Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-05-25

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

12
Ўрта-махсус юрист маълумотга эга бўлган шахслар давлат органлари ва ташкилотларида юрисконсульт вазифасида ишлай оладими.

Ўрта-махсус юрист маълумотга эга бўлган шахслар давлат органлари
ва ташкилотларида юрисконсульт вазифасида ишлай оладими?
Давлат органлари ва давлат ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.
Мазкур Низомнинг 7-банди талабларига кўра юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган
ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар ишлаши мумкин.
Мана шу қоидага асосан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат соҳасида олий юридик маълумотга эга бўлмаган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги махсус ўқув марказида қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган шахслар давлат ташкилотларида юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида ишлай олмайдилар.
Бироқ, мазкур Низомнинг 9-бандига кўра, агар давлат органлари
ва ташкилотларида юрисконсульт ёрдамчиси лавозими жорий этилган бўлса, айнан шундай лавозимларда ўрта-махсус юридик маълумотга эга бўлган шахслар ҳам ишлашлари мумкин.
Шунингдек, Низом талаблари фақат давлат органлари ва давлат ташкилотлари учун мажбурий бўлиб, қолган ташкилотлар учун мажбурий ҳарактерга эга эмас.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ўрта-махсус маълумотга шахслар юрист сифатида бошқа ташкилотларда (ҳусусий ва нодавлат ташкилотларида) юридик хизмат ходими сифатида бемалол ишлашлари  мумкин.

Фарғона вилоят адлия
бошқармаси маъсул ходими С.Эшонов

06
Президент Фармони билан қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизими жорий этилади.

Президент Фармони билан қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизими жорий этилади.
Қонун ҳужжатларининг тарқоқлиги амалда уларни идрок этишнинг мураккаблигига, ҳуқуқий тафовутлар ва низоларга, ортиқча тартибга солиш ва бюрократияга олиб келади. Шу ва шунга ўхшаган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилнинг 27 сентябрь кунида Президентимизнинг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда ўтказилган хатловда 2,5 мингга яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аниқланган. Улар ҳаддан ташқари тартибга солиш юкини, бюрократик тўсиқ ва ғовлар, ҳуқуқни қўллаш амалиётида коллизияларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан:
•    Президентнинг 1990–2018 йилларда қабул қилинган 498 та ҳужжати (тўлиқ ёки қисман) ўз кучини йўқотган деб топилди, 121 та ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди;
•    хатлов натижасида аниқланган ҳукуматнинг 2 мингдан ортиқ шундай ҳужжатлари танқидий қайта кўриб чиқилади ҳамда уларни бекор қилиш бўйича таклифлар 2 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Фармонга мувофиқ:
биринчидан, индивидуал ва ташкилий хусусиятига эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фарқлашнинг аниқ мезонлари қонун даражасида белгиланади. Бунда Олий Мажлис палаталари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари назарда тутилган;
иккинчидан, янги таҳрирдаги қонун ҳужжатини қабул қилиш ўрнига янги қонун ҳужжати қабул қилинади ва бир вақтнинг ўзида амалдаги қонун ҳужжати ўз кучини йўқотган деб топилади. Аввал қабул қилинган бундай қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ташкил этилади;
учинчидан, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш, шунингдек тадбирлар ўтказишни ташкил этиш юзасидан қабул қилинган ҳужжатлари тегишли йил якуни бўйича ўз кучини йўқотган деб топилади;
тўртинчидан, қонун ҳужжатлари базасини хатловдан ўтказиш давом эттирилади. Эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинади, тарқоқ ҳолда тартибга солинаётган ижтимоий муносабатлар тизимлаштирилади.
Фармонга кўра, Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирликнинг марказий тузилмасида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилади. Шунингдек давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида масъул ходимлар белгиланади. Мамлакатда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг ҳолати тўғрисида ахборот ҳар йили ОАВда эълон қилинади ҳамда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш қуйидагилардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солишнинг таъсирини баҳолаш лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотлар томонидан regulation.gov.uz портали орқали;
амалдаги қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳуқуқий мониторинг бўйича электрон платформадан фойдаланган ҳолда;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш “E-Qaror” ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, Фармонда қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича таҳлилий материаллар қонун ҳужжатлари лойиҳаларига илова қилиниши шарт:
– муаммо таҳлили ва ҳал этиш йўллари;
– рақобатга таъсирнинг баҳоси;
– янги тартибга солиш воситалари ва уларни жорий этишнинг эҳтимолий оқибатлари прогнози ва баҳоси;
– фуқаролар ва тадбиркорлар учун фойда ва харажат таҳлили.
Жамоатчилик муҳокамаси, идоралараро келишув ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш босқичларида лойиҳага муаммо таҳлили, уни ҳал этиш йўллари, рақобатга таъсирини баҳолаш, янги тартибга солиш воситаларини жорий этишнинг эҳтимолий оқибатларини прогнозлаш ва баҳолаш, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлар учун фойда ва харажатларни таҳлил қилиш назарда тутилган таҳлилий материаллар илова қилинади.
Бундан ташқари, Фармонга асосан қуйидаги иккита майдон модернизация қилинади:
а) regulation.gov.uz портали – унда қуйидагиларга имконият яратувчи “очиқ платформа” (open platform) ишга туширилади:
•    жамоатчилик, бизнес ҳамжамияти, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш доирасида қайта алоқа механизмларини жорий этиш;
•    давлат органлари ва ташкилотлари билан тематик онлайн учрашув ва муҳокамалар ўтказиш бўйича ташаббус кўрсатиш;
•    қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсирини баҳолашда «краудсорсинг» имкониятларидан фойдаланиш. Масалан, онлайн-сўровномалар ўтказиш;
б) Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси:
•    2021 йил 1 июнгача барча амалдаги Олий Мажлис палаталарининг қарорлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг НҲҲлари базага киритилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари тизимлаштирилади, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинади, ҳужжатларни базага автоматик тарзда жойлаштириш механизми жорий этилади;
•    база фойдаланиш янада қулай ҳолатга келтирилади. Хусусан, НҲҲ, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек оператив, ташкилий ва бошқа тусдаги ҳужжатлар бир-биридан алоҳида жойлаштирилади.
Фармондан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда давлат
ва жамият қурилишининг асосларини мустаҳкамлашга, бозор иқтисодиётини ривожлантиришга, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва фуқароларнинг фаровонлигини яхшилашга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга ошириш ҳисобланади.  


Бағдод туман адлия бўлими
бош маслахатчиси О.Қўчқоров          

02
Компенсация пулари қайта ҳисобланди

Компенсация пулари қайта ҳисобланди
Тошлоқ туман адлия бўлимига 2020 йилнинг 25 август куТошлоқ тумани Заркент МФЙ Қашқар қишлоғи 230-уйда яшовчи фуқаро А.Маматов мурожаат қилган.
У ўз мурожаатида, Тошлоқ агросаноат касб-ҳунар коллежи тугатилаётганлиги сабабли ишдан бўшатилганлиги, бироқ ишдан бўшатиш хақидаги огоҳлантириш хати қонунчиликда белгиланган икки ой муддатда эмас балки, меҳнат шартномаси бекор қилинишидан бир ярим ой олдин берилганлиги сабабли ушбу ҳолатни қонунийлигини ўрганиб беришни сўраган.
Тошлоқ туман адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганилиб, қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумига тақдимнома киритилган, ҳамда фуқаро А.Маматовга огоҳлантириш давридаги тўланиши лозим бўлган 13 кунлик компенсация фарқ ҳисоб-китоб қилиниб, 593377 (беш юз тўқсон уч минг уч юз етмиш етти) сўм миқдордаги компенсация пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Тошлоқ туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси Х.Далибоев

29
НОГИРОН ВА ҚАРИЯЛАРНИ ПАРВАРИШЛАЯПМИЗ. БИЗГА ИШ СТАЖИ БЕЛГИЛАНАДИМИ?

НОГИРОН ВА ҚАРИЯЛАРНИ ПАРВАРИШЛАЯПМИЗ. БИЗГА ИШ СТАЖИ БЕЛГИЛАНАДИМИ?
Бешариқ тумани Адлия бўлимига Дилором Мамадалиева “I гуруҳ ногиронига қараб турган вақтини иш стажига қўшиб ҳисоблаш ҳақида”ги, Муборак Ҳасанова  ва Гулшаной Ортиқовалар “80 ёшга тўлган қарияга қараб турган вақтини иш стажига қўшиш ҳақида”ги, мурожаати ўрганилиб чиқилиб, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Учкўприк туман бўлимига,  I гуруҳ ногиронига, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияга қараб турилган вақтни иш стажига қўшиш юзасидан алоқа хати юборилди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Учкўприк туман бўлимининг 2020 йил 14 сентябрдаги қарорига кўра, Мамадалиеванинг I гуруҳ ногиронига қараб турган вақти, Ортиқова ва Хасановаларнинг 80 ёшга тўлган қарияга қараб турган вақти иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланди.                                                                                                    

21
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси бўйича

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги
қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси бўйича
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси www.parliament.gov.uz сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилди.
Лойиҳада ҳар бир шахснинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини таъминлашга оид муносабатлар тартибга солинган.
Лойиҳада қуйидаги асосий янгиликлар назарда тутилган:
қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатлар тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонунга бирлаштирилди;
виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари ўрнатилди;
соҳада ваколатли бўлган давлат органларининг вазифа ва функциялари чегараси аниқ белгилаб берилди;
диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилди, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор бўлди, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилди, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланди.
Қуйидаги тартибларларнинг бекор бўлаётганлиги мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлашга жиддий қадам қўйилганлигидан далолат беради:
фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланмоқда;
диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;
диний ташкилотни тузиш ташаббускорларининг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
диний таълим муссасаларида диний таълим берувчи шахсларга марказий бошқарув органининг розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда;
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
диний ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уставидан дубликат олиш тартиби бекор бўлмоқда.
Лойиҳа билан ўрнатилаётган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига тўлиқ мос келади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид тажибалари ўрганилди, таҳлил қилинди ва улардан фойдаланилди. Хорижий экспертларнинг фикрлари инобатга олинди.
Ушбу лойиҳа муҳокамасида экспертлар, мутахассислар ва барча фуқаролар ўзларининг таклифлари билан қатнашиши мумкин.

18
Фарғона вилояти юридик техникуми қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади:

Фарғона вилояти юридик техникуми қуйидаги бўш иш ўринларга танлов
ўтказилиши ҳақида эълон қилади:

✅1. Фарғона вилояти юридик техникуми декани.
Лавозимга қўйиладиган талаб: Олий юридик маълумотга эга ҳамда 3 йиллик педагогик иш стажига бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

✅2. Юридик клиника етакчи мутахассиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: Олий юридик маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

✅3. Ўқувчилар турар жойи мудири.
Лавозимга қўйиладиган талаб: Олий педагогик маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

✅4. Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис.
Лавозимга қўйиладиган талаб: соҳага оид олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);

Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

  Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2020 йил 2 октябрь кунига кунига қадар Фарғона вилояти юридик техникумининг Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.
☎️ Тел: 0 (373) 226-72-23,   0 (373) 226-45-52.

Техникум манзили: Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси 18-уй
Мўлжал: “Дўстлик” ресторани ва “Азия” меҳмонхонаси

11
Эълон

Хужжатларни китоб таризида тикиш хизмати (А4 формат) 250 варокдан жилдли каттик муковали сифатли килиб тикиш хизмати лот 7046435

10
Сиз қонунчилик янгиликларидан хабардормисиз?

Сиз қонунчилик янгиликларидан  хабардормисиз?
Сўнгги йилларда юртимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
24 август куни ПФ-6044-сонли “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонда, 2021 йил 1 январдан бошлаб айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши, айримлари бирлаштириш йўли билан бекор қилиниши ҳамда расмийлаштириш муддатлари қарийб
2 бараварга қисқартирилиши ҳамда мазкур ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилиши назарда тутилган.
Масалан, 2021 йил 1 январдан бошлаб илгари берилган йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро йўналишлар бўйича лицензиялари бирлаштирилиб, ягона “Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” бўйича лицензиялар берилиши кўзда тутилган.
Яъни, ортиқча бюракратиядан йироқлашиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда.
2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади ва 2021 йил 1 январдан  лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари,  2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил
1 январга қадар узайтирилди.
Бу каби қонун хужжатларини қабул қилинишидан мақсад, республикамизда фаолият олиб бораёган ҳамда олиб бормоқчи бўлган тадбиркор ва ишбилармонларга вақтини ва нақдини тежайдиган муносиб муҳитни яратишдан иборат. Зеро, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни ислох қилиш, янги бозорлар яратиб, иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда фуқароларга муносиб ҳаёт тарзини олиб келиш бу барчамизни асосий вазифаларимиздан биридир.



ФАРҲОДЖОН ЖУМАЕВ
Фарғона шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси

04
Сўраган эдингиз

1. Турмуш ўртоғим туғруқхонада ишлайди, олий маълумотли. 3 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Шундай бўлишига қарамасдан тунги навбатчиликда ишлаб келмоқда. Қонун бўйича бу тўғрими? Турмуш ўртоғимга қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: Ушбу ҳолатда тунги ишга жалб қилиш фақатгина ходимнинг розилиги ва тиббий хулоса асосида амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексига кўра, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Бундан ташқари, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади ҳамда ушбу тоифадаги ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди.

2. Меҳнат дафтарчаси корхона томонидан йўқотилган. Уни тиклаш учун қаерга, қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилиш керак? Уни тиклашга йўқотган томон жавобгар бўладими? Тартиби қандай?

Жавоб: Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдирда, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади. Дубикатни олиш учун қўшимча ҳужжтлар талаб қилинмайди.
Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати корхона томонидан бепул берилади.

03
Қўқон шаҳридан фуқаро Уринов Кенжабойнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатига муносабат

Қўқон шаҳридан фуқаро Уринов Кенжабойнинг ижтимоий
тармоқлар орқали қилган мурожаатига муносабат
Куни кеча ижтимоий тармоқларга фуқаро К.Уриновнинг ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилганлигидан норозилиги ҳақидаги видео мурожаати ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.
Ҳақиқатдан ҳам фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, А.Т.Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.М. сотган.
Ушбу хонадонни олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилганлигини фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.
Бу эса, фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, уйига эгалик қилиб олганган деган важи асоссизлигини тасдиқлайди.
Ўрганиш давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланди.
Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБга қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган ҳамда 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган.
Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.
Таъкидлаш жоизки, фуқаро К.Уриновга Қўқон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳамда ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилган.
Шу билан бирга, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ушбу фуқарони вақтинчалик турар-жой билан таъминлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилган.