Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

10
Низоларни суд иштирокисиз ҳал этиш мумкинми?

     Низоларни суд иштирокисиз ҳал этиш мумкинми?
Халқимизнинг азалдан урф-одатлари ва амалга оширадиган жамоавий ҳатти-ҳаракатлари ўзаро кенгаш билан амалга оширилган. Ҳозирги замон маҳалла институтининг туб илдизи минг йилликларга бориб тақалади. Асрлардан шаклланиб келган тажриба бугун ҳам ўз қийматини йўқотгани йўқ.
“Кенгашли тўй тарқамас”, “Бир болага етти маҳалла ота-она” каби ҳикматли сўзлар бежизга айтилмаганлигини ҳаёт кўрсатмоқда.
Шунинг учун, қайси оилада бир муаммо юзага келса ёки бир инсоннинг ҳатти-ҳаракатида тартиб-қоидаларга зид ишлар содир бўлса дарҳол маҳаллада мухокама қилинган ва ечими топилган. Ўша замонинг судяси бўлган қозига етиб борилгунча кўплаб муаммоли масалалар маҳалладан чиқмай ҳал этилган. Маконнинг ҳурматли кишиси, оқсоқоллари мавжуд чигал вазиятларнинг оқилона ечимини топишган. Ўз ўрнида одамлар ҳам ўзларининг ҳурматли кишиси - оқсоқолига итоат этганлар.
Замонлар тараққий этди, маданиятлар ва урф-одатлар ҳам янгича қарашлар билан шаклланди. Жамиятлар демократик тамойиллар ва қонун-қоидалар устида тараққий этиб бормоқда. Ўзбекистон ҳам инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатга таянган жамият барпо этиш йўлида ўз Конституциясини қабул қилган ва бу йўлда оғишмай давом этмоқда.
Конституциянинг 19-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги белгиланган бўлиб, ҳар қандай ҳақ-ҳуқунинг чеканиши фақат суд ҳукми билангина амалга оширилади.
Бугун замонавий дунёда кўплаб ривожланган демократик мамлакатлар медиаторлар иштирокида низоли ҳаракатларнинг судгача ҳал этиш тартибларини ишлаб чиқмоқдалар. (Бу жараён халқимиз турмушида урф-одатларимиз бўйича ҳурматли маҳалла оқсоқолининг оқилона қарорлари билан низоларни ҳал этишига ўхшайди).
Ўзбекистонда ҳам 2018 йил 3 июльда “Медиация тўғрисида” Қонун  қабул қилинган. Қонунга кўра медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули, медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахсдир.
Ушбу Қонун фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.
Медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилиши керак.
Юқоридаги ишларни самарали ташкил этиш ва ривожлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, низоларни ҳал қилишнинг муқобил имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, судларда иш ҳажмини мақбуллаштиришда медиация институти, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ролини тубдан ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4754-сон “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори имзоланди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида Давлат божхона қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашларини (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) ташкил этилади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилиши тартиби ўрнатилади.
Мазкур тартиб жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай ишлар юзасидан тўғридан-тўғри бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Шунингдек, қарорда қуйидагилар Апелляция кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органи ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўриш;
мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;
мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.
Апелляция кенгашининг таркиби тегишли давлат органи раҳбарининг қарори билан икки ярим йил муддатга 7 нафардан 11 нафаргача аъзолардан иборат таркибда тузулиши мумкин.
Апелляция кенгаши аъзолигига амалий тажрибага ва обрў-эътиборга эга давлат органининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек соҳада катта амалий тажриба ёки илмий салоҳиятга эга бўлган обрўли фуқаролар қабул қилинади.
Адлия вазирлиги апелляция кенгаши ташкил этилаётган давлат органларининг бу борадаги фаолиятини доимий равишда мониторинг қилиш билан бирга тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида уларга амалий ва услубий жиҳатдан кўмак бериб боради.
Бундан ташқари низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази;
профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкин.
медиация, ҳакамлик судлари ҳамда халқаро арбитраж соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш орқали медиаторларни тайёрлаш 72 соатдан кўп бўлмаган ўқув курслари бўйича амалга оширилади ва уларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражлар ўртасида доимий равишда Марказлар ташкил этилишининг ижобий тарафлари ҳақидаги тарғибот ишларини ва бу борадаги фаолиятни мониторинг қилиб боради ҳамда ҳар чоракда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади.
“Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисида”ги НИЗОМга кўра апелляция кенгаши тегишли давлат органи ҳузурида низоларни судгача ҳал қилиш мақсадида тузиладиган коллегиал-маслаҳат органи ҳисобланади.
Апелляция кенгаши жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал қилиш чораларини кўради.
Апелляция кенгаши аъзоси кенгаш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мажлисда ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса иштирок этиши мумкин эмас. Бунда судгача ҳал этиладиган низоларнинг адолатли қарор топиши ва холислик таъминланади.
Апелляция кенгашининг мажлисида мухокама қилинган масала асосида қабул қилинган қарор хулоса шаклида расмийлаштирилади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланиши керак.
Бугун инсонларнинг оғирини енгил қилиш, юзага келган низоларнининг адолатли ечимини топиш ва судгача ҳал этиш нақадар муҳим ва замон талаби ҳамдир.
Президентимизнинг ПҚ-4754-сон “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори айни кутилган муҳим хужжат бўлиб, инсонларнинг турмуш тарзида юзага келган муаммолар ва низоларни ҳал этишда катта аҳамият касб этиши муқаррар.

