайтмаганлиги ёки боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш хақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилмаганлиги сабабли иккинчи фарзанди учун ҳомиладорлик таътили пуллари тўланмаслиги маълум қилинган.          
Мурожаатни ўрганиш давомида “Баркамол авлод” болалар марказининг М.Йўлдашевага 01.04.2017 йилдан 05.06.2017 йилга қадар ҳомиладорлик таътили бериш тўғрисидаги 01.04.2017 йил куни 532-сонли буйруғига асосан 2 ёшгача бола парваришлаш таътили берилгани, бола 2 ёшга тўлганидан сўнг у ўша вақтларда бола парвариши билан банд бўлганлиги, марказга ҳозир ишга қайтолмаслигини телефон орқали маълум қилганлиги, лекин бу ҳақда Марказ томонидан буйруқ белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, қайд этилмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, иш берувчи томонидан марказ ходимаси М.Йўлдашевани фарзанди 2 ёшга тўлган вақтида ишга қайтиши ёки боласини 3 ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилига (ҳақ тўланмайдиган) чиқиши масаласида ёзма равишда огоҳлантириш хати юборилмаган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан туман адлия бўлими томонидан марказ раҳбарининг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  49-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли туман аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилиб, Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказининг қарори билан марказ раҳбарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.  
анфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан агар бу қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган, унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган, унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган, унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли.
Маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори МСИЮтКнинг XIX-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади. Суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас, ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Туман адлия бўлими томонидан мурожаат атрофлича, таҳлил қилинган ҳолда ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 185-моддасига, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан фуқаро М.Йўлдашева манфаатларини кўзлаб 29.06.2020 йил куни Ўзбекистон туман Маъмурий судига туман Халқ таълими бўлимининг 11.06.2020 йилги
01-01/321-сонли хомиладорлик таътил пулларини тўлашни рад этиш ҳақидаги хатини (қарорини) ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда М.Йўлдашевани иккинчи фарзанди учун хомиладорлик таътил пули хисоблаб, тўлаб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида шикоят ариза киритилди.
Ўзбекистон туман Маъмурий суди томонидан жорий йил 4 август кунги ҳал қилув қарорига кўра, туман халқ таълими бўлимининг  11.06.2020 йил кунги 01-01/321-сонли М.Йўлдашевага ҳомиладорлик таътил пулларини тўлашни рад этиш тўғрисидаги баёни ҳақиқий эмас деб топилиб, туман адлия бўлимининг шикоят аризаси қаноатлантирилди.


Ўзбекистон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси А.Эргашев

26
Тўланган ортиқча сумма учун пенсионер айбдор эмас

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бувайда туман бўлимининг фуқаронинг пенсиясидан 3785056 сўм ушлаб қолиш тўғрисидаги қарори хақиқий эмас деб топилди.
Бувайда туман адлия бўлимига 1951 йилда туғилган О.О.Курганов ариза билан мурожаат қилиб, ПК “пенсия” дастурига унинг пенсияси нотўғри киритилганлиги сабаб қилиб пенсия ва нафақалар тайинлаш комиссиясининг 31.05.2020 йилдаги 4-сонли қарори асосан унинг пенсиясидан 3 785 056 сўм ушлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини билдириб, ушбу ноқонуний қарорни бекор қилиш масаласида амалий ёрдам бершликни сўради. Туман адлия бўлими томонидан ушбу мурожаат юзасидан ўрганиб давомида аниқланишича фуқаро пенсияга хужжатларни топширишда хеч қандай айби бўлмаганлиги, яъни БТПЖ туман бўлимига нотўғри, қалбаки ёки ёлғон маълумотлар тақдим этмаганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1030-моддасига мувофиқ фуқаро томонидан виждонсизлик қилинмагани ва хисоб-китобларда хатолар бўлмаганлиги аниқланса, унга берилган пенсиялар асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтарилмайди деб кўрсатилган қонун талабига асосан фуқаро О.О.Кургоновнинг манфаатлари юзасидан Бувайда туман маъмурий судига фуқаро пенсиясидан 3 785 056 сўм ушлаб қолиш  ҳақидаги 31.05.2020 йилдаги 4-сонли БТПЖ туман бўлимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят ариза билан мурожаат этилди. Адлия бўлимининг ушбу шикоят аризаси 24.08.2020 йил куни Бувайда туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, адлия бўлимининг шикоят аризаси қаноатлантирилди, БТПЖ туман бўлимининг 31.05.2020 йилдаги 4-сонли қарорига  фуқаро О.О.Кургоновнинг пенсиясидан 3 785 056 сўм ушлаб қолиш ҳақида қарори ноқонунийлиги сабаб хақиқий эмас деб топилиб бекор қилинди, фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.

26
Одам савдосига қарши курашишда қонунчиликдаги бўшлиқлар тўлдирилди.

Одам савдосига қарши курашишда қонунчиликдаги бўшлиқлар тўлдирилди.
Асрнинг глобал муаммоларидан бири бўлган одам савдоси жинояти тобора чуқур илдиз бораётгани ҳар қандай ҳукуматни, ҳар қандай жамият ва миллатни жиддий ташвишга солмоқда.
Инсонни “товар” ҳисобида сотиш, мажбурий меҳнатга жалб қилиш, унинг иш кучидан “сув текин”га фойдаланиш, ҳар қандай ҳолат билан ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаш на дин ва на конституцион қонун-қоидалар билан оқланмайди. Балки, бу жиноятга қарши кескин курашилади.
Ўзбекистон ҳукумати ҳам одам савдосининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича зарур амалий чора тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Бу борада халқаро тажриба ва нормалардан ҳам андоза олинмоқда. Масалан, "Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида"ги Конвенция (1949), "Қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тўғрисида"ги қўшимча Конвенция (1956), "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида"ги Конвенцияни тўлдирувчи "Одамлар, айниқса, аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида"ги баённома (2000) ва бошқалар.
Айниқса, сўнги йилларда болалар ва аёллар савдосининг янада кучайиб бораётгани ҳар қандай шахсни жиддий хавотирга солиши керак. Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 3 миллионга яқин киши одам савдосининг қурбонига айланмоқдаким, рақамлар ҳақиқатан мазкур жиноятга фавқулодда ҳолат сифатида қараш заруриятини кўрсатади.
2008 йил 17 апрель, ЎРҚ-154-сон “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди. Яқинда Сенат томонидан ушбу Қонун янги таҳрирда кўриб чиқиб, маъқулланди ва жорий йилнинг 17 августь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Қабул қилинган янги таҳрирдаги қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби, жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби, уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари ва бошқа кафолатлар белгиланди.
Жумладан, янги таҳрирдаги Қонуннинг 3-моддаси қуйидаги бандлар билан тўлдирилган:
вояга етмаган шахс савдоси – «одам савдоси» тушунчасида кўрсатилган таъсир ўтказиш воситаларидан фойдаланилган-фойдаланилмаганлигидан қатъи назар,  ҳар қандай ҳаракат ёки битим бўлиб, улар воситасида вояга етмаган шахс ота-онаси, бошқа қонуний вакили ёки ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда ундан фойдаланиш мақсадида ёхуд моддий ёки бошқа наф олиш мақсадида бошқа шахсга ҳақ эвазига берилади. Ушбу банд вояга етмаган шахсларнинг ҳар қандай (ҳаттоки, энг яқин қариндоши томонидан ҳам) мажбурий меҳнатга жалб этилиши ва унинг кучидан фойдаланишига йўл қўйилмаслигини белгилайди.
Бундан ташқари ушбу модда одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш – жисмоний шахсга нисбатан амалга ошириладиган, унга нисбатан одам савдоси сифатида малакаланадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисида ёки содир этиш нияти ҳақида маълумотлар олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи эканлиги билан тўлдирилганлиги аҳамиятли.
Унга кўра одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс –дастлабки идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олинган жисмоний шахс ҳисобланади.
Шунингдек, Қонунинг 5-моддаси бир қатор зарурий бандлар билан тўлдириди.
Унга кўра одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
одам савдосига қарши курашишга, шу жумладан одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
одам савдосининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий, профилактика чора-тадбирларини, ахборотга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
одам савдосини ўз вақтида аниқлаш ва унга чек қўйиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги принципини таъминлаш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ижтимоий ҳимоя қилиш;
одам савдосига қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, конференциялар, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказишга доир фаолиятни, шунингдек ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ходимларини касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятни ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш;
одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.
Бугун ҳукуматимиз ўз олдига қўйган долзарб масалаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдан иборат бўлиб, бу борада адлия органларига ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.
Инсоннинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши, мажбуриятларини бажариши ўрнатилган қонун-қоидаларга бўйсуниши демократик жамият қуришнинг муҳим омилларидан бўлиб, бунда осонликча ҳақ-ҳуқуларнинг топталишининг олди олинади. Таҳлилларга кўра, одам савдоси жабрдийдалари ҳам аксар ҳолда ҳуқуқий саводсизликлари туфайли манқурт кимсаларнинг тўрига илинишмоқда. (Шахсан мен ўз миллати ва давлатининг фуқаросини сотган касларни манқурт деб биламан, улар фақат ўз нафсларини ўйлайди ва пул келтирувчи ҳар қандай нарсага ўлжа каби қарайди. Ҳатто, мукаррам қилиб яратилган инсонни “товар” қилиб сотиб юборади. На қадрият, на ҳукумат ва на эътиқод қоидаларини тан олмайди бундай кимсалар).
Янги қабул қилинаётган қонуннинг 6-моддаси. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия.
Ушбу моддага кўра:
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия (бундан буён матнда Миллий комиссия деб юритилади) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал органдир.
Миллий комиссиянинг қарорлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилиши шарт, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.
Миллий комиссия:
Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан;
Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат.
Миллий комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Қабул қилинган Қонуннинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган бўлиб, унга кўра ташкилот ўз ваколатлари доирасида:
одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг дастлабки идентификация қилишни амалга оширади.
шунингдек бу модда яна қуйидаги банд билан тўлдирилган:
одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Шу билан бирга Қонуннинг 3-боби - Одам савдоси профилактикаси масалалари ЕХҲТ ДИИҲБнинг тавсиялари асосида тўлдирилган.
ЕХҲТ ДИИҲБнинг тавсиялари асосида қонуннинг 19-модда билан тўлдирилиши ҳозирги электрон имкониятлардан фойдаланиш билан бу борадиги ишлар самарасини янада кучайтириш аниқ. Жумладан, ушбу моддага кўра:
Одам савдосига қарши самарали курашишни таъминлаш, одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ҳамда тегишли ахборотни тизимлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа давлат органлари билан биргаликда одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси (бундан буён матнда маълумотлар базаси деб юритилади) яратилишини ташкил этади.
Маълумотлар базасига:
давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан;
тезкор-қидирув тадбирларини, терговга қадар текширувни, дастлабки терговни ва суд муҳокамасини амалга ошириш натижасида;
Ўзбекистон Республикасининг Миллий марказий интерпол бюросидан;
тезкор алоқа, ишонч телефонлари орқали ва бошқа манбалардан олинган ахборот киритилади.
Маълумотлар базасига қуйидагилар тўғрисидаги ахборот киритилади:
одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ҳақидаги;
одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар тўғрисидаги ахборот – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, шунингдек уларга кўрсатилган ёрдам натижалари ҳақидаги;
фойдаланиш турлари, жиноят содир этиш усуллари тўғрисидаги ва бошқа ахборот.
Маълумотлар базасига киритилган ахборот махфийдир.
Қабул қилинган янги таҳрирдаги қонуннинг 34-моддаси одам савдосига қарши курашишга доир тадбирларни молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашни тазарда тутиб, модданинг ушбу қисми миллий қонунчиликни Палермо Протоколининг 6-моддаси 6-бандига мувофиқлаштириш мақсадида киритилган,  унда "Ҳар бир иштирокчи давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимида одам савдоси жабрдийдаларига етказилган зарарни қоплаш имкониятини яратиши лозимлиги белгиланган ".
Хулоса қилиб айтганда, қабул қилинган янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қатор муҳим модда ва бандлар билан янада мукаммалаштирилган бўлиб, одам савдосига қарши курашишда амалиётда юзага келган бўшлиқларни тўлдиради. Ушбу жиноят жабрдийдаларини ҳимоя қилишнинг халқаро малакали механизмларини миллий қонунчилигимиз билан мувофиқлаштиришни тартибга солади.

Олтиариқ туман адлия бўлими
катта маслаҳатчиси  Б.Муҳамадалиев


25
Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун ҳимоясида


Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддаси 1-қисмига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларига мувофиқ нафақа тўланиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 01.04.2002 йилги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 40-бандида “Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади”, 46-бандида “Ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади” деб аниқ белгилаб қўйилган.
Бироқ, қонун ҳужжатларида қатъий белгилаб қўйилган меъёрларни амалда қўллашда хатоликлар, қонунбузилиш ҳолатлари афсуски, ҳали-хамон учрамоқда.
Ўзбекистон туман адлия бўлимига фуқаро Матлубахон Йўлдашева 2013 йилдан буён Ўзбекистон туман “Баркамол авлод болалар маркази”да тўгарак раҳбари вазифасида ишлаб келганлиги, ҳозирда иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлганлиги сабабли туман халқ таълими бўлими томонидан ҳомиладорлик таътил пулларини тўлаш рад этилганлигидан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилди.
Туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Йўлдашева мурожаати юзасидан туман ХТБдан олинган маълумотларга кўра, М.Йўлдашева туман халқ таълими бўлимига иккинчи фарзандига ҳомиладорлик таътил пулларини тўлаб бериш учун ҳужжатлар тақдим этганлиги, тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб М.Йўлдашевани боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил тугагандан сўнг ишга қайтмаганлиги ёки боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш хақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилмаганлиги сабабли иккинчи фарзанди учун ҳомиладорлик таътили пуллари тўланмаслиги маълум қилинган.          
Мурожаатни ўрганиш давомида “Баркамол авлод” болалар марказининг М.Йўлдашевага 01.04.2017 йилдан 05.06.2017 йилга қадар ҳомиладорлик таътили бериш тўғрисидаги 01.04.2017 йил куни 532-сонли буйруғига асосан 2 ёшгача бола парваришлаш таътили берилгани, бола                      2 ёшга тўлганидан сўнг у ўша вақтларда бола парвариши билан банд бўлганлиги, марказга ҳозир ишга қайтолмаслигини телефон орқали маълум қилганлиги, лекин бу ҳақда Марказ томонидан буйруқ белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, қайд этилмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, иш берувчи томонидан марказ ходимаси М.Йўлдашевани фарзанди 2 ёшга тўлган вақтида ишга қайтиши ёки боласини 3 ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилига (ҳақ тўланмайдиган) чиқиши масаласида ёзма равишда огоҳлантириш хати юборилмаган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан туман адлия бўлими томонидан марказ раҳбарининг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг                49-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли туман аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилиб, Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказининг қарори билан марказ раҳбарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.  
анфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан агар бу қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган, унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган, унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган, унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли.
Маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори МСИЮтКнинг XIX-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади. Суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас, ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Туман адлия бўлими томонидан мурожаат атрофлича, таҳлил қилинган ҳолда ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг                          185-моддасига, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан фуқаро М.Йўлдашева манфаатларини кўзлаб 29.06.2020 йил куни Ўзбекистон туман Маъмурий судига туман Халқ таълими бўлимининг 11.06.2020 йилги
01-01/321-сонли хомиладорлик таътил пулларини тўлашни рад этиш ҳақидаги хатини (қарорини) ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда М.Йўлдашевани иккинчи фарзанди учун хомиладорлик таътил пули хисоблаб, тўлаб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида шикоят ариза киритилди.
Ўзбекистон туман Маъмурий суди томонидан жорий йил 4 август кунги ҳал қилув қарорига кўра, туман халқ таълими бўлимининг                   11.06.2020 йил кунги 01-01/321-сонли М.Йўлдашевага ҳомиладорлик таътил пулларини тўлашни рад этиш тўғрисидаги баёни ҳақиқий эмас деб топилиб, туман адлия бўлимининг шикоят аризаси қаноатлантирилди.


Ўзбекистон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси А.Эргашев


19
Коронавирус пандемияси даврида ахолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

Коронавирус пандемияси даврида ахолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Мамлакатимизда юзага келган бугунги кундаги синовли даврда  давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳукуматимиз томонидан бир қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда ҳамда самарали чоралар кўрилмоқда. Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни самарали олиб бориш мақсадида жорий йилнинг
30 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сон Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори
1,1 баробар оширилади. Шунингдек, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланиши кўрсатиб қўйилди.
Бундан ташқари, фармон бўйича 2020 йилнинг якунига қадар қуйидагилар таъминланади:
14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказиш;
бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш;
моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини
89 мингдан 100 мингтага етказиш белгиланди.
    Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш
ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилиши ҳақидаги нормалар белгилаб берилди.
Шунингдек, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига 200 миллиард сўм;
Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врач, фельдшер, санитар ва ҳайдовчилар) бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.  
Бундан ташқари, жойларда хайру саховат, мурувват борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига
150 миллиард сўм маблағ ажратилиши ҳам фармонда қатъий белгилаб берилди.
Бағдод туман адлия бўлими
бошлиғи И.Исаков

18
ҲАЛОЛЛИК ТАМОЙИЛИ

ҲАЛОЛЛИК ТАМОЙИЛИ
Биз ваъдаларга амал қилинмайдиган даврда яшамоқдамизми?
Одамлар ушбу тушунчага енгил қарайдиган замонми?
Дейлик, бир танишимизга келаси ҳафта тушлик пайти уни олдига кириб ўтишимизни айтамиз, ҳолбуки, олдиндан бунга вақтимиз йўқлигини жуда яхши биламиз. Бир ҳамкасбимизга ўзимизга ёққан китобни ўқиб чиқиш учун унга ушбу китобни бериб туришни ваъда қиламиз, Ваҳоланки, ҳеч қачон бировга ўз китобимизни бермаслигимизни яхши биламиз.
Қуруқ ваъдалар бериб келиш маълум муддатдан сўнг одатга айланади. Муаммо шундаки вақт ўтгани сари сизга хеч ким ишонмай қўяди. Ишонмай қўйишдими, демак сиз инсонлар билан ўзаро ишонч ришталарини узган бўласиз. Узилган ишонч ришталари эса яқинлар билан муносабатлар бузилишига олиб келади.
Коррупция ҳам ҳудди шундай. Аввалига кимнингдир ҳожатини чиқарасиз, у эса сизга миннатдорчилик юзасидан совға беради ёки сизнинг ҳам ҳожатингизни чиқаради. Шу орада яна кимнингдир иши сизга тушади
ва у сизга ўз миннатдорчилигини моддий кўринишда инъом қилиши учун сиз унга тамагирлик қилиш йўлига ўтасиз. Қарабсизки бу ҳолат икки-уч маротаба такрорлангандан сўнг эса оддатий ҳолган айланади ва кундалик иш бўлиб қолади. Инсониятга одат бўлиб қолган ҳар бир нарса доимий равишда бир ишни такрорлаш натижасида юзага келади.
Коррупция қуруқ ҳашак ичида олов тарқалгани каби ҳамма соҳани
ўз домига тортиб бормоқда. Уни жиловлашнинг имкони шу қадар қийинлашиб боряптики у билан фақат давлатлар томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларнинг ўзи камлик қилаётгандай.
Бугунги кунга келиб жуда кўплаб давлатлар ўзининг ички қонунлари билан коррупцияга қарши курашмоқдалар. Бундан ташқари, халқаро концепциялар ва стандартлар ҳам ишлаб чиқилди.
Бунга яққол мисол қилиб ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизимини олиш мумкин. Стандарт коррупция билан боғлиқ хатарларни бартараф этишга қаратилган механизм сифатида жорий этилди.
Ушбу стандарт 2016 йилда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти
(ISO) (ISO Лойиҳа қўмитаси ISO/PC 278) томонидан ишлаб чиқилган бошқарув тизимига асосланган стандартдир. ISO 37001:2016 стандарти коррупцияга қарши бошқарув тизимини (ABMS) ташкил этиш, жорий этиш, бошқариш, қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда такомиллаштиришга қаратилган талабларни белгилайди.
Миллий қонунчилигимизда пора олиш ва беришга жазо чоралари аниқ белгилаб қўйилгани каби шариатимизда ҳам бундай иллатга нисбатан кескин муносабат билдирилган.
Қурони каримда “Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!” (Бақара сураси, 188-оят)
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзгалар молини
ботил – ҳаром йўл билан емоқликдан қайтарган.
Яъни, бир одам қарздор бўлади, лекин ўзига қарши ҳужжат йўқлигидан фойдаланиб, у молни олганидан тонади. Бировнинг молини ҳаромдан
еб, гуноҳкор бўлаётганини билиб туриб, ҳокимга арз қилади. Гўё ҳоким ҳукм қилса, гуноҳ гуноҳликдан тушиб, ҳаром мол ҳалолга айланиб қоладигандек. Ҳолбуки, ҳокимнинг ҳукми ила мол ҳалол бўлиб қолмайди ёки аксинча
ҳам бўлмайди. Балки, айнан ҳамма нарсани кўриб, билиб турувчи Аллоҳнинг ҳукми билан ҳалол ёки ҳаром бўлади. Ҳоким ҳамма нарсани кўра олмайди, била олмайди. У сиртдан кўрганига, талашаётганларнинг гапига, уларнинг ҳужжатларига қараб ҳукм чиқаради.
Поранинг суннатда ҳаром қилинганига келсак, бу борадаги ҳадислар жуда кўп. Улардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пора олувчилар ва пора берувчиларга: “Пора берувчига ҳам, пора олувчига ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлсин!” деганлар. Яна ул зоти “Пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам, иккови орасида юриб порада воситалик қилувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин!”, деганлар. Бундай ҳадисларни “ал-Жомеъ
ас-сағир”да “лом” ҳарфи бобида кўриш мумкин.
Поранинг турлари, ҳамда унинг жиҳатларига Имом Қозийхон раҳимаҳуллоҳ ўзининг фатволар тўпламида қозилик қилиш ҳақидаги бўлимида қуйидагича зикр қилганлар:
Пора тўрт хил бўлади. Икки тарафдан ҳам ҳаром бўладиган тури. Агар улардан бири пора бериб қози бўлса, қози бўлиб ҳисобланмайди. Бу ҳолатда пора олувчига ҳам, қози бўлувчига ҳам ҳаромдир.
Иккинчи тури, қозига унинг фойдасига ҳукм қилишини кўзлаган ҳолда пора беришдир. Бу пора икки томонга ҳам ҳаром. Қозининг ҳукми хоҳ ҳақ бўлсин, хоҳи ноҳақ бўлсин, бунинг фарқи йўқ.
Яна бир тури шуки, ўзининг жонидан ёки мол-мулкидан қўрқиб, бировга пора берган бўлса бундай пора олувчига ҳаром, берувчига ҳаром эмас. Агар биров унинг молидан тама қилса, молидан бир қисмини унга берса ҳам худди шундайдир.
Яна бир тури эса порани подшоҳ олдида ишини ўтказиб бериш учун берса, бериш ҳалол бўлади. Бу ҳолатда олувчига пора олиш ҳалол бўлмайди.
Бундан ташқари, халқимизда шундай мақоллар ва ибратли ҳаётий воқеалар борки улардан ибрат олиш лозимдир.
“Амир бўлса тамагир, на товуқ қолур, на қулонқир”. Бундан кўриниб турибдики амир тамагир ва юлғич бўлса, унинг амалдорлари ва ясовуллари ҳам ундан қолишмай халқни бир дона товуғи қолгунча талайдилар.
Пора олиш гуноҳларнинг ичида энг катта гуноҳдир. Гуноҳнинг мисоли ҳудди саратон ярасига ўхшайди. Қачонки, жисмда саратон яраси бўлса, уни  жарроҳлик йўли билан чиқариб ташлаш лозим, агарда яра чиқариб ташланмаса, у яра катталашади ва жисмоний ўлимга сабаб бўлади.
Худди шундай экан гуноҳнинг ҳам ягона муолажаси уни тарк қилишдир. Агар инсон гуноҳни тарк қилмаса, у ҳолда гуноҳи катталашади
ва инсонни маънавий ўлимига сабаб бўлади.
Инсон ҳар бир ишни ҳалоллик ила қилса унинг оҳири ҳайирли бўлур, бунинг учун эса ҳар бир инсон “ҳалоллик рўзаси”ни тутмоғи лозим.

Фойдаланилган адаббиётлар:

1. “Ҳикматнома” ўзбек мақолларининг изоҳли луғати. Ш.Шомақсудов, Ш.Шорахмедов. Ўзбекистон энциклопедияси бош редакцияси
Тошкент-1990 йил. 524-б.
2. Робин Шарма. “Кто заплачает, когда ты умеришь?” 2009 года. ст.149.
3. https://islom.uz
4. http://www.pqm-online.com

Фарғона вилоят адлия бошқармаси
етакчи маслаҳатчиси Эшонов Саидолимхон

17
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ
ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш,  ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда ташкилотнинг мулкий
ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда юридик хизмат ходимининг ўрни беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарори билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга асосан давлат органлари
ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилиши белгиланган.
Фарғона вилоят адлия боршқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант юридик хизмат штат бирликларига жами 34 та номзодни суҳбат асосида лавозимга тайинланди. Шунингдек, 30 та юридик хизмат ходими белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилди ҳамда 30 нафарига навбатдаги махсус мараба даражалари берилиши таъминланди.
Шунингдек, бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатиш, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чиққан ҳолда фаолиятни мувофиқлаштириб бормоқда.
Қарор билан адлия органларига юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларини бузган давлат органлари
ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда юридик хизматлари ходимларига нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш бўйича ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига таклиф билан чиқиш ҳуқуқи берилган.
Бунга мисол қилиб, Сирдарё-Сўх ирригация тизмалари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелоратив экспедицияси юрисконсульти билан тузилган меҳнат шартомаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисм 7-бандига асосан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 25-моддасига кўра ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шу билан биргаликда ташкилшотнинг жамоа келишувида, шунингдек, жамоа шартномасида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигисиз бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Сирдарё-Сўх ирригация тизмалари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелоратив экспедициясининг 2020 йил 17 июндаги 92-К-сонли буйруғи билан юридик хизмат ходими билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бўлим томонидан юридик хизмат ходимининг манфаатларини кўзлаб қилинган ҳаракатлар натижасида мазкур буйруқ бекор қилиниб юридик хизмат ходими ўз лавозимига қайта тикланди.
Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида бўлим томонидан вилоятдаги 16 та давлат органи ва ташкилоти рахбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик ҳамда 1 та юридик хизмат ходимига нисбатан жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга таклифлар киритилди.
Бундан ташқари, қонун бузилишлари ва уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 7 та давлат органи ва ташкилотига тақдимнома ҳамда 39 та ташкилотга нисбатан огоҳнома киритилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси
етакчи маслаҳатчиси Эшонов Саидолимхон