официальный сайт
Управления юстиции
Андижанской области
Контактный телефон:
Телефоны доверия:
(+998 74) 224-88-70
(+998 74) 222-30-89
(+998 74) 224-57-81

Публикации

Қонун барчага баробар

Сана: 09.10.2013     Муаллиф:  О.Ғофуров, Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш тамойилининг таъминланиши ҳақиқий демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси

Сана: 09.10.2013     Муаллиф:  Д.Элмуродова, Андижон туман 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси

Мустақилликка эришганимиздан сўнг ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда мулкий ислоҳотларнинг янги босқичи амалга оширилиши натижасида мулк ва мулкдорлик тушунчаларига бўлган қарашлар тубдан ўзгариб, хусусий мулкчиликка кенг эьтибор қаратилганлиги мулкий муносабатларда хусусий манфаатларни ҳимоя қилиш тизими ва кафолатлари сезиларли даражада кучайганлиги мол-мулкнинг иқтисодий муомала объекти бўлишини таьминлашга катта ҳисса қўшди.

Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси

Сана: 04.10.2013    

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъкидлаганидек, истиқлол йилларида эришган барча ютуқларимизнинг, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг, эртанги кунимизга бўлган ишончимизнинг, халқаро майдонда ортиб бораётган обрў-эътиборимизнинг негизида Конституциямизда белгилаб берилган қонуний ва ҳуқуқий асослар тургани ҳамда уларни оғишмай ҳаётга татбиқ этаётганимиз мужассамдир.

Талаблар кучайтирилди

Сана: 02.10.2013     Муаллиф:  Камол Халиков, Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси

Энг аввалло, аудиторнинг малака сертификатига қўйиладиган талаблар ҳақида сўз юритишдан аввал аудиторнинг малака сертификати тушунчаси ҳақида тўхталиш лозим.

Тараққиётнинг ҳуқуқий асослари адлия тизими фаолиятини такомиллаштирмоқда

Сана: 13.09.2013    

Мустақиллик ўзбек халқининг азалий орзуси, улуғ аждодларимизнинг армони эди. Не бахтки, бугун ўзини англаган ҳар қайси юртдошимизга ҳар йили асрга татигулик даврда яшаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига дахлдорлик ҳиссини туйиш насиб этмоқда.

Ноқонуний қарор бекор қилинди

Сана: 11.09.2013     Муаллиф:  Ш.Юсупов, Андижон вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси

Маълумки, бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти мамлакатимиз иқтисодий қудратининг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис тадбиркорлар, кичик бизнес ва хусусий субъектлари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланмоқда. Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан сўнги йилларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш улар фаолиятда юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинди.

Фермер хўжаликларига маблағ қайтарилди

Сана: 10.09.2013     Муаллиф:  Б.Мамадалиев, Андижон вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва улар самарадорлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида Андижон вилояти адлия бошқармаси салмоқли ишларни амалга оширмоқда. 

Болаларимиз бахтли бўлиши шарт

Сана: 20.08.2013     Муаллиф:  Шуҳрат АБДУХАЛИМОВ, Адлия вазирлиги масъул ходими

Халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва миллий қонунчилигимиз уйғунлиги мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, фарзандларимизнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, энг муҳими, баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Оталикни белгилаш тушунчаси

Сана: 13.08.2013     Муаллиф:  Муаззам Акбарова, Хонобод шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси

Мамлакатимизда мустақиллик эълон қилингандан сўнг ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

Тезкор қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Сана: 13.08.2013     Муаллиф:  Нодир Тураханов, Андижон вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси етакчи

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланиб, 2012 йил 25 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонун суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Энг муҳими, ушбу қонун қабул қилиниши билан тезкор қидирув фаолиятига оид қонунчилик мустаҳкамланиб, мавжуд ҳуқуқий бўшлиқ тўлдирилди.


Новости 211 - 220 из 247
Начало | Пред. | 20 21 22 23 24 | След. | Конец


Полезные ресурсы