Олтиариқ туман адлия бўлими
катта маслаҳачиси
Б.Муҳамадалиев

07
Бир суд – бир инстанция тамойили

       Бир суд – бир инстанция тамойили
Маълумки, янгиланаётган Ўзбекистон Республикасида барча соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида мисли кўрилмаган ислоҳотларни амалга оширилаётганлиги таъкидлаш лозим. Чунки бу соҳани аввалгиси билан бир-бирини таққослаш мумкин емас.
Илгари суд органлари фуқаролар онгида фақатгина жазоловчи орган сифатида шаклланган бўлса, ендиликда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айланиб бормоқда. Суд ҳокимиятини том маънода адолат қўрғонига айлантиришда, яқиндагина қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2020 йилдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони муҳим ўринга касб етади.
Ушбу Фармон билан фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, суд тизимида 2020 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатлари маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларни ташкил етиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларни тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши белгиланмоқда.
Aмалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, туман (шаҳар) маъмурий судлари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳамда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни кўриб чиқмоқда. Бу еса ўз навбатида судларда айни бир вақтда ҳам оммавий, ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқилиши судьяга мураккаблик туғдириши билан биргаликда, бир-биридан тубдан фарқ қилувчи муносабатларга оид ишлар бўйича якуний тўхтамга келишга, айрим ишлар бўйича ҳуқуқбузарларни тарбиялаш мақсадида жазолашга тўғри келмоқда. Бу ҳолат, судьяларни ихтисослашишига монелик қилиб келаётган еди. Чунки, судлар ихсослашишуви биринчи навбатда судьянинг бир муносабатга оид ишларни кўриши шу соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини мукаммал ўрганилишига, қонун ҳужжатларни тўғри ва аниқ қўлланилишига, бир хил суд амалиёти йўлга қўйилишига, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинишига, пировард натижада қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига олиб келади.
Шу маънода, Фармон билан маъмурий судлар фақатгина маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилмоқда.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан ишларни назорат тартибида кўриш институти тугатилади, жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлашда қарорларни тортишув тамойили асосида тарафлар иштирокида қабул қилиш тартиби белгиланади, дастлабки эшитув босқичи киритилади.
2021 йил 1 январдан туманлараро, туман (шаҳар) судининг қарорини вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган суднинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўрилган суд қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш тартиблари жорий қилинади.
Хулоса ўрнида, албатта ҳар ислоҳотдан ижобий натижалар ва самаралар кутилади. Юқорида қайд етилган Фармон билан белгиланаётган қоидалар ҳам яқин йиллар ичида ўзининг ижобий натижаларини бериб, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилинишини, ишларни судда кўрилиш сифати ошишини, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилинишини таъминлайди.

Қўштепа тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси З.Халимжонов

04
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли доимо эътибор марказида

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли доимо эътибор марказида
   Хайр ва саҳоват, яъни муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, инсонпарварлик ҳар бир шахс учун энг олий сифатлардан бири ҳисобланади. Қадимдан меҳр-оқибатли бўлган халқимиз бугун ҳам ана шу муаззам қадриятини яна бир бор барчага намоён қилмоқда. Айниқса, бундай гўзал сифатлар башариятни қамраб олган тожсимон вирусга қарши кураш даврида акс этаётгани қувонарлидир.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда пандемик вазиятни бартараф этиш учун қарор-фармонлар имзоланмоқда. Мазкур ҳужжатларнинг туб моҳиятида инсон тақдири, унинг турмуш тарзини ҳимоя қилиш каби жиҳатлар ётибди. Ана шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 30 июль санасида «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Бу эса тожсимон вирусга қарши курашда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватланаётгани айни муддао бўлди. Шунингдек, ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 513 минг 350 сўм, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 513 минг 350 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 315 минг 030 сўм этиб белгиланди.
       Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг якунига қадар 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказиш, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш ҳамда моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказишни таъминлаш вазифаси топширилди. Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттириш учун кўрсатма берилди. Зеро, мазкур ҳужжат замирида мураккаб даврда ҳам қийналган оилалар давлат, жамият эътиборида экани, меҳр, саховат, эзгулик каби энг олижаноб қадриятлар тобора кенг қулоч ёзиб бораётганидан дарак беради.
        Фармонга мувофиқ, мамлакатимизда аъзолари 1,7 миллион нафардан зиёд бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилиши кўзда тутилган эди. Бунинг учун республика бюджетидан 380 миллиард сўм йўналтирилиши режалаштирилди. Бундан ташқари, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан яна 150 минг оила 1 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланганди.
        Республикамизнинг барча ҳудудларида мазкур фармон ижросини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қўқон шаҳрида ҳам аҳолининг эҳтиёжманд қатламига уч босқичда ёрдам кўрсатиляпти.
      Қўқон шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган фуқароларнинг «Темир дафтар»и шакллантирилди. Бугунги кунга қадар «Саҳоват ва кўмак» умумхалқ ҳаракати жамғармаси орқали 21 минг 324 нафар эҳтиёжмандга жами 4 миллиард 910 миллион сўм қийматдаги ҳайрия ишлари амалга оширилди. Мазкур сумманинг 3 миллиард 416,6 миллион сўм миқдордаги қисми аҳолига озиқ-овқат етказиб бериш бўйича ажратилган бўлса, 634 миллион сўм маблағ ишга жойлаштириш мақсадида сарфланди. Фуқароларнинг тиббий саломатлигини тиклаш учун 74 миллион сўм миқдорда зарурий дори-дармонлар етказилди. Шунингдек, 531,1 миллион сўм нақд пул шаклида эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
    Фармонга мувофиқ, ташкил этилган «Темир дафтар»га киритилган қамбағал оилаларга Қурбон Ҳайити байрами арафасида 2 миллиард 665 миллион сўм маблағ бир миллион сўмдан ажратилиб, 2 минг 665 нафар эҳтиёжманд оилага бўлиб берилди. «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига (5 килограмм ун, 2 килограмм ўсимлик ёғи, 2 килограмм шакар, 2 килограмм гуруч, 2 килограмм макарон, 0,5 килограмм қуруқ чой, 1 килограмм туз, 10 тадан тиббий ниқоб) моддий ёрдам кўрсатилди. Умумий ҳисобда 3 минг 55 дона озиқ-овқат маҳсулотлари муҳтожлар дастурхонидан ўрин олди.
      Хайриялар давом этиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан шаҳардаги 65 та МФЙ да 70 та қўй қурбонликка сўйилди. 3 минг 400 килограмм қўй гўшти 3 минг 82 та оилага етказиб берилгани байрамга муносиб совға бўлди.      Шунингдек, шаҳар Гўдаклар уйига маҳаллий тадбиркор хомийлар томонидан 13 килограмм қўй гўшти, 30 дона нон, 30 дона шарбат каби озиқ овқат маҳсулотлари етказилди. 12-Меҳрибонлик уйига 105 килограмм қўй, 125 килограмм мол гўшти, 100 дона нон ҳамда 150 дона музқаймоқлар совға тариқасида улашилди. «Мехр-Мурувват» нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1 нафар ногирон эҳтиёжманд фуқарога ногиронлар аравачаси, 30 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Шунингдек, шаҳардаги 3 та хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Қайд этиш керак, «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзосига республика бюджетидан жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик ёрдам кўрсатиш белгиланган. Шаҳардаги 4 та сектор ишчи гуруҳи, депутатлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан эҳтиёжманд оилалар қайтадан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида 1000 та оила эҳтиёжмандлар рўйхатига қўшилди. Бугунги кунда 4 минг 715 та оилада 18 минг 641 нафар оила аъзоларининг манзилли рўйхатлари маҳаллалар ва секторлар кесимида шакллантирилди. Айни пайтда ўрганиш ва тоифаларга ажратиш ишлари олиб борилмоқда. Айтиш жоизки, мазкур рўйхатни шакллантиришда ҳалоллик ва одиллик принципларига амал қилинмоқда. Биринчи навбатда оилаларнинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлиги ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжуд эканига аҳамият берилмоқда. Шунингдек, оилада якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва бошқалар қарамоғига муҳтож кам таъминланган, беш ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар, коронавирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг даромад манбаини йўқотган, бироқ «темир дафтар»га киритилмай қолган оилаларга эътибор берилмоқда. Бугунги кунга қадар Халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарори билан 776 та оилани «Темир дафтар»дан чиқариш бўйича кенгаш раисига сектор раҳбарларининг мурожаатлари олиниб, бу бўйича қарор қабул қилинди.
Мухтасар айтганда, муҳтожга кўмак қўлини узатиш, бир-бирини эъзозлаш, ўзаро хайрихоҳлик халқимизга хос фазилат. Бундай синовли кунлардан катта талафотсиз чиқишни истасак, ҳукумат томонидан белгиланган мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилсак, ўзаро ҳамжиҳатлик, бирдамликда бўлсак, пандемияни енгиб ўтган бўламиз.


Эркинжон МАҲМУДОВ
Қўқон шаҳар адлия бўлими бошлиғи

29
Ҳар бир муаммо ва мурожаатнинг қонуний ечими бор!

Ҳар бир муаммо ва мурожаатнинг қонуний ечими бор!
Бугунги кунда ҳар бир давлат ишчиси, жумладан, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари ҳам ўз хизмат вазифасига янада жиддий ёндашмоғи, ваколатидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг мурожаатларини қонуний асосда кўриб чиқиб, ҳал этмоғи зарур. Айниқса, бутун дунё мамлакатлари синалаётган ва давлатимизни ҳам четлаб ўтмаган ушбу эпидемиологик қалтис вазиятда маъсулиятни янада жиддий ҳис қилган ҳолда иш олиб бориш ҳар қачонгидан-да муҳим.
Республикамизда 2020 йил 15 март куни коронавирус билан зарарланган илк бемор аниқлангач 16 мартдан бошлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор тартиб-қоида ва чекловлар жорий этила бошланди. Дастлаб барча таълим муассасалари ёпилган бўлса, кейинроқ Ўзбекистон халқаро транспорт алоқаларини вақтинча тўхтатди, март ойининг сўнгги ўн кунлиги давомида кўплаб одамлар иштирокида ўтказиладиган турли тадбирлар бекор қилинди, умумий овқатланиш шохобчалари ёпилди. Фуқароларга тиббий ниқобда юриш мажбурий қилиб қўйилди, вилоятлараро транспорт ҳаракатлари чекланди. Шахсий автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланиши билан бир қаторда аҳолига заруратсиз уйдан чиқмаслик тавсия этилди ва бу ҳақда доимий равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Мақсад аниқ. Давлат ўз фуқароларининг вирусга чалинишининг олдини олиш, ушбу инфекция билан касалланган беморларни даволаш ва пандемия сабабли келиб чиқадиган муқаррар салбий оқибатлар кўламини пасайтириб бориш билан мураккаб вазиятдан чиқиши зарур.
Айни карантин чоралари кучайтирилган бир вақтда ҳар қандай фуқаро кўчага чиқолмаслиги, давлат идорасига бориб ўз муаммосига ечим топиши мураккаб. Бундай ҳолатда фуқаро ўзи билан боғлиқ муаммони ечиш учун тегишли идоранинг ишонч телефони ёки электрон почтаси орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин, яъни уйдан чиқмаган ҳолда.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида кўрсатиб ўтилган. Қонуннинг 9-моддасида  оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан давлат органларининг, ташкилотларнинг ишонч, тезкор алоқа телефонлари орқали ва видеоконференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Жорий этилган карантин даврида адлия бўлимлари ходимларининг айримлари масофавий иш режими тартибида ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Хусусан, Олтиариқ туман адлия бўлимида ҳам республика бўйлаб жорий этилган карантин тартиб-қоидаларига мувофиқ равишда ходимларнинг масофадан туриб фаолият олиб боришига шарт-шароит яратилган.
Карантин даврида ҳам фуқароларнинг телефон ёки электрон почта орқали келиб тушган мурожаатлари кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ҳал этилмоқда.
Жумладан, махсус комиссиянинг қарори билан жорий амалдаги чекловлар даврида адлия бўлимига телефон орқали Бағдод пахта тозалаш АЖга қарашли Эскиараб, Олтиариқ ва Қизилтепа пахта тайёрлаш масканида фаолият олиб борувчи бир неча нафар ишчи ва ходимлар икки ойдан бери ойлик иш ҳақларини ололмаётганлиги натижасида моддий жиҳатдан қийналаётганларини айтиб шикоят қилишди.
Келиб тушган оғзаки шикоятга асосан адлия бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда ҳақиқатан ҳам заводнинг ишчи-ходимларига  икки ойдан бери ойлик иш ҳақлари тўланмай келаётганлиги аниқланди.
Шундан кейин Бағдод пахта тозалаш АЖга адлия бўлими томонидан қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимномага асосан Бағдод пахта тозалаш АЖга қарашли пахта тозалаш масканида фаолият кўрсатувчи тумандаги барча ишчи-ходимларнинг жами 293 325 175 сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Худди шу каби ойлик иш ҳақларини ўз вақтида ололмаётганлик тўғрисидаги мурожаат туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сонли шифохона ходимлари томонидан келиб тушгач, ўтказилган ўрганишлар асосида киритилган тақдимнома асосида шифохона ходимларининг 22 898 011 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Бундан ташқари фуқароларнинг уйдан чиқиши ва жамоат жойларида юриши хатарли бўлиб турган карантин даврида адлия бўлимига телефон ва электрон почта орқали келиб тушаётган бошқа турдаги мурожаатлар ҳам тегишли тартибда кўриб чиқилиб, ҳал этилмоқда.
Ҳар қандай шароитда ҳар қандай муаммо ва мурожаатнинг қонуний ечими бор! Фақат ўша Қонун асосидаги ечимни топа олиш ҳар бир давлат ишчисининг маъсулиятли вазифаси эканлигини тушуниб етиш зарур!

Олтиариқ туман адлия бўлими
катта маслаҳатчиси Б.Муҳамадалиев

27
Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.

Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.

Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан фуқаролар Абдуназарова Дилфузахон Мамуржон қизи, Комилов Абдиманоб Бахромович, Қурбонов Мухаммаджон Расулжон ўғли, Джўраев Дилшоджон Абдунабиевич ва Эргашев Рўзалиларнинг ойлик иш ҳақлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Д.Абдуназарова, А.Комилов, М.Қурбонов, Д.Джўраев,  Р.Эргашев ва бошқаларнинг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидаги иш фаолиятида 2020 йил январь-май ойлари учун ҳисобланган ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмаган.
Адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қонун хужжатлари ижросининг бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимнома натижасида ходимларнинг 12.854.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари манфаатларини кўзлаб киритилган аризага асосан, суднинг буйруғи чиқарилиб, ходимларга 12.623.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари ундирилди.
Натижада Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларининг жами 25.477.000 сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Унутманг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифасидир.

Файзулло Мамажонов
Учкўприк тумани адлия бўлими масъул ходими, 2-даражали юрист.

24
Адлия кўмаги билан Майрамхон она биринчи бор фуқаролик паспортига эга бўлди

Адлия кўмаги билан 53 ёшга тўлган Майрамхон она биринчи бор фуқаролик паспортига эга бўлди, Икром аканинг иш ҳақи ундириб берилди.
    Адлия органларининг бугунги кундаги асосий вазифаларидан
бири – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ таъминлашдир.
    Шунга кўра, фуқароларнинг тўғридан-тўғри қилган мурожаатлари билан бир қаторда, 2020 йил 1-ярим йиллиги ҳамда 2-ярим йиллиги давомида МФЙлар кесимида сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
    Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
    Хусусан, фуқаро М.Зокирова 1967 йилда туғилган бўлсада бугунги кунга қадар фуқаролик паспорти олмасдан яшаб келаётганлиги сабабли, турли ҳил муаммоларга дуч келаётганини маълум қилиб, фуқаролик паспорти олишда амалий ёрдам беришни сўраган.
    Фуқаронинг мурожаати бўйича Тошлоқ адлия бўлим томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам фуқаро М.Зокировага фуқаролик паспорти бугунги кунга қадар расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди.
    Бўлим томонидан туман ИИБМ ва ФРБ бўлимлари билан ҳамкорликда ушбу фуқарога фуқаролик паспортини расмийлаштириш чоралари кўрилиб, жорий йилнинг 19 февраль куни фуқаро М.Зокировага туман ИИБМ ва ФРБ бўлими томонидан фуқаролик паспорти тақдим этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикси адлия вазирлиги томонидан “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” акция доирасида фуқаро А.Буроновнинг отаси И.Султановни ишлаган даври учун иш ҳақини ололмаётганлигидан норози бўлиб қилган оғзаки мурожаати туман бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаро И.Султановга “Яккатуту МТП” АЖда ишлаган даври учун жами 4.200.000 сўм ойлик иш ҳақи “Яккатут МТП” АЖга “Иш ҳақини тўлаб бериш ҳақида” тақдимнома киритиш орқали ундириб берилди.

                    Тошлоқ туман адлия бўлими бошлиғиА.Каримов

22
Кам ҳисобланган ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.

Кам ҳисобланган ишдан бўшатиш нафақаси
ундириб берилди.
Туман адлия бўлими томонидан Фурқат туман ДСЭНМда дезинфекторлик вазифасида ишлаган Деҳқонова Майрамхон Аминжоновна ҳамда Қосимова Гулшидаларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилганда, туман ДСЭНМда штатларда ўзгаришлар (қисқаришлар) бўлганлиги сабабли,
2020 йил 3 январь куни фуқаролар М.Деҳқонова ҳамда Г.Қосимовалар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси нотўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 11 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби”нинг 1-бандига кўра, “Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради” деб баён этилган бўлсада, Деҳқонова Майрамхон Аминжоновнага ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобланганда
ҳисоб-китоб бўлимидан олинган маълумотларга кўра лавозим маошидан келиб чиқиб, (қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва бошқалар қўшилмаган ҳолда) 2 131 928 сўм ҳисобланган. Аслида, юқоридаги Қарор билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби” нинг 1-банди талабидан келиб чиқиб, ишдан бўшатиш нафақаси 2 538 000 сўм ҳисобланиши лозим эди.
Шунингдек, Қосимова Гулшиданинг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобланганда ҳисоб-китоб бўлимидан олинган маълумотларга кўра лавозим маошидан келиб чиқиб, (қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва бошқалар қўшилмаган ҳолда) 2 131 928 сўм ҳисобланган. Лекин, юқоридаги Қарор билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби” нинг 1-банди талабидан келиб чиқиб, ишдан бўшатиш нафақаси 2 443 811 сўм ҳисобланиши лозим эди.
Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан туман СЭОМга тақдимнома киритилиб, кам ҳисобланган ишдан бўшатиш нафақаси тўлатиб берилди.


