Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-05-25

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
Ишлаган даври нега ҳисобга олинмади...

Фуқароларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиниши, уларнинг шаъни,  қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини муҳофаза этилиши адлия органлари томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш фаолиятининг узвий қисми ҳисобланади. Шу сабабли, ҳудудий адлия органлари томонидан ушбу соҳада қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан доимий равишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан Қўқон шаҳар Чинобод кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро Юлдашев Кадир Иброхимовичнинг 2020 йил 14 декабрдаги ёшга доир пенсияга чиқиш учун ҳақиқатда ишлаган иш стажларини пенсия тайинлашда ҳисоба олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати қисқа фурсатларда кўриб чиқилди.
Ўрганиш натижасида, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қўқон шаҳар филиали томонидан фуқаро К.Юлдашевдан қўшимча маълумотномалар талаб қилиниб олинганлиги аниқланди. Хусусан, Фарғона вилоят Архив иши худудий бошқармаси Қўқон шаҳар Давлат архивининг малумотномаси асосида К.Юлдашевнинг  2000 йилдан 2011 йилгача ишлаган даври асоссиз равишда пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаганлиги аниқланди.
Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддаси биринчи қисмига асосан меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши белгиланган.
Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро К.Юлдашевнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши учун Қўқон шаҳар маъмурий судига 2020 йил 15 декабрь куни шикоят аризаси киритилиши таъминланди. Мазкур шикоят аризаси 2020 йил 25 декабрь куни суд томонидан қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қўқон шаҳар филиалига фуқаронинг 2000 йилдан 2021 йилгача бўлган муддатдаги ҳақиқатда ишлаган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбурияти юклатилди.
Адлия органлари томонидан ушбу соҳада амалга оширилаётган эзгу ишлар замирида, шубхасиз, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини қисқа фурсатларда бартараф этиш, шунингдек шу каби ҳолатларни келгусида содир этилишини олдини олиш каби пировард мақсадлар ётади.

Қўқон шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Ў.Исақов

29
19 294 935 сўмлик иш ҳақи эгаларига берилди

Фарғона вилояти адлия бошқармасининг тошириғи билан Бувайда тумани адлия бўлими томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК Бувайда филиалида ишчиларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўланиши аҳволи юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мониторинг давомида “Тоза ҳудуд” ДУК Бувайда филиалида 2020 йилнинг октябрь ва ноябрь ойлари учун 18 нафар ишчиларга 19.294.935 сўм миқдоридаги иш ҳақи тўланмаганлиги аниқланди.
Ходимларга тўланмай қолган иш ҳақини зудлик билан тўлаб бериш юзасидан “Тоза ҳудуд” ДУК Фарғона вилояти бошқармасига 2020 йил 10 декабрь куни 14/3-1/-222-сонли  тақдимнома киритилди.
Туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома натижасида “Тоза ҳудуд” ДУК Бувайда туман филиалининг 18 нафар ишчиларига 19.294.935 сўм миқоридаги иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди.
Бувайда тумани адлия бўлими доимий равишда фуқароларга кўмак беришга тайёр.
Мурожаатларни қуйидаги Телеграм-ботига йўллашингиз мумкин: @fargona_adliya_bot

Бувайда туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Э.Ботиров

23
Аёлларни реабилитация қилиш ва ҳимоя қилишда идоралараро ёндашувни такомилаштириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси, вилоят ИИБ бошқармаси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорликда “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, Фуқаролик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази Фарғона вилоят филиали, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси
ва “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази иштирокида Аёлларни реабилитация қилиш ва ҳимоя қилишда идоралараро ёндашувни такомилаштириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида асосий эътибор хотин-қизларнинг гендер тенглигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада вилоятда олиб борилаётган ишлар, муаммолар ва уларнинг ечими, маиший зўравонликни олдини олиш масалаларини ҳудудий тартибга солиш амалиёти, ҳимоя ордени институтини амалга ошириш, оиладаги зўравонлик қурбонларига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалаларига қаратилди.
Вилоят ИИБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ўзларининг жойларда олиб бораётган фаолияти давомида аёллар тўқнаш келаётган муаммоларга, хусусан, оилавий келишмовчиликлар оқибатида аёллар психологик жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётганлиги, уларнинг ҳуқуқий билим даражаси етарли эмаслиги сабабли ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ожизлиги, оилавий ажримлардан зарар кўраётган кўнгли ярим болалар, уларнинг таъминоти, хотин-қизлар ўртасида ишсизлик масалаларига тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида кўтарилган муаммоларни ва умуман хотин-қизлар ҳуқуқларини поймол этилишини, уларга нисбатан бўладиган тазйиқ
ва зўравонликларни олдини олиш, ҳуқуқларини тиклаш, гендер тенглик таъминлаш борасида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари янада ҳамжиҳат ҳамкорликда ишлаш йўналишлари белгилаб олинди.
Шу билан бирга тадбир якунида Оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам кўрсатишда идоралараро ҳамкорликнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гурух шаклантирилди.

Фарғона вилоят
адлия бошқармаси

22
Пенсионернинг тўланмаган 3 йиллик иш хаклари ундирилди...

Пенсионернинг тўланмаган 3 йиллик иш хаклари ундирилди...
Бувайда тумани адлия бўлими томонидан туманидаги ташкилот, муассаса ва корхоналар томонидан ходимларга тўланаётган иш ҳақлари сўров ўтказиш йўли билан мониторинг асосида ўрганилди.
Ўрганишда аниқланишича, Бувайда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан собиқ ходим Х.Михмоновга 2017 йил 7 июнда ёшга доир пенсияга чиққан бўлсада, тўланмаган 3 йиллик иш ҳақлари 3 896 627 қарздорлиги мавжудлиги, бироқ корхона томонидан шу кунга қадар мазкур иш ҳақи ходимга тўланмасдан, пайсалга солиб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу холат юзасидан зудлик билан чора-тадбирлар белгиланиб, собиқ ходим Х.Михмонов манфаатини кўзлаб тўланмаган 3 йиллик иш хақини ундириш юзасидан ФИБ Қўқон туманлараро судига адлия бўлим томонидан ариза киритилиб, жорий йилнинг 14 декабрь куни адлия бўлимининг аризаси асосли деб топилди ва собиқ ходим Х.Михмоновга шу кунга қадар тўланмаган 3 896 627 сўм миқдордаги 3 йиллик иш хақлари ундириб берилиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Бувайда туман адлия
бўлими бошлиғи
У.Назиров

18
Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.

Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.
Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан фуқаролар Абдуназарова Дилфузахон Мамуржон қизи, Комилов Абдиманоб Бахромович, Қурбонов Мухаммаджон Расулжон ўғли, Джўраев Дилшоджон Абдунабиевич ва Эргашев Рўзалиларнинг ойлик иш ҳақлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Д.Абдуназарова, А.Комилов, М.Қурбонов, Д.Джўраев,  Р.Эргашев ва бошқаларнинг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидаги иш фаолиятида 2020 йил январь-май ойлари учун ҳисобланган ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмаган.
Адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қонун хужжатлари ижросининг бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимнома натижасида ходимларнинг 12.854.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари манфаатларини кўзлаб киритилган аризага асосан, суднинг буйруғи чиқарилиб, ходимларга 12.623.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари ундирилди.
Натижада Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларининг жами 25.477.000 сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Унутманг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифасидир.
Файзулло Мамажонов
Учкўприк тумани адлия бўлими
масъул ходими, 2-даражали юрист.

14
МТП ишчи-хизматчиларининг тўланмай қолган иш ҳақи ундириб берилди

Риштон туман адлия бўлимига жорий йилнинг ноябр ойида Риштон Агросервис машина трактор паркида ишловчи 10 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар иш ҳақи ўз вақтида тўланмай келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди.
Ушбу фуқароларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган тартибда хал қилиш мақсадида Риштон Агросервис МТП ишчи-хизматчиларига иш ҳақининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланаётганлик ҳолати мониторинг йўли билан ўрганилганида ҳақиқатдан ҳам ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида “Иш берувчи ўзининг молиявий холатидан қаътий назар ходимга бажарган иши учун хақни белгиланган мехнат хақи шартларига мувофиқ Мехнат кодексида кўрсатилган муддатларда тўлаш шартлиги кўрсатилган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Риштон Агросервис МТП га туман адлия бўлимининг қонунбузилиш ҳолатларини, уларнинг сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаси киритилди ҳамда ушбу тақдимнома ижроси натижасида жами
41 нафар ишчи-хизматчиларга 198.190.910 сўм тўланмай келинаётган иш ҳақи ундириб берилиб, фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.

Риштон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
А.Аъзамхонов

11
Ходимларга тўланмаган беш ойлик иш ҳақлари адлия бўлими томонидан ундириб берилди.

Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан фуқаролар Абдуназарова Дилфузахон Мамуржон қизи, Комилов Абдиманоб Бахромович, Қурбонов Мухаммаджон Расулжон ўғли, Джўраев Дилшоджон Абдунабиевич ва Эргашев Рўзалиларнинг ойлик иш ҳақлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Д.Абдуназарова, А.Комилов, М.Қурбонов, Д.Джўраев,  Р.Эргашев ва бошқаларнинг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидаги иш фаолиятида 2020 йил январь-май ойлари учун ҳисобланган ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмаган.
Адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қонун хужжатлари ижросининг бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимнома натижасида ходимларнинг 12.854.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари манфаатларини кўзлаб киритилган аризага асосан, суднинг буйруғи чиқарилиб, ходимларга 12.623.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари ундирилди.
Натижада Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларининг жами 25.477.000 сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Унутманг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифасидир.

Файзулло Мамажонов
Учкўприк тумани адлия бўлими масъул ходими, 2-даражали юрист.

10
Фарғона вилояти адлия бошқармаси ноябрь ойининг энг яхши ходимини маълум қилади.

Доимий равишда бошқарма жамоаси орасидан энг яхши ходим аниқланиб, рағбатлантириб борилмоқда ҳамда бу ўзига хос анъанага айланган. Мазкур анъанани давом этирган ҳолда, Олтиариқ тумани адлия бўлими бош  маслаҳатчиси Зулпихоров Яхё Абдубаннонович 2020 йил ноябрь ойининг “энг яхши ходими” деб топилди.
У қонун хужжатларини, шунингдек соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиққан таклифлари, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, жамоат ишларида ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси жамоаси Яхё Абдубаннонович Зулпихоровни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.

07
8-декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси, “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда вилоят ИИБ ва  соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида белгиланган нормалар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Асосий эътибор давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда улар олдида турган вазифаларга қаратилди.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Конституция куни муносабати билан ўзларининг жойларда олиб бораётган фаолияти давомида амалга ошираётган ишлари тўғрисида ўртоқлашдилар.
Тадбир сўнггида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашдаги самарали меҳнати ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги фаол фаолияти учун 8 декабрь - Конституция куни муносабати вилоятдаги бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.  

07
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига