официальный сайт
Управления юстиции
Андижанской области
Контактный телефон:
Телефоны доверия:
(+998 74) 224-88-70
(+998 74) 222-30-89
(+998 74) 224-57-81

Публикации

Қулай инвестиция муҳити — тараққиёт омили

Сана: 02.08.2013     Муаллиф:  А. УСМАНОВ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари.

Бугунги кунда мамлакатимизда хорижий инвесторларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, уларга эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги роли

Сана: 23.07.2013     Муаллиф:  Зоир Камолов, Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи

Жаҳон иқтисодиётида ҳали ҳамон молиявий инқироз кузатилаётган бир пайтда мамлакатимизда иқтисодий соҳани барқарор суръатлар билан ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасининг юксалиши изчил таъминланмоқда. Мазкур ижобий натижаларга эришишда ҳеч шубҳасиз, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг салмоғи катта.

Далолатнома тузилмаган

Сана: 16.07.2013     Муаллиф:  Сардорбек МАМАЖОНОВ, Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими етакчи маслаҳатчиси

йўриқнома талабларига риоя қилинмаган

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлими шўъба корхонаси фаолиятида доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилишга оид қонунчиликка риоя этилиши ўрганилганда бўлим фаолияти давомида 19 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Ушбу қонунбузилиш ҳолатларининг таҳлили аксарият ходимларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя этмаганлиги натижасида келиб чиққанлигини кўрсатди.


Дунёни ларзага солаётган касаллик

Сана: 10.07.2013     Муаллиф:  Музаффар МАХМАДАМИНОВ, Адлия вазирлиги масъул ходими

ҲАМОН ечими қидирилаётган ОИВ инфекцияси масаласи барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. Бу касаллик асосан аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмини зарарлаши, касалликка чалинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш мажбурияти ва унга кетадиган сарф-харажатларнинг катталиги, шунингдек, мамлакатнинг демографик ҳолатига таъсир қилиши орқали иқтисодий тараққиётга хавф туғдирса, бошқа томондан ушбу касалликка чалинганлар камситилишга учраши мумкинлиги ва аҳолининг соғлом, бехавотир турмуш кечиришига хавф туғдириши орқали барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.


Шартли васиятнома тушунчаси

Сана: 10.07.2013     Муаллиф:  Севара ҒУЛОМОВА, Марҳамат туман 1-сонлидавлат нотариал идораси нотариуси

“Шартли васиятнома тушанчаси” ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало, васият ҳақида гапириб ўтишни лозим деб топдим.


Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар самараси

Сана: 10.07.2013     Муаллиф:  Нодирбек ТУРАХАНОВ, Андижон вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси етакчи маслаҳатчиси

Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилиниши билан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Конституциямизда белгилаб берилган ҳокимиятлар бўлиниши тамойили бириктирилди. Судларнинг фаолиятини қонун устуворлигини, ижтимоий адолат, фуқароларнинг тинчлиги ва ўзаро тотувлигини таъминлашга қаратиш кўзда тутилганди.


ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШДА ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ

Сана: 09.07.2013     Муаллиф:  Учқун Ҳакимов, Адлия вазирлигининг масъул ходими

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш улар фаолиятини амалга оширишидаги бошланғич босқичи ҳисобланади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ўта жиддий аҳамиятга эга жараён бўлиб, бунда рўйхатга олувчи органларнинг ҳамжиҳатлиги ва ўз ишини сифатли бажариши муҳим саналади.


Маҳалла — халқ виждони

Сана: 02.07.2013     Муаллиф:  Муродилла ТУРСУНМЕТОВ, Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бош маслаҳатчиси

Неча асрларки, юртимизда бу ибора ўз кучини йўқотгани йўқ маҳалла ўзбек ҳалқининг қадимдан шаклланиб келган ва ҳозирда ҳам ўз амалий аҳамиятини йўқотмаган ўзини ўзи бошқаришнинг муҳим институти ҳисобланади.


Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш

Сана: 27.06.2013     Муаллиф:  Д.Ибрагимова, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи

Жамиятимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш республикамизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг пировард мақсадидир. Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш адлия органлари ва муассасалари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, қонун ҳужжатларини тўғри қўллаш ҳамда ҳуқуқни татбиқ этиш самарадорлигини ошириш ҳозирги давр талаби ҳисобланади.


Таълим-тарбия — масъулият бу соҳада хато қилиб бўлмайди

Сана: 12.06.2013     Муаллиф:  Сардор КАРИМОВ, Адлия вазирлиги масъул ходими

Улуғ ўзбек маърифатпарвар олими Абдулла Авлоний таъкидлаганидек: "Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир".



Новости 221 - 230 из 247
Начало | Пред. | 21 22 23 24 25 | След. | Конец


Полезные ресурсы