Фурқат туман адлия бўлими
бошлиғи Э. Бойматов

21
Ишлаган даврлари пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган бўлди.

Ишлаган даврлари пенсия тайинлашда
ҳисобга олинадиган бўлди.
Жорий йилнинг 17 июнь куни фуқаро А.У Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сўх туман бўлимининг 2020 йил 15 июндаги қарорида Қирғизистон Республикасининг “Хайдаркон СМОБ” комбинатида
01.04.1992 йилдан 27.08.1997 йилгача ишлаган даврлари пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаганидан норози бўлиб, Сўх туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Шунга кўра, Сўх туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 18 июнь куни фуқаро А.У нинг манфаатини кўзлаб, Сўх туман маъмурий судига даъво ариза киритилди ва суднинг 2020 йил 18 июнь кунги ҳал қилув қарорига асосан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2020 йил 15 июнь кунги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, туман пенсия жамғармаси зиммасига фуқаро А.У нинг 01.04.1992 йилдан 27.08.1997 йилгача Қирғизистон Республикасининг “Хайдаркон СМОБ” комбинатида ишлаган даврларини пенсия ҳисоблашда иш стажига олиш мажбурияти юклатилди.

Сўх туман адлия бўлими
бошлиғи М.Қодиралиев


20
Ўзбекистон Республикасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва унинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

