Yangiliklar
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тузилган Республика тарғибот гуруҳи томонидан жорий йилнинг 29 январь куни Фарғона вилоят юридик коллежи биносида Фарғона вилояти Қурилиш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Фарғона вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Қурилиш бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари ходимларига соҳага доир қонун ҳужжатларининг мазмун-маҳиятини ва аҳмиятини тушунтиришга қаратилган семинар ташкил этилди.
Фарғона вилоятида ўз фаолиятини олиб бораётган Республика тарғибот гуруҳи томонидан жорий йилнинг 29 январь куни Фарғона давлат университетида Ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирининг 2019 йил 24 январ кунги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида” ги буйруғига асосан аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилояти, Фарғона тумани Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи биносида Фарғона туманида яшовчи пенсионерлар, уй бекалари, банд бўлмаган бошқа аҳоли қатламлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси қўшимча маблағлар тушумини ривожлантириш, ундан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг белгиланган молиялаш ставкасидан кам бўлмаган фоизда, давлат улуши бор бўлган тижорат банкларига муддатли депозитга жойлаштирилади ушбу шартлар асосида тижорат банкларидан тижорат таклифлар беришингиз сўралади.
маълумот учун тел 73-241-75-22
Олтиариқ туман адлия бўлими томонидан Олтиарик туманида истиқомат қилувчи фукаро М.Хусанованинг 3 нафар фарзандига нисбатан оталик фактини белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Олтиариқ туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Хусанованинг манфаатини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига оталик фактини белгилаш тўғрисида ариза киритилади.
2018 йил 19 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди Олтиарик туман адлия бўлимининг фукаро М.Хусановани манфаатини кўзлаб, “оталик фактини белгилаш хакида”ги аризаси буйича фукаролик иши мазмунан кўрилиб чиқилиб, фуқаро М.Хусанованинг фарзандлари 2003 йилда туғилган О.Хусанов, 2008 йилда тағилган О.Хусанов ва 2010 йилда туғилган М.Хусановга нисбатан оталик факти белгилаш тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Фуқаролар Ю.Содиқов ҳамда К.Абдураимовлар томонидан туман адлия бўлимига жорий йилнинг 10 декабрь куни дивидентдан ундириладиган ҳақдорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Туман адлия бўлими ходимларининг аралашуви натижасида фуқароларга “Бағдод пахта тозалаш” АЖ хисобидан 395 910 сўм миқдоридаги пул маблағлари ундириб берилишига эришилди.
Ичимлик суви муаммоси ҳал этилди
Бағдод туман адлия бўлимига жорий йилнинг 20 декабрь куни “Элобод” МФЙ Мевазор маҳалласида яшовчи фуқаролар Р.Йўлдошев, Г.Умурзақова, К.Каримова, Н.Обидова ҳамда Ш.Каримовалар томонидан туман ҳокимлиги, давлат хизматлари маркази ва Туман Сувоқава бўлими ходимлари билан ўтказилган сайёр қабул давомида ичимлик суви муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаат қилинган. Мазкур мурожаат бўлим ходимлари томонидан тезкорлик билан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилиб, маҳалланинг муаммоси ҳал этилишига эришилган.
Фарғона шаҳар адлия бўлимига томонидан фуқаро Ф.Ибрагимованинг 2013 йил 11 июнь куни туғилган фарзанди Ф.Хасановга шу кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаганлиги, тегишли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилганлиги, лекин муаммоси ҳал этилмаганлиги сабабли 5 ёшли фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнама олишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижалари юзасидан Фарғона шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаронинг фарзанди Ф.Хасановга I-FR 1187701 рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб берилишига эришилди.
Фуқаро Умурзақова Дилфузага тегишли бўлган уй-жой хужжатлари тиклаб берилди.
Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан 2018 йил 1 декабрь куни ўтказилган сайёр қабулда Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчаси 59 уй, 22 хонадонда яшовчи фуқаро Д.Умурзақова ўзига тегишли бўлган уйнинг ҳужжатлари йўқолганлиги ва уни тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаронинг мурожаати тегишли ташкилотларга сўровномалар чиқариш йўли билан ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам 2000 йил 20 сентябрь куни реестр рақами 1876-сон билан олди-сотди шартномаси расмийлаштирилганлиги маълим бўлиб, мазкур шартномага асосан фуқарога тегишли бўлган уй-жойнинг кадаст хужжатлари тиклаб берилишига эришилди.
Қува туман адлия бўлимига жорий йилнинг 5 октябрь куни фуқаро Д.Юлдашева жамоатчилик асосида ишлаган даври учун иш ҳақини ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.
Фуқаро Д.Юлдашева ўз мурожаатида 2018 йил июль ойида жамоатчилик асосида ишга қабул қилинганлиги, бироқ шу кунга қадар унга ойлик иш ҳақи берилмаганлигини баён этган.
Маълум бўлишича, Д.Юлдашева Қува туман “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил қилинган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида июль-август ойларида қатнашган. Тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш асосида, июль ойи учун 511725 сум, август ойи учун 552900 сўм жами 1064625 сўм иш ҳақи ҳисобланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомда “Буюртмачи иш берувчи ҳар ойнинг 15 санасига қадар ҳисобот ойининг биринчи ярми учун Аҳолини бандликка кўмаклашиш марказига (кейинги ўринларда - “Марказ” деб юритилади) фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври бўйича ҳисобга олиш табелини тақдим этади, Марказ бюртмачи иш берувчи томонидан ҳисобот ойининг 15 санасига қадар тақдим этилган табелга асосан Жамғарма томонидан қопланадиган тўловларнинг 50 фоиз қисмини аванс сифатида тўлайди, жамоат ишларини ташкил қилиш тўловлар Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларига мемориал ордер ёки тўлов топшириқномалари тақдим этиш орқали амалга оширилади” деб белгиланган.
Шунингдек, Низомнинг 1-иловасида ҳам ҳар ойнинг 15 ва 30 санасига қадар жамоат ишларида қатнашган фуқароларнинг иш ҳақи бўйича тўловларни қоплаш Марказ зиммасига юклатилган.
Бироқ, Марказ томонидан Д.Юлдашевага 2018 йил июль, август ойларида маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган бўлсада, шу кунга қадар ойлик иш ҳақлари тўланмаган.
Ўрганиш якунида, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Марказига тақдимнома киритилиши натижасида, фуқаро Д.Юлдашевага жами ҳисобланган 1064625 сўм иш ҳақлари ундирилиб берилиши таъминланди ва марказ томонидан ҳудудий меҳнат инспектори И.Умаровнинг хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан қараганлиги учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Риштон тумани Оқ-ер қишлоғи, Мустақиллик кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаро Ядгоров Исроил 2018 йилнинг 14 ноябрь куни Риштон туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, “Микрокредитбанк” АТБ Риштон туман филиали томонидан фуқаро Ядгоров Исроилга берилган банк пластик картасига Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими газ ва электрдан қарздорлиги борлигини асос қилиб тақиқ қўйганлигини маълум қилган.
Вахоланки, фуқаро Ядгоров Исроил ўз мурожаатида газ ва электрдан қарзи йўқлигини маълум қилиб, пластик картага қўйилган тақиқни олиб ташлашда амалий ёрдам сўраган.
Риштон туман адлия бўлими ходимлари томонидан мазкур мурожаат юзасидан “Микрокредитбанк” АТБ Риштон туман филиали ва Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлимига талабнома киритган ҳолда фуқаро Ядгоров Исроилнинг банк пластик картасига қўйилган асоссиз тақиқни олиб ташланиши таъминланди.
Мурожаатида кўрсатилган муаммоли вазияти бартараф этилганлиги ва Риштон туман адлия бўлимлари фаолиятидан мамнунлиги билдирган ҳолда фуқаро Ядгоров Исроил 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Риштон туман адлия бўлимига ташриф буюриб, ўзининг миннатдорчилик хатини тақдим қилган.
Қувасой шаҳар адлия бўлимига жорий йилнинг 30 ноябрь куни фуқаро Мурзажанова Хилола Рахмонали қизи мурожаат қилиб, ФҲДЁ бўлимидан 4 (тўрт) ойлик фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олишда қийинчиликларга дуч келганлиги сабабли мазкур муаммони ҳал этиб, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олишда амалий ёрдам сўраган.
Фуқаро билан суҳбат давомида мурожаатчи ўзининг биринчи никоҳидан фарзанд кўрмаганлиги сабабли ўзаро келишув билан ажралиб кетадилар лекин расмий никоҳ бекор қилинмайди. Мурожаатчи Х.Мурзажанова ўз юртига қайтиб бошқа турмушга чиқади ва қиз фарзанд дунёга келтиради лекин ўртада биринчи расмий никоҳнинг бекор қилинмаганлиги сабабли ФҲДЁ бўлимлари томонидан иккинчи турмушидан туғилган болага туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилиши оталикни белгилашдаги мавҳумлик ёки низонинг мавжудлиги важлари билан рад этиб келинган.
Қувасой шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида мурожаатчи Х.Мурзажанованинг биринчи расмий никоҳидаги турмуш ўртоғи билан суҳбатлашилганида, бола уники эмаслигини ва ҳеч қандай эътирози (низо) йўқлигини маълум қилди. Ўз ўрнида мурожаатчининг амалдаги турмуш ўртоғи ўз фарзандини тан олганлиги ва мазкур ҳолатларни тегишли ўзини ўзи бошқариш органининг далолатномаси орқали расмийлаштирилиб, шаҳар ФҲДЁ бўлимига тақдим этилганидан сўнг мурожаатчининг 4 (тўрт) ойлик фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.