Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-05-25

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
“Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг вилоят босқичи

Фарғона вилоятида таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг вилоят босқичибўлиб ўтди.

04
Эълон

2016 йил 6 май куни соат 15:00да Фарғона вилояти адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.

02
Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш самарадорлиги

Республика Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда адлия органларининг фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти, уни янада такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар хусусида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумотлар тақдим этилди.

28
“Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда

Фарғона вилоятида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларини ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи Учкўприк туманидаги 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

22
Кенгайтирилган йиғилиш

Адлия вазирлигида 2016 йил 1-чорак якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

19
Соғлом она - соғлом бола

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда адлия бошқармаси, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирок этишди.

15
“Ягона дарча” марказлари такомиллашмоқда

Фарғона вилоят адлия бошқармасида амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳукумат топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ” билан ишлаш амалиётини “ягона дарча” марказлари ходимларига тушунтириш, шунингдек Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг тақдимотини ўтказиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.