Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-05-25

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

21
Ишлаган даврлари пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган бўлди.

Ишлаган даврлари пенсия тайинлашда
ҳисобга олинадиган бўлди.
Жорий йилнинг 17 июнь куни фуқаро А.У Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сўх туман бўлимининг 2020 йил 15 июндаги қарорида Қирғизистон Республикасининг “Хайдаркон СМОБ” комбинатида
01.04.1992 йилдан 27.08.1997 йилгача ишлаган даврлари пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаганидан норози бўлиб, Сўх туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Шунга кўра, Сўх туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 18 июнь куни фуқаро А.У нинг манфаатини кўзлаб, Сўх туман маъмурий судига даъво ариза киритилди ва суднинг 2020 йил 18 июнь кунги ҳал қилув қарорига асосан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2020 йил 15 июнь кунги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, туман пенсия жамғармаси зиммасига фуқаро А.У нинг 01.04.1992 йилдан 27.08.1997 йилгача Қирғизистон Республикасининг “Хайдаркон СМОБ” комбинатида ишлаган даврларини пенсия ҳисоблашда иш стажига олиш мажбурияти юклатилди.

Сўх туман адлия бўлими
бошлиғи М.Қодиралиев


20
Ўзбекистон Республикасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва унинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

Ўзбекистон Республикасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва унинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти
Юртимизда давлат вошқаруви соҳасида демократик ислохотларни янада чуқурлаштиришнинг яна бир мисоли сифатида 2020 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан халқ муҳокамасига қўйилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўришимиз мумкин. Маълумки, 2017 йил 7 феврал куни Узбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги фармонида давлат ва жамият қурилиш тизимини ислоҳ қилиш - устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган бўлиб, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ўз навбатида Ҳаракатлар стратегиясида бегиланган чора-тадбирларнинг амалий ифодасидир.
Қонун лойиҳасининг мақсади давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматини ташкилий-ҳуқуқий механизмини ягоналигини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солиш орқали ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсишни кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг зарурий асоси ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тавсифи қуйидагилардан иборат:
    Ҳозирда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчиларини ҳуқуқий мақомини белгиловчи, уларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси масалаларини тартибга солувчи ҳамда давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатишни умумий ёндашувини мустаҳкамловчи ягона қонун мавжуд эмас;
    Ҳозирги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматни ўташ ва тугатиш механизмларини, давлат хизматчилари ким эканлигини, уларни мақомини, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини белгиловчи ягона қонун мавжуд эмас.
    Бунданда муҳимроқ масала, бу давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш ва фаолиятида ягона принциплари мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Қонунчилик томонидан буларни мустаҳкамлаб қўйиш, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат сиёсатини ягоналигини таъминлаш учун муҳимдир.
    Қонунчилик билан давлат фуқаролик хизматчиларига белгиланган мезонлар, уларнинг фаолиятини баҳолаш жараёнлари, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиблари белгиланмаган.
     Бундан ташқари юқоридаги қонун лойихасининг ишлаб чиқилишининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб;
Биричидан, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасидаги давлат фуқаролик хизмати билан боғлик ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи биринчи қонун лойиҳасидир;
Иккинчидан, ушбу қонун лойиҳасида аввал Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланмаган бир нечта янги ҳуқуқий атамалар мавжуд (Масалан: Давлат фуқаролик хизмати, давлат лавозими ва бошқалар);
Учинчидан, юқоридаги қонун лойихасининг қабул қилиниш орқали ҳозирги кунда давлат бошқаруви соҳасидаги мавжуд муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилиши мумкин;
Тўртинчидан, ушбу қонун лойиҳасида давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга улкан хисса қўшиши мумкин;
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматларидан фойдаланиши ва ўзларининг Конститутсиямиз ва қонунларимизда белгиланган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Шунингдек, ушбу қонун лойиҳасида Узбекистон Республикасидаги барча давлат хиизматларини кўрсаттуувчи оргганларга давлат хизмматчиларини (ходимлар) ишга қабул қилиш тартиби ва механизмлари, уларнинг мартаба даражалари, лавозимлари, шунингдек уларни жавобгарликка тортиш асослари аниқ белгилаб қўйилган.
    Ҳуқуқшунос олимлар томонидан ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда бир қатор ривожланган давлатларнинг фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор тажрибаси ўрганилди ва тегишли жойлари намуна сифатида  олинди. Хорижий мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, Жанубий Европа (Германия, Франция, Нидерландия ва бошқалар) ҳамда Шарқий Осиё (Япония) мамлакатларининг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунларида давлат хизматига кириш тартиби батафсил ёритилган. Умуман олганда, давлат фуқаролик хизматига кириш қоидаларини тартиби барча дунё мамлакатларида мавжуд.
Болгария, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Польша, Россия, Франция, Япония и бошқа мамлакатларнинг давлат хизмати тўғрисидаги қонунларида хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат хизматчиларини фаолиятини баҳолаш, давлат хизматида ўсиш, бошқа давлат лавозимига ўтиш, меҳнатига ҳақ тўлаш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва меҳнат таътиллари кенг тартибга солинган.
Жамоат муҳокамасини ўтказиш учун мазкур Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилиш портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилди ва фуқароларимиздан ва ҳуқуқшунос олимлардан томонидан жорий йилнинг 6 июн кунига қадар 219 та таклифлар келиб тушди.
    Шунингдек, бир қатор ҳуқуқшунос олимлар ва сиёсатчилар томонидан қонун лойиҳаси бўйича келажакда рўй бериши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлар билан боғлиқ таҳминлар илгари сурилмоқда. Ўзбекистон Республикаси «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши:
    давлат фуқаролик хизматида малакали кадрларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларни мансаб поғоналарида барқарор кўтарилиши;
    давлат органи ва ташкилотларини сифатли ҳамда самарали ишлашини таъминлаш ҳамда ташкил этиш;
    давлат фуқаролик хизматини ҳуқуқий тартиб солиш соҳасини ҳуқуқий базасини тартибга солиш;
    давлат фуқаролик хизматида коррупцияни ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш;
    самарали танлов тизимини жорий этиш ва давлат фуқаролик хизматчиларини касбга оид сифатлари ҳамда алоҳида хизматлари асосида кўтариш, шунингдек уларни малакасини мунтазам равишда ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
    барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларини фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ, мажбурият ва чекловларнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш;
    давлат фуқаролик хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга оид ягона тизимини яратишга олиб келади.
         Ушбу қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилганидан кўриниб турибдики, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг барчаси фуқароларимиз фаровонлиги ва яҳши ҳаёт кечиришлари учун амалга оширилмоқда.
        Фуқароларимиз ҳам жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимий-иқтисодий ва ҳуқуқий ўзгаришлар жараёнида фаол қатнашишлари ижобий ўзгаришларнинг янада кенг қамровли амалга ошишига ўз хиссасини қўшиши мумкин.
Риштон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Аъзамхонов Аббосхон Қахрамонхўжа ўғли.

17
Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти

Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари
ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти
    “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига асосан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этади ҳамда таъминлайди.
    Кўриниб турибдики, бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ижросини ташкил қилиш ва таъминлаш муайян бир давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг вазифаси сифатида белгиланади ҳамда ушбу вазифаларни бажариш ходимларнинг меҳнат мажбурияти ҳисобланади.
    Фарғона вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилган мониторингларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони 17-банди ижросини таъминлашда тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан камчиликларга йўл қўйилиб, натижада туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият олиб бораётган жами 212 нафар ходимларга жами 163.043.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбарлари номига тақдимнома киритилди ва унда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш – давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мажбурияти эканлиги қайд этиб ўтилди.
Кўрилган чоралар натижасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари
ва санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларга 163 миллион сўм миқдоридаги қўшимча тўловлар белгиланган тартибда тўлаб берилиши таъминланди.

Фарғона вилоят
адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими

13
Коллеж ходимларининг 44 млн сўмлик ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.

Коллеж ходимларининг 44 млн сўмлик ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.
Қува туман адлия бўлими томонидан Қува туманидаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ишлаган 30 нафардан ортиқ ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида Қува Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрь 1101-сонли буйруғига асосан тугатилганлиги, касб-хунар коллежи томонидан бир неча маротаба ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақасини ундириш юзасидан вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ва вилоят молия бошқармасига алоқа хати билан мурожаат қилинганлиги, лекин ушбу мурожаат ижобий хал этилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 67-моддасида ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг
25-моддасида ходимларга моддий мададлар бериш кафолатлари белгиланган бўлиб, унга асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 89-моддаси тўртинчи қисми, 100-модда иккинчи қисмининг
1-банди, 100-модда иккинчи қисмининг 2-банди, 106-модданинг 2-бандига асосан бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олиниши, ушбу моддалар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолатларда ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар” деб кўрсатилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 18 мартдаги
205-сонли ва вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг 2020 йил 18 мартдаги 166-сонли буйруғига асосан Қува Қишлоқ ҳўжалиги ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи туманда фаолияти тугатилган касб-ҳунар коллежларининг дебитор ва кредитор қарздорликлари бўйича масъул таълим муассасаси этиб белгиланган.
Ўрганиш натижалари бўйича туман адлия бўлими томонидан коллеж ходимларининг жами 44 098 945 ишдан бўшатиш нафақасини ундириш бўйича ФИБ Фарғона туманлараро судига аризалар киритилди. ФИБ Фарғона туманлараро суди томонидан аризалар қаноатлантирилиб, ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақаларини ундириш бўйича суд буйруғи қабул қилинди.

Қува туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Гулноза Қодирова




11
ЭЪЛОН

   Ҳурматли фуқаролар, Ёзёвон туманида нотариус лавозими вакантлиги сабабли нотариал ҳаракатларни амалга ошириш Марғилон шаҳри нотариуси Исраилов Хуршид Мухамаджонович зиммасига юклатилди. Барча нотариал ҳаракатлар бўйича нотариус Х.Исраиловга мурожаат қилишингиз мумкин. Манзил: 

   Марғилон шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 468-уй (Марғилон шаҳри ҳокимлиги биноси яқинида жойлашган). Телефон рақами: 73-253-23-20; 94-139-09-09.

09
Адлия аралашгач, Светафорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаган фуқарони жаримага тортиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.

Адлия аралашгач, Светафорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаган фуқарони жаримага тортиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.
Бувайда туманида яшовчи фуқаро А.М.Холмиратов туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2020 йил 13 январь кунги RA-20127252309-рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарорига асосан 446.000 сўм жарима тайинлангани, туман Мажбурий ижро бюросининг жаримани ундириш бўйича юборилган талабномасига асосан фуқаро А.М.Холмиратовни ёшга доир олаётган пенсиясидан 469066,10 сўм шу кунга қадар ушлаб колингани, аслида эса фуқаро А.М.Холмиратов Андижон шаҳрига 2020 йилда умуман бормаганлигини маълум қилиб, ушбу расмийлаштирилган қарорни қонунийлигини ўрганиб чиқишда амалий ёрдам беришни сўради.
Бувайда туман адлия бўлимининг аралашуви билан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ФТЭ ва МАГ катта инспекторининг 2020 йил 8 июль кунги маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан қабул қилинган қарорни бекор қилиш ва иш юритувини тугатиш ҳақида янги қарори билан 13.01.2020 йил кунги RA-20127252309-рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарори автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситасида техник хатога йўл қўлганлигии сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  271-моддаси 1-бандига асосан бекор қилиниб, маъмурий иш тугатилди. Фуқаро А.М.Холмиратовнинг ёшга доир пенсиясидан жарима учун ушлаб қолинган 469066,10 сўм маблағлари ўзига қайтариб берилди.
Бувайда туман адлия бўлими бошлиғи                        
У.Назиров

07
Истеъмолчи кўрсатилмаган хизмат учун тўловдан озод қилинди.

Истеъмолчи кўрсатилмаган хизмат учун тўловдан озод қилинди.
Учкўприк туман адлия бўлими томонидан Учкўприк тумани, Учкўприк МФЙ, Узумзор кўчасида яшовчи фуқаро Маҳмудов Исмоилхўжанинг “Тоза ҳудуд” корхонаси маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун келмаслиги ва кўрсатилмаган хизмат учун 140 минг сўм қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, “Тоза ҳудуд” ДУК Учкўприк филиали томонидан Учкўприк МФЙ билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома шартлари етарли даражада бажарилмасдан, Учкўприк МФЙ, Узумзор кўчасидаги хонадонлардан белгиланган график ва муддатларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилмаган бўлсада, фуқаро  И.Махмудовга кўрсатилмаган хизмат учун қарздорлик ҳисобланган. Бу эса фуқаронинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори  билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари”нинг 33-бандига кўра, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёки хизмат кўрсатилмаган тақдирда истеъмолчи тегишли давр учун тўловлардан озод этилади.
Учкўприк туман адлия бўлими томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК Учкўприк филиалига “Қонун бузилишлар ва уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида” тақдимнома киритилиб, фуқаро И.Маҳмудовга кўрсатилмаган хизмат учун ҳисобланган 78000 сўм қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилди.

Эркабоев Вохид Мансурович
Учкўприк туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси

06
Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

•  Telegram: @hudud24official
•  Facebook: fb.com/hudud24official
•  Instagram: instagram.com/hudud24.uz
•  Twitter: twitter.com/hudud24official

02
“Адлия аралашгач: бир йилдан буён сертификат ололмаётган икки ўқитувчининг сертификати қўлга тегди”

            Бувайда туманида яшовчи фуқаролар Расулова Замира ва  Турсунова  Малохатхон тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактабида 1989 йилдан буён меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчиси вазифасида ишлайди.
Улар етарли меҳнат стажига ва низом талабларига жавоб берганликлари сабабли,
1-тоифали меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчиси малака тоифасини олиш учун 2019 йил 27 июнда Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбарлигида Бувайда тумани Халқ таълими бўлими томонидан ўтказилган аттестацияда иштирок этиб, М.Турсунова 80 балл ва З.Расулова 72,5 балларни тўплаб, 1-тоифа учун тўпланиши лозим бўлган балларни қўлга киритганлар.
Бироқ, улар аттестациядан мувоффақиятли ўтган бўлсаларда, 2019 йил 29 июндан буён М.Турсунова ва З.Расуловаларга на сертифакатлар берилди,  на иш ҳақларига устамалар қўшилди. Улар ушбу масала бўйича Бувайда тумани Халқ таълими бўлими ва Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасига бир неча марта мурожаат қилган бўлсада, бир йилга яқин вақт ўтишига қарамасдан 1-тоифа малака сертификатини олишни имкони бўлмаган.
Мурожаатчилар Бувайда тумани адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўрашган. Фуқаролар М.Турсунова ва З.Расуловаларнинг мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасига  тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимнома натижасида Бувайда тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактаби меҳнат таълими (технология) фани ўқитувчилари Замира Расулова ва Малоҳат Турсуноваларга  “Педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида 1-малака тоифали” ўқитувчи сертификати берилиши таъминланди ва бир йилдан буён сертификат ололмаётган икки нафар ўқитувчининг сертификати қўлга тегди.  

Бувайда туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчи Э.Ботиров

01
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишда амалий ёрдам берилди

2020 йилнинг 26 июнь куни, Қўқон шаҳар адлия бўлимига ФҲДЁ бўлимидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишда амалий ёрдам беришини сўраб фуқаро М.Зохидова мурожаат қилган.
Маълум бўлишича М.Кулдашева 2014 йилда Қўқон шаҳар Навоий кўчаси, 46 уйда яшовчи фуқаро З.Қўлдошев билан қонуний никохдан ўтган. Никоҳи давомида фарзандлик бўлмагани сабабли қонуний никоҳни бекор қилмай туриб, 2019 йилда Қўқон шаҳар А.Т. Ҳукандий 62 уй 22 хонадонда яшовчи фуқаро Тожибоев Жахонгир Мавзуржон ўғли билан шаърий никоҳдан ўтиб яшаб келган.
Бундан ташқари М.Кулдашеванинг доимий яшаш жойи Учкўприк тумани Олмурод қишлоғида рўйхатдан ўтган бўлиб, лекин ҳозирда Ж.Тожибоев билан Қўқон шаҳар А.Т. Ҳукандий 62 уй 22 хонадонда яшаб келиши маълум бўлди.
2020 йилнинг 23 июнь куни Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги шаҳар туғруқ комплексида М.Кулдашева ва Ж.Тожибоевлар фарзандлик бўлгани учун, туғилган болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудирасига оғзаки мурожаат қилган, мурожаатингизга жавобан мудира М.Кулдашева никоҳи бекор бўлмаганлиги ва доимий яшаш жойи Учкўприк тумани бўлганлиги сабабли Учкўприк тумани ФҲДЁ бўлимидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш тавсия этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 205 ва 208 моддаларига мувофиқ 2020 йилнинг 26 июнь куни адлия бўлими аралашуви билан Тожибоев Файзуллох Жахонгир ўғли номига туғилганлик гувоҳномаси олинган.

Кукон шахар адлия булими катта маслахатчиси
Бекмирзаева Лола Миршариповна