Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

21
Фарғона вилоятидан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонига сазовор бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларига кўкрак нишони топширилди.

   Фарғона вилоят aдлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича комиссия аъзолари, Фуқаролик жамияти шакилланиши мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ва  вилоят Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ҳамда ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятидан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонига сазовор бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларига кўкрак нишони топширилди.

20
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Маҳалла жамоат фонди туман (шаҳар) бўлимлари, Марказий банк, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари ва давлат нотариал идора нотариуслари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

  Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Маҳалла жамоат фонди туман (шаҳар) бўлимлари, Марказий банк, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари ва давлат нотариал идора нотариуслари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик  кодексининг 137-моддаси мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.
  Хусусан, Фуқаролик кодексининг 137-моддасида “Хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин”лиги белгиланганлигига алоҳида эътибор қаратилди

12
Биз коррупцияга қаршимиз !

  Фарғона вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят ДСИда вилоят  прокуратураси масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ДСИ ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

07
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан “8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

   Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан “8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги”  муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда бошқарма марказий аппарати, нотариуслар, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда Фарғона юридик коллежи ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида самарали меҳнати, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган ходимлар бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

22
2018 йил 22 ноябрь куни Юристлар малакасини ошириш Марказнинг профессор ўқитувчилари тажрибасидан фойдаланган холда Фарғона юридик коллежида илмий-амалий ўқув семинари ташкил этилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 19-30 ноябрь кунлари давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини малакасини ошириш бўйича сайёр ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур сайёр малака ошириш курслари Юристлар малакасини ошириш Марказининг профессор ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.
Бугун, 22 ноябрь куни Марказнинг профессор ўқитувчилари тажрибасидан фойдаланган холда Фарғона юридик коллежида илмий-амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарида Бошқарманинг марказий аппарати, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ва юридик коллеж ўқитувчилари иштирок этишди.
Ўқув семинари юридик фанлар доктори, профессор Ш.Файзиевнинг Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари юзасидан тайёрланган маърузаси асосида олиб борилди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ва амалиётда учраётган муаммолар юзасидан саволларига жавоблар олиб, тажриба алмашилди.

13
Огоҳ бўлинг одам савдоси мавзусида тадбир ташкил этилди.

   Фарғона юридик коллежида “Огоҳ бўлинг одам савдоси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда коллеж ўқувчилари учун “Одам савдоси мудхиш жиноят” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Шунингдек, тадбир давомида коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди.

03
Иш фаолияти “аъло” деб баҳоланган нотариусларга махсус сертификатлар топширилди

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил I ярим йиллиги давомидаги иш фаолияти “аъло” деб баҳоланган 3 нафар нотариусга тантанали равишда бошқа нотариуслар иштирокида махсус сертификатлар топширилди

25
“Нурли келажак” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди

  Ўзбекистон туман адлия бўлими томонидан Ўрта қишлоқ МФЙда ўтказилган сайёр қабул давомида худудда энг долзарб бўлган муаммо мактабгача таълим муассаси етишмаётганлиги ва унга катта эҳтиёж борлиги аниқланди. Шу сабабли фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор шаклида Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очишлари мукин эканлиги тушунтирилди. Натижада фуқаро Н.Мамажонова Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очишини билдириб, уни очишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўзбекистон туман адлия бўлими фуқаро Н.Мамажоновага Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очиши учун барча ҳужжатларни расмийлаштириш ва уни рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам бериб, унинг мурожаатини қаноатлантирди. Жорий йил 25 октябръ куни “Нурли келажак” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Аҳоли очилиш маросимини байрамона ва кўтаринки руҳда кутиб олди.

17
Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5552-сон Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка ва тадбиркорларга етказиш мақсадида Президент Администрацияси масъул ходими У.Хусаинов ва Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов иштирокида вилоятнинг Фарғона шаҳрида (Фарғона, Қувасой, Марғилон шаҳарлар ҳамда Қува, Тошлоқ, Фарғона, Қуштепа, Ёзёвон, Олтиариқ ва Риштон туманлари) ва Қўқон шаҳрида (Қуқон шаҳар, Боғдод, Бувайда, Учкўприк, Данғара, Фурқат, Бешариқ ва Ўзбекистон туманлари) соҳага дахлдор ташкилот вакилари иштирокида семинар ташкил этилиб, тадбир қатнашчиларига мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.
     Шунингдек, семинар савол-жавоблар ва мавжуд муаммолар таҳлили бўйича қизғин тарзда ўтди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

15
Одам савдосини тўхтатиш – ўз қўлимизда.

      Маълумки, бугунги кунда одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бири бўлиб, у ҳудуд ва чегара танламайди. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили жаҳонда тахминан 2 миллион 800 минг киши мазкур жиноят қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимга эга эмаслиги, бу жиноятнинг оммалашувига сабаб бўлмоқда.