Ўзбекистон Республикасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва унинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти
Юртимизда давлат вошқаруви соҳасида демократик ислохотларни янада чуқурлаштиришнинг яна бир мисоли сифатида 2020 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан халқ муҳокамасига қўйилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўришимиз мумкин. Маълумки, 2017 йил 7 феврал куни Узбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги фармонида давлат ва жамият қурилиш тизимини ислоҳ қилиш - устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган бўлиб, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ўз навбатида Ҳаракатлар стратегиясида бегиланган чора-тадбирларнинг амалий ифодасидир.
Қонун лойиҳасининг мақсади давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматини ташкилий-ҳуқуқий механизмини ягоналигини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солиш орқали ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсишни кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг зарурий асоси ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тавсифи қуйидагилардан иборат:
    Ҳозирда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчиларини ҳуқуқий мақомини белгиловчи, уларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси масалаларини тартибга солувчи ҳамда давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатишни умумий ёндашувини мустаҳкамловчи ягона қонун мавжуд эмас;
    Ҳозирги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматни ўташ ва тугатиш механизмларини, давлат хизматчилари ким эканлигини, уларни мақомини, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини белгиловчи ягона қонун мавжуд эмас.
    Бунданда муҳимроқ масала, бу давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш ва фаолиятида ягона принциплари мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Қонунчилик томонидан буларни мустаҳкамлаб қўйиш, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат сиёсатини ягоналигини таъминлаш учун муҳимдир.
    Қонунчилик билан давлат фуқаролик хизматчиларига белгиланган мезонлар, уларнинг фаолиятини баҳолаш жараёнлари, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиблари белгиланмаган.
     Бундан ташқари юқоридаги қонун лойихасининг ишлаб чиқилишининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб;
Биричидан, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасидаги давлат фуқаролик хизмати билан боғлик ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи биринчи қонун лойиҳасидир;
Иккинчидан, ушбу қонун лойиҳасида аввал Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланмаган бир нечта янги ҳуқуқий атамалар мавжуд (Масалан: Давлат фуқаролик хизмати, давлат лавозими ва бошқалар);
Учинчидан, юқоридаги қонун лойихасининг қабул қилиниш орқали ҳозирги кунда давлат бошқаруви соҳасидаги мавжуд муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилиши мумкин;
Тўртинчидан, ушбу қонун лойиҳасида давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга улкан хисса қўшиши мумкин;
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматларидан фойдаланиши ва ўзларининг Конститутсиямиз ва қонунларимизда белгиланган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Шунингдек, ушбу қонун лойиҳасида Узбекистон Республикасидаги барча давлат хиизматларини кўрсаттуувчи оргганларга давлат хизмматчиларини (ходимлар) ишга қабул қилиш тартиби ва механизмлари, уларнинг мартаба даражалари, лавозимлари, шунингдек уларни жавобгарликка тортиш асослари аниқ белгилаб қўйилган.
    Ҳуқуқшунос олимлар томонидан ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда бир қатор ривожланган давлатларнинг фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор тажрибаси ўрганилди ва тегишли жойлари намуна сифатида  олинди. Хорижий мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, Жанубий Европа (Германия, Франция, Нидерландия ва бошқалар) ҳамда Шарқий Осиё (Япония) мамлакатларининг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунларида давлат хизматига кириш тартиби батафсил ёритилган. Умуман олганда, давлат фуқаролик хизматига кириш қоидаларини тартиби барча дунё мамлакатларида мавжуд.
Болгария, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Польша, Россия, Франция, Япония и бошқа мамлакатларнинг давлат хизмати тўғрисидаги қонунларида хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат хизматчиларини фаолиятини баҳолаш, давлат хизматида ўсиш, бошқа давлат лавозимига ўтиш, меҳнатига ҳақ тўлаш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва меҳнат таътиллари кенг тартибга солинган.
Жамоат муҳокамасини ўтказиш учун мазкур Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилиш портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилди ва фуқароларимиздан ва ҳуқуқшунос олимлардан томонидан жорий йилнинг 6 июн кунига қадар 219 та таклифлар келиб тушди.
    Шунингдек, бир қатор ҳуқуқшунос олимлар ва сиёсатчилар томонидан қонун лойиҳаси бўйича келажакда рўй бериши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлар билан боғлиқ таҳминлар илгари сурилмоқда. Ўзбекистон Республикаси «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши:
    давлат фуқаролик хизматида малакали кадрларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларни мансаб поғоналарида барқарор кўтарилиши;
    давлат органи ва ташкилотларини сифатли ҳамда самарали ишлашини таъминлаш ҳамда ташкил этиш;
    давлат фуқаролик хизматини ҳуқуқий тартиб солиш соҳасини ҳуқуқий базасини тартибга солиш;
    давлат фуқаролик хизматида коррупцияни ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш;
    самарали танлов тизимини жорий этиш ва давлат фуқаролик хизматчиларини касбга оид сифатлари ҳамда алоҳида хизматлари асосида кўтариш, шунингдек уларни малакасини мунтазам равишда ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
    барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларини фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ, мажбурият ва чекловларнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш;
    давлат фуқаролик хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга оид ягона тизимини яратишга олиб келади.
         Ушбу қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилганидан кўриниб турибдики, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг барчаси фуқароларимиз фаровонлиги ва яҳши ҳаёт кечиришлари учун амалга оширилмоқда.
        Фуқароларимиз ҳам жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимий-иқтисодий ва ҳуқуқий ўзгаришлар жараёнида фаол қатнашишлари ижобий ўзгаришларнинг янада кенг қамровли амалга ошишига ўз хиссасини қўшиши мумкин.
Риштон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Аъзамхонов Аббосхон Қахрамонхўжа ўғли.

17
Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти

Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари
ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти
    “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига асосан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
    Кўриниб турибдики, бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ижросини ташкил қилиш ва таъминлаш муайян бир давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг вазифаси сифатида белгиланади ҳамда ушбу вазифаларни бажариш ходимларнинг меҳнат мажбурияти ҳисобланади.
    Фарғона вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилган мониторингларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони 17-банди ижросини таъминлашда тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан камчиликларга йўл қўйилиб, натижада туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият олиб бораётган жами 212 нафар ходимларга жами 163.043.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбарлари номига тақдимнома киритилди ва унда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти эканлиги қайд этиб ўтилди.
Кўрилган чоралар натижасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари
ва санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларга 163 миллион сўм миқдоридаги қўшимча тўловлар белгиланган тартибда тўлаб берилиши таъминланди.

Фарғона вилоят
адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими