Yangiliklar
Тошлоқ туман адлия бўлими томонидан Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг “Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш тизимини ташкил этиш ҳақида”ги буйруғи ижроси ҳамда туманда яшовчи аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига бархам бериш мақсадида уйма-уй юриш орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этиб келинмоқда.
Жорий йилни нг 5 ноябрь куни Қўрғонча МФЙ Бахмал кўчаси 88 уйда яшовчи темир дафтарга киритилган фуқаро Х.Қосимовнинг хонадонига борилганда унинг 1949 йилда туғилган онаси М.Мамаюсупованинг қулоғи эшитмаслиги сабабли қулоқ эшитиш мосламасини олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Бўлим томонидан 6 ноябрь куни тошлоқ туман адлия бўлими Тошлоқ туман Тиббий-ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда М.Мамаюсуповага қулоқ эшитиш мосламаси топширилди.
Адлия бўлими етакчи маслахатчиси Л.Бекмирзаева
Доимий равишда бошқарма жамоаси орасидан энг яхши ходим аниқланиб, рағбатлантириб борилмоқда ҳамда бу ўзига хос анъанага айланган. Мазкур анъанани давом этирган ҳолда, Бешариқ тумани адлия бўлими катта маслаҳатчиси Қўшматов Шерзодбек Йигиталиевич 2020 йил октябрь ойининг “энг яхши ходими” деб топилди.
У қонун хужжатларини, шунингдек соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиққан таклифлари, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, жамоат ишларида ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси жамоаси Қўшматов Шерзодбек Йигиталиевични ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.
2020 йил 23 октябрь куни Данғара тумани Бешкапа қишлоғи, 47-уйда яшовчи М.Эргашеванинг Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли
27-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг 2020 йил 22 октябрдаги “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги”ги 86-сонли буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб, ишга тикланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган шикояти Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро М.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномасини 2020 йил 22 октябрдан пенсия ёшига тўлганлиги сабабли бекор қилиш ҳақидаги 86-сонли буйруғини қабул қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олмасдан, М.Эргашева ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантирилмасдан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
101-102 – моддалари талаблари бузилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон Қарори 1-бандида аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади” деб кўрсатилган бўлсада, мазкур қарорга амал қилиниши таъминланмаганлиги аниқланди.
Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, аниқланган қонун бузилишини бартараф этиш юзасидан Қўқон шаҳар 27-сон умумий ўрта таълим мактаби раҳбари номига тақдимнома киритилди.
Тақдимномага асосан, 27-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Ш.Ахуновнинг 2020 йил 27 октябрь куни 89-сонли буйруғи билан 2020 йил
22 октябрдаги “М.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги 86-сонли буйруғи бекор қилиниб, фуқаро М.Эргашеванинг қонун билан қўриқланадиган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Қўқон шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси
Н.Сулеймонов
03.11.2020 йил куни Ўзбекистон туман адлия бўлими томонидан тумандаги Оқтепа, Яйпан гузар МФЙларида "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" лойиҳаси доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбири доирасида туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлимлари орқали шакллантирилган аёллар ва ёшларни рўйҳатга олиш дафтарига асосан ушбу МФЙларда истиқомат қилувчи аёллар ва ёшларга уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, вилоятнинг турли ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Хусусан, бошқарма ва Ёзёвон тумани адлия бўлими томонидан вилоят марказидан узоқ бўлган ва аҳолининг турли қатламларида ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларга учраб келаётган шахслар билан сухбат ўтказиш ва уларнинг ҳуқуқий муаммосига ечим топиш мақсадида Ёзёвон тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабул давомида 56 та фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, адлия бўлимлари томонидан 10 нафар фуқаронинг мурожаати иш юритувига олинди.
Сайёр қабуллар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши белгиланмоқда.
Ҳадемай Сўх туманида туризм ривожлана бошлайди. Сайёҳлар келиб, Сўхнинг гўзал манзилларини кўришлари мумкин. Аммо улар келиб жойлашишилари учун меҳмонхона муаммо... Муроджон Саримсоқов шуларни хиссобга олиб уй меҳмонхона очиш ниятида банкдан 150 миллион сўм кредит олади. Аммо пандемия сабаб Муроджоннинг ишлари тўхтаб қолди. У кредитни тан нархини тўлашга тайёр. Аммо уни фоизида бироз қийналган Муроджон Адлия бўлими ходимларидан ҳуқуқий тушунча олиш ва кўмак сўрайди.
Сўх тумани Адлия бўлими ходимлари, туман халқ банкига алоқа хати чиқариб, пандемияда Муроджон Саримсоқов олган кредитининг тан нархини тўлаб туриши, фоизини эса пандемия тугаганидан сўнг ойларга бўлиб тўлашини айтдилар. Муроджон хозирда банкдан олган кредитининг фақатгина тан нархини тўламоқда.
Сўраган эдингиз
Савол: Ишончномаларни амал қилиш муддати тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?
Жавоб: Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Савол: Мени исмим Хафиза Мирзараимова 2020 йил 23 май куни
55 ёшга тўлдим, бироқ бугунги кунга қадар (5 ой) ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилмадим. Айтингчи, барча ҳужжатларимни тайёлаб ҳозир мурожаат қилсам пенсия ёшига тўлган кунимдан пенсия пули тўанадими?
Жавоб: Йўқ, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддасида ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланиши, бошқа барча ҳолларда пенсияга мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланиши кўрсатилган. Шу боис, Сизга мурожаат этган кунингиздан бошлаб тайинланади.
ФАРҲОДЖОН ЖУМАЕВ
Фарғона шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси
Фарғона вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот
1. Фарғона вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар Табобат кўчаси 26 уй.
Тел: 73-226-12-75
2. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар Фаробий кўчаси 68-уй.
Тел: 73-226-43-36
3. Фарғона вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар Аэропорт кўчаси 1-уй
Тел:
4. Фарғона вилоят маданий мерос бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар Шукрона кўчаси 59 уй
Тел: 73-244-62-48
5. Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 17/А уй
Тел: 73-244-03-46
6. Қўқон “Муруват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи
Манзил: Қўқон шаҳар Муқумий шаҳарчаси 52 уй
Тел:
7. Исфара Сирдарё ирригация тизими бошқармаси
Манзил: Фурқат тумани Бекобод қишлоғи
Тел:
8. Фарғона тумани молия бўлими
Манзил: Фарғона тумани, Водил мфй, Марғилон кўчаси 4-уй.
Тел: 73-549-15-77
9. Фарғона тумани ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Фарғона тумани, Юқори Водил мфй, Яхши ният кўчаси 8-уй.
Тел: 73-353-01-28 , 95-404-01-28
10. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сўх туман бўлими
Манзил: Сўх тумани Сохибқирон Темур кўчаси 3-уй.
Тел: 73-462-64-51
11. Сўҳ тумани ҳокимлиги
Манзил: Сўҳ тумани Сохибқирон Темур кўчаси 101 уй.
Тел: 73-462-64-51
12. Сўҳ тумани ҳокимлиги маданият бўлими
Манзил: Сўх тумани А.Темур кўчаси 6-уй.
Тел: 73-462-64-51
13. Сўх тумани халқ таълими бўлими
Манзил: Сух тумани Равон шаҳарчаси Истиқлол кўчаси 12-уй
Тел: 73-462-53-36
14. Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси
Манзил: Сух тумани Равон шаҳарчаси Истиқлол кўчаси
Тел: 73-462-64-51
15. Ёзёвон тумани халқ таълими
Манзил: Ёзёвон туман Мустакиллик кучаси 53 уй.
Тел: 73-244-31-18
16. Ёзёвон туман ободонлаштириш бошқармаси
Ёзёвон туман Ёзёвон туман Хидоят кучаси 1 уй11.
Тел: 73-412-22-77
17. Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Манзил: Қўқон шаҳар Истамбул кўчаси 1-уй.
Тел: 73-542-31-85
18. Қўштепа туман молия бўлими
Манзил: Қўштепа тумани Шодлик МФЙ Бахмал кўчаси 6 уй.
Тел: 73-425-16-35
19. Қўштепа туман мактабгача таълим бўлими
Манзил: Қўштепа тумани Бахмал кўчаси.
Тел: 90-536-90-00
20. Қўштепа туман халқ таълим бўлими
Манзил: Қўштепа тумани Мустакиллик кучаси 53 уй
Тел: 73-244-31-18
21. Учкўприк туман маданият бўлими
Манзил: Учкўприк тумани Наврўз шох кўчаси.
Тел: 91-674-78-87
22. Ёзёвон туман ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Ёзёвон туман Хидоят кучаси 1 уй.
Тел: 73-412-22-77
23. Марғилон шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Марғилон шаҳар, Мустақиллик кўчаси 452 А уй.
Тел: 73-253-22-01
24. Фарғона шаҳар ободонлаштириш департаменти
Манзил: Фарғона шаҳар Юксалиш 59 а уй.
Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуси билан ҳар йили ҳокимлар иштирокида ўтказиб келинаётган ўқув семинарлар тобора муҳим аҳамият касб этиб, ҳокимлик масъул ходимларининг ҳам малакасини ошириш махсус курсларининг ташкил этилгани, амалда ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Мазкур тадбирларда масъуллар нафақат ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш, балки фаолиятларидаги муҳим масалалар ва мавжуд муаммоларни самарали ҳал қилиш йўллари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлмоқда.
Маълумки, ҳокимликлар фаолияти устидан тизимли мониторинг
ва назорат олиб боришнинг янги механизмлари ўрнатилди. Бунга ҳанузгача ҳуқуқни қўллаш фаолиятида мувофиқлаштириш ва ҳамкорликнинг етарли эмаслиги, қонунчилик нормаларини айрим ҳолларда нотўғри, турлича, хато талқин қилиш ва қўллаш каби муаммолар учраётганлиги сабаб бўлди.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони 3-банди билан 2021 йил 1 июнга қадар барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz)га (кейинги ўринларда – Миллий база деб юритилади) киритилиши шартлиги белгиланди.
Фармон ижросини ташкил этиш бўйича эса адлия органлари ҳамда “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда – Марказ деб юритилади) масъулиятини ошