Боғланиш

Телефон
(+998 73) 244-55-28

Электрон манзил
fargona@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

30
“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – олий даражадаги вазифадир”

“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – олий даражадаги вазифадир”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан, ҳуқуқий тарғибот ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилиш, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни амалги ошириш белгиланган адлия органлари фаолиятининг устувор йўналишларидандан бири сифатида белгиланган.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда адлия органлари томонидан ҳам бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Масалан, Фарғона шаҳар мисолида оладиган бўлсак, бўлим ходимлари томонидан шаҳардаги барча давлат органлари ва ташкилотларида уларнинг ишчи ходимлари билан давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб, уларга мавжуд ва янги қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти қисқа тушунарли ва содда тилда тушунтирилиб, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширилиши, жиноятчилик, коррупция ва тартиббузарликларга қарши муросасизлик руҳида тарбияланиши учун тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга ўтказилаётган тарғибот тадбирларида меҳнат жамоалари ходимлари ва аҳолига меҳнат қонунчилиги, аёлларнинг ҳуқуқлари, мажбурий меҳнат, меҳнат шартномаси, иш ҳақи, компенсация тўловлари, меҳнат таътиллари, иш ҳақидан ушлаб қолиш кабилар ҳақида батафсил тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Бундан ташқари асосий эътибор фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар ва сўров йўли билан ўрганиш орқали ҳал қилишга эътибор қаратилмоқда.
2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Фарғона шаҳар ХТБ га қарашли 12-ўрта таълим мактаби ўқитувчи М.Ханазарова, Г.Собирова, 26-ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Х.Хомидова, Т.Хусанова, Ш.Юлдашеваларнинг ўзлари ишлаб турган мактаб ҳудудидан 5,0 км узоқликда яшовчи ногирон вояга етмаган болаларнинг яшаш хонадонига бориб, мактаб дарсликлари асосида таълим бериб келиши натижасида йўл ҳақи компенсацияси
2015/2016, 2016/2017, 2017/2018 ўқув йиллари учун жами 7 119 000 сўм йўл компенсация суммалари тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига шаҳар адлия бўлими томонидан даъво аризалари киритилиб, шу суднинг жорий йил январ ойидаги суд буйруқлари билан қаноатлантирилиб, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бюроси томонидан ижроси тўлиқ таъминланиб, ўқитувчиларга юқоридаги компенсация суммалари тўлиқ ундириб берилиши таъминланди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2013 йил 28 январдаги 5-СП, 3, 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 05.03.2013 йилда 2435-сон билан рўйхатга олинган) ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланган бўлиб, Низомнинг 1-боб, 1-бандига кўра, уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланиши, компенсацияни тайинлаш мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, бўлим томонидан ишчи ҳодимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан, бўлимга 2019 йилнинг июнь ойида Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасининг 13 нафар ишчи ҳодимлари мурожаат этиб, корхона томонидан уларга 2019 йилнинг феврал, март, май ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмасдан келинаётганлигинини маълум қилиб, кечиктирилаётган иш ҳақларини ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Сизга маълумки, Меҳнат Кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун иш ҳақи белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ бериши, ушбу кодекснинг 161-моддасида эса, ходимларнинг иш ҳақлари берилиши ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Бўлим томонидан сўров орқали ўрганилганда Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2019 йилнинг феврал, март, апрел ва май ойлари учун корхонада ишловчи 102 нафар ходимларга жами 164 936 540 сўм иш ҳақлари қонунчиликка зид равишда ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан корхонага бўлимнинг 2019 йил 27 июндаги тақдимномаси киритилиб, юқоридаги мурожаат қилган 13 нафар ишчи ҳодимларнинг иш ҳақларини ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризалари киритилиб, шу суднинг 2019 йил июль ойидаги 13 та суд буйруғлари билан жами: 33 035 719 сўм ундириш белгиланиб, ижро учун мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимига юборилиши таъминланди.
Шундай ҳолат, Фарғона вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат бошқармасида кузатилган. 2019 йилнинг июнь ойида бошқарманинг 18 нафар ишчи ҳодимлари мурожаат этиб, корхона томонидан уларга 2019 йилнинг феврал, март, май ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмасдан келинаётганлигинини маълум қилиб, кечиктирилаётган иш ҳақларини ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Бўлим томонидан сўров орқали ўрганилганда Фарғона вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат бошқармаси томонидан
2019 йилнинг феврал, март, апрел ва май ойлари учун корхонада ишловчи
63 нафар ходимларга жами 185 584 118 сўм иш ҳақлари қонунчиликка зид равишда ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан корхонага бўлимнинг 2019 йил 10 июлдаги тақдимномаси киритилиб, юқоридаги мурожаат қилган 18 нафар ишчи ҳодимларнинг иш ҳақларини ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризалари киритилиб, шу суднинг
2019 йил июль ойидаги 18 та суд буйруғлари билан жами: 66 953 006 сўм ундириш белгиланиб, ижро учун мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимига юборилиши таъминланди.

  Фарғона шаҳар адлия бўлими
бошлиғи Д.Х.Ахмедов

25
ОДАМ САВДОСИГА КАРШИ КУРАШ: УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ОДАМ САВДОСИГА ЧЕК КЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ

ОДАМ САВДОСИГА КАРШИ КУРАШ: УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ОДАМ САВДОСИГА ЧЕК КЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ
Одам савдоси – ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа омиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлган ёки бевосита уларнинг таъсири остида юзага келадиган мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Мазкур факторларнинг кўпчилиги одам савдосининг алоҳида кўринишларигагина таъсир ўтказади. Лекин одам савдосининг барча жиҳатларини қамраб олувчи ва унинг барча босқичларида иштирок этувчи омиллар ҳам анчагина. Ана шундай одам савдосини юзага келишидаги омиллардан бирининг мазмуни шундан иборатки, одам савдогарлари аввал бошиданоқ қурбонларнинг хорижга кетиш орзусидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Уларни бу йўлда алдайдилар, дарҳол ўз назорат остига олишга ҳаракат қиладилар, ҳамкорлик қилишга ваъда берадилар. Натижада эса алданган қурбонлар ўзлари хоҳламаган бутунлай бошқа минтақада, бошқа давлатда пайдо бўладилар.
Жаҳон ҳамжамиятида одам савдосининг юзага келишидаги маҳаллий шарт-шароит билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам мавжуд. Уларга масалан, камбағаллик, жабр-зулм, инсон ҳуқуқларининг, ижтимоий-иқтисодий имкониятларнинг йўқлиги, турли можаролар киради. Сиёсий беқарорлик, милитаризм, фуқаровий тартибсизликлар, ички қуролли низолар ёки табиий офатлар одам савдоси сонининг ортишига сабаб бўлади.
Ўз-ўзидан маълумки, бундай омиллар инсонларни одам савдогарларининг қўлига бориб тушишида “етакловчи куч” бўлиб хизмат қилади. Масалан, бойлик ва камбағаллик каби нисбий тушунчалар инсонлар мигарацияси ва одам савдоси юзага келишида катта роль ўйнайди. Инсонлар камбағаллик унчалик сезилмайдиган бошқа юртларга кўчиб кетишга ҳаракат қиладилар. Айниқса, ривожланаётган мамлакатлардаги оммавий радиоэшиттириш воситалари, телекоммуникация, шунингдек Интернет инсонларни бошқа юртга кетиш иштиёқини кучайтирмоқда.
Айрим давлатлардаги маданий урф-одатлар ҳам одам савдосига ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. Масалан, жамиятда аёллар ва қиз болаларнинг камситилиши, камбағал оилалардаги болаларни бой, ўзига тўқ бўлган қариндошларга, дўстларга бериб юбориш ҳоллари шулар жумласидандир. Айрим ота-оналар нафақат пул ишлаш илинжида, балки ўзига тўқ оилада яхши яшайди, унинг келажаги ёруғ бўлади, деган умидда ўз фарзандларини сотиб юбормоқдалар.  
Одамлар савдосига қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири бу – халқаро ҳамкорлик бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳамкорликни ташкил қилиш учун аввало миллий ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиши лозимдир. Ўзаро халқаро хатти-ҳаракатлар ва халқаро ҳамкорликларсиз чегараларни кесиб ўтувчи пинхоний савдо-сотиқ, айниқса, одамлар савдоси каби турли жиноятларни бартараф этиб бўлмайди.
Шунинг учун давлатлар трансмиллий жиноятларга қарши курашда бир-бирларига ўзаро ёрдам беришлари лозимдир.
Одам савдосига қарши кураш - одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади ва бу муаммонинг ечими комплекс ёндошувни талаб қилади.  
Одам савдосига қарши курашиш қуйидаги асосий принципларга асосланиши лозим: қонунийлик;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги;
одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик;
ижтимоий ҳамкорлик.
Одам савдосига карши курашнинг самарали чора-тадбирлари савдонинг уч томонига ҳам қарши қаратилган бўлиши керак, яъни таклиф, одамлар билан савдо қилувчилар ва эҳтиёж тарафларига.
Одамлар савдосининг таклиф тарафини кўриб чиқишда бу ҳолатни юзага келтирувчи шарт-шароитларга эътибор қаратиш лозим, бу йўлда жамоатчиликни одам савдоси билан шуғулланишнинг оғир оқибатлари ҳақида огоҳ этувчи, одам савдоси жабрдийдалари бўлиш хавфи юқори бўлган муайян гуруҳдаги кишиларнинг таълим олиш, уларнинг турмуш тарзи сифатини кўтаришга, иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган, бу тоифа кишиларни ҳуқуқларини ҳақида тарғибот қилувчи кенг қамровли Давлат дастурларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш лозим бўлади.
Одамлар садоси билан шуғулланувчи шахслар доирасида норматив-ҳуқуқий база яратиш бўйича тадбиқ қилинадиган дастурлар одамлар савдоси йўлларини аниқлаши ва бу фаолият билан шуғулланшни бора-бора йўқ бўлишига олиб келадиган даражада оғирлаштириши, бу борадаги юридик атамаларнинг бир хилдаги ягона изоҳини яратиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириши, одам савдо билан шуғулланувчилар ва уларга кўмаклашувчи шахсларни суд тартибида қатъият билан таъқиб қилиши, шунингдек, одамлар савдосини ўсишига ва ундан келадиган даромаддан манфаат кўрувчи коррупция ҳолатлари билан курашишни таъминлаши лозим.
Шунингдек, қонунчилик одам савдосидан жабрланганлар мажбурлов ёки таҳдид остида содир этилган қилмиш учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилиши ҳам одам савдоси оқибатларини минималллаштиришда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, суд томонидан тегишли тартибда одам савдосида айбдор деб топилган шахслар одам савдосидан жабрланганларнинг таъминоти ва уларни реабилитация қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши мажбуриятини юклаш ҳам ўз самарасини беради.

23
Ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – энг муҳим масала

Ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – энг муҳим масала
Ҳуқуқий маданият ўзида узоқ йиллар шаклланган ва турли авлодлар томонидан қадрланиб келинаётган анъаналарни ва ғояларни ўзида ифода этади.  
Ёшларда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий мулохаза ва ҳуқуқий хулқ-атвор каби тушунчаларни ўзида мужассам этган юксак ҳуқуқий маданият тушунчасини шаклланишига сабаб бу Конституциямиз бўлди.
Конституциямиз ёшларда нафақат ҳуқуқий билимларни шакллантиради, балки у умуминсоний, умуммиллий маданиятни ҳам шакллантириб боради. Ёшлар ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳам узоқ ва жавомли жараёндир. Чунки у ҳам тегишли ҳуқуқий билим ва тажриба асосида шаклланадиган динамик одисадир.
Миллий ҳуқуқий тизимнинг шаклланиш жараёнида бевосита хабардорлик ҳам ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда амалий ахамиятга эга.
    Ҳуқуқий маданият қуйидаги таркибий қисмларга бўлинади.
•    Юридик нормалар тизими
•    Қонун билан тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабат
•    Ҳуқуқни мухофаза қилувчи юридик муассаса
•    Ҳуқуқий онг, ҳуқуқий хулқ-атвор
Дунёда глобаллашув жараёнлари ўз таъсирини кўрсатаётган бугунги тезкор асрда муҳим ижтимоий қатлам бўлган ёшлар масаласи ҳар бир давлат учун долзарб аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Ҳуқуқий онг ва  ҳуқуқий маданият туғрисида жуда кўплаб ҳуқуқий китобларда, журналларда  маълумотлар бериляпти. Лекин бу маълумотлар бир томонлама бўлиб қонун устуворлигини тўла-тўкис акс эттира олмаяпти.
Кишилик жамиятида ҳуқуқий маданиятнинг барча кўринишларида ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятнинг кўринишлари мавжуддир. Рус ёзувчиси Г.В.Белинскийнинг айтишича, қошиқ ушлашдан тортиб, китоб мутолаа қилишгача ҳуқуқий маданиятни ташкил қилади. Хулоса қилиб айтганда, глобаллашув жараёнида ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – долзарб масалаларига жуда кўплаб тўхталиш мумкин. Буни ҳаётий тажрибалар белгилаб беради.
Илм-фан тарақиётининг янги босқичи бошланган ҳозирги даврда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек, фан, илмий тадқиқот, иновацион ютуқларни рағбатлантириш ва уларнинг амалиётга жорий этишнинг самарали механизмини яратиш учун ҳуқуқий маданиятли, хулқ атворли рисоладагидек шахс бўлмоғи зарур. Хозирги янги авлод эса бўнга тўла қонлича муносиб.
Биз буюк мақсад йўлидан бораётган эканмиз, ҳар томонлама баркамол инсонни етиштирмай туриб, бу улуғ мақсадга эриша олмаймиз. Зотан, буюк кашфиётларни, оламшумул ихтироларни ва улкан тарихий сакрашларни фақат ақли салоҳият ва интеллектуал қудрат, баркамол ахлоқ ва етук маънавият мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин бўлади.  

Фурқат тумани адлия бўлими
бошлиғи Э.Бойматов

20
Энди қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин.

Энди қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисид”а Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–552-сон, 13.08.2019 йил.)
Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;
ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.
Қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:
-хусусийлаштирилмайдиган фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ер участкалари;
-режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ер участкалари;
-табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;
-ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар);
-хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;
-эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари.
Мазкур Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.


Қува туман адлия
бўлими бошлиғи М.Абдувахопов.

13
Адлия аралашуви билан ишчи ходимларнинг компенсация пуллари ундирилди

Адлия аралашуви билан ишчи ходимларнинг компенсация пуллари ундирилди.

Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ва ходимларга меҳнат таътиллари берилиши қонунийлиги сўров ўтказиш йўли билан мониторинг қилинди.
Аниқланишича, шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида ишловчи
36 нафар 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўнадиган қўшимча таътил қонунчиликка зид равишда берилмасдан келинган. Оқибатда хотин-қизлар ишчи ходимларнинг манфаатларига 4.670.940 сўм миқдорида зарар етказилган.
Худди шу каби, шаҳар Мактабгача таълим бўлими тизимида фаолият олиб борувчи 200 нафар 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ фарзанди ёки
16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бўлган аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланаиган қўшимча таътил қонунчиликка зид равишда берилмай келинганлиги натижасида 29.645.600 сўм тўланмай келинганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
232-моддасида, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши ҳамда ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг ҳоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши, бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкинлиги белгиланган.
Бу эса, Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Мактабгача таълим бўлими тизимида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмасдан жами 236 нафар аёл ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигидан далолат бермоқда.
Мониторинг натижаларига кўра, юқоридаги ташкилотларга шаҳар адлия бўлимининг тақдимномаси киритилиб, унга кўра ушбу компенсация пуллари тўлиқ ундирилишига эришилди.

Фарғона шаҳар адлия
бўлими бошлиғи Д.Ахмедов

11
Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси – устувор вазифа

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси – устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар ва мониторинглар асосида аниқлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш адлия органлари фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда адлия органлари томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга ошириб, келиниб, асосий эътибор фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар асосида ҳал қилишга эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири 2017 йил 11 сентябрь куни амалга киритилган.
Мазкур Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоят адлия бошқармасига инсон ҳуқуқлари соҳасида 411 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 111 таси жойида кўриб чиқилиши учун ҳудудий адлия бўлимлари
ва бошқа ташкилотларга тааллуқлилиги бўйича юборилиб, 300 таси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, 112 таси ёки 37,3 фоизи қаноатлантирилган, 188 таси бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Масалан, Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Қўштепа туманида яшовчи фуқаро А.Ботировнинг асоссиз равишда электр энергиясидан қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатингиз кўриб чиқилганида, хонадонда электрдан фойдаланиш қоидалари бузилаётганлиги юзасидан 2016 йил 25 август куни Қўштепа туман электр тармоқлари ходими О.Ортиқов томонидан электр ҳисоблагич муҳри бузилганлиги ҳақида далолатнома тузилган ва далолатномага асосан мавжуд ҳақдорликдан 585,0 минг сўм жарима суммаси сифадида ундирилган.
Ўрганишда мазкур далолатнома асоссиз тузилганлиги аниқланиб, фуқаро А.Ботировнинг фойдасига 855,0 минг сўм қайтадан ҳисоб-китоб қилиниб, мурожаати қаноатлантирилган.
Ёки, фуқаро А.Асқарованинг ногирон фарзанди О.Ҳошимжоновни махсус мактабга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, ўрганишда, вояга етмаган О.Ҳошимжонов тиббий кўрикдан ўтказилиб, Қўқон шаҳридаги 9-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2019 йил 4 февраль кунидан жойлаштирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, мурожаатларни ўрганишлар натижаси бўйича жойларга 16 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тақдимномалар киритилиб, 12 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, 68142,0 минг сўм тўланмаган иш ҳақларини тўлаб берилиши таъминланди ҳамда 129 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди,             5 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Жумладан, Қшқон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Насирова иш ҳақини ундириш юзасидан ёзган мурожаати ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Қизил ярим ой жамияти Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ташкилотини              2019 йил 26 февраль куни ҳолатига М.Насировадан 1 млн 434 минг 744 сўм миқдорида қарздорлиги аниқланиб, иш ҳақини ундириш юзасидан Қўқон туманлараро судига М.Насировани манфаатини кўзлаб ариза киритилди ҳамда корхона ижрочи директори Ш.Етовқўзиевани МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун вилоят бандлик бошқармасига маъмурий таклиф киритилган.
Ёки, фуқаро Х.Маллабоеванинг асоссиз равишда табиий газдан қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилганида, табиий газдан 826908 сўм қарздорлик деб кўрсатилган бўлсада, амалда 491300 сўм ҳақдор эканлиги аниқланиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Фарғона вилояти бўйича газтаъминоти ҳудудий филиали бошлиғи номига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, мурожаат қаноатлантирилган.
Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари иш берувчилар томонидан бузилишига йўл қўйилмоқда.
Масалан, биргина 2019 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида меҳнат низоларига оид 89 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларни ўрганишда қонун бузилишига йўл қўйиб келинаётганлиги маълум бўлди.
Хусусан, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, иш ҳақлари ўз вақтида тўланиши ва иш хақлари хисобланишида ходимларнинг розилигисиз пул маблағлари ушлаб қолиниши ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилишда ва меҳнат таътилларини тайинлашда меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилмаётганлиги аҳволи ўрганилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тегишли тартибда киритилган таъсир чоралар асосида тикланмоқда.
Жумладан, фуқаро М.Мусиновнинг “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Фарғона филиалига қарашли Марғилон почта алоқа бўлимида иш ҳақлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилганида, М.Мусиновга 2019 йил январь ойи учун 545,1 минг сўм ойлик иш ҳақи ҳисобланган бўлсада, 2019 йил 20 февраль кунига қадар тўланмай келинганлиги аниқланиб, иш ҳақларини зудлик билан тўлаш чораларини кўриш юзасидан филиал директори номига тақдимнома киритилиб, ойлик иш ҳақини тўланиши таъминланди.
Ёки, вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ш.Наимжановнинг мактабгача таълим муассасасида ишловчи жисмоний тарбия мутахассиси бўлиб ишловчи келини Х.Наимжанованинг ойлик иш ҳақидан солиқ тўловлари учун ушлаб қолинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганишда, мактабгача таълим муассасаси мудираси Г.Маҳмудова 2018 йилнинг декабрь ойида мулк солиғи учун ходимларнинг иш ҳақисидан 40 минг сўмдан 100 минг сўмгача ушлаб қолишлик юзасидан шаҳар Мактабгача таълим бўлими ҳисобхонасига руйхат тақдим қилган.
Мазкур руйхатга асосан, шу жумладан, Х.Наимжонованинг 2018 йил ноябрь ойи учун ҳисобланган иш ҳақисидан 30,0 минг сўм мол-мулк солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмасада, розилигисиз, 2019 йил учун олдиндан тўлов сифатида ушлаб қолинган ва мазкур сумма шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг ҳисоб-рақамига йўналтирилганлиги аниқланиб, муассаса мудираси Г.Маҳмудовани МЖтКни 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан вилоят давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига маъмурий таклиф юборилди ҳамда қонун бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида Марғилон шаҳар МТБ мудири номига тақдимнома киритилиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Маълумки, иш ҳақидан асоссиз равишда ушлаб қолишга йўл қўйилмаслиги қонунда белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Ходимнинг розилигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун,  ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун, ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.
Коммунал тўловлар бўйича вужудга келган қарздорликлар фақатгина ходимнинг розилиги ёки суд қарори билан меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.
Мақоламиз сўнггида агарда Сиз ўз ҳуқуқ ва эркинликларингиз бузилмоқда ва уларга риоя этилмаяпти деб ҳисобласангиз бевосита вилоят адлия бошқармасининг 241-75-49 рақамли телефонига мурожаат қилишингиз мумкин. Унутманг инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазимфасидир.
                    Вилоят адлия бошқармасининг
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими
бош маслаҳатчиси  А.Ёқубов

09
Инсон ҳуқуқлар, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси-устувор вазифа

Инсон ҳуқуқлар, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси-устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сонли қарорига асосан адлия бўлимларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мақоми берилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш, давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Шунга кўра, туманда жорий йилнинг  6 ойи давомида давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича 10 та ўрганишлар ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш натижасида жами 3517 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 44 та тақдимнома, 493 та огоҳнома, 23 та ҳолатда маъсул шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ваколатли судларга киритилди.
Бундан ташқари, 1 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шахсларнинг ҳаракатлариги ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан таклиф,
11 та ҳолатда фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда судларга даъво аризалари киритилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ бўлим томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Биринчидан: мазкур қарорнинг аҳолининг қуйи қатламига етказиш
ва уларнинг бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан жами
260 маротаба ҳуқуқий тарғиботлари амалга оширилиб, ўтказилган тарғибот тадбирларида жами 5541 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Иккинчидан: низомга асосан тузилган ишчи гуруҳи томонидан туман ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар қайта ҳатловдан ўтказилди, ҳатлов натижасига кўра 5943 та шундай ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар мавжудлиги маълум бўлди.
Учинчидан: олиб борилган, ижобий ишлар натижасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқни эътироф этиш юзасидан
жами 5723 нафар фуқароларнинг мурожаатлари туман давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинди.
Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш якунига кўра 3 222 нафар фуқароларнинг мулкалрига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан ижобий хулосалар берилиши таъмиинланди.
Шунингдек, давлат хизматлари маркази томонидан муржаатларни ўрганиш даврида, муддат бузиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан МЖтКнинг 2155-моддаси билан жавобгарлик тортиш юзасидан 31 та махсус хабарларда 711 та ҳолатда муддат бузилиш ҳолатлари юзасидан  берилган.
Бўлимга 2019 йилнинг ўтган даври давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 340 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар ҳал этилган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 326 таси қаноатлантирилди,
13 таси бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 1 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларнии ҳимоя қилиш соҳасида ишларни кейинги иш фаолиятида ҳам алоҳида эътибор берган ҳолда ташкил этилиб келиниши таъминланади.

А.Каримов
Тошлоқ туман адлия
бўлими бошлиғи

04
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш моҳияти , мақсадлари, ва тамойиллари

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш моҳияти , мақсадлари, ва тамойиллари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.     
Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.Аҳолини рўйхатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади. Бу тадбир кишилар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш жараёнларини, шунингдек демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.    
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима   беради.
Биринчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.
Иккинчидан, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади
Учинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади.
Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни олдиндан баҳолаш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат
ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, илм-фан
ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.
Хўш, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан   боғлиқ    харажатлар қайси молиявий манбалар ҳисобига қопланади.
    Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдолари ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.

                                                        Вилоят статистика бошқармаси

04
Фарғона вилояти юридик коллежида янги ўқув йили бошланди.

Бугун мамлакатимиздаги барча олий, ўрта-махсус, умумтаълим масканларида бўлгани каби Фарғона вилоят юридик коллежида ҳам янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида ота-оналар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, давлат бошқаруви органлари, маҳалий ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда кўп йиллар ҳуқуқшунослик соҳасида муваффақиятли фаолият олиб борган фахрийлар иштирок этишди.
Ўқишга тавсия этилган абитуриентларни муносиб табриклаш, уларга юртимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни етказиш, шукроналик туйғусини шакллантириш ҳамда жонажон юртимизнинг келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодат эканлигини етказиш мақсадида юридик коллеж ходимлари ҳамда ўқувчилари иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида “Мустақиллик дарси”лари ўтказилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 1-сон баёни қарорига мувофиқ Фарғона юридик коллежига абитуриентлардан ҳужжатлар жорий йилнинг 17 августига қадар қабул қилиниб, 21-22 август кунлари кириш имтиҳонлари ўтказилди.
Имтиҳон натижаларига кўра 159 нафар абитуриент тўлов контракт, 3 нафар абитуриент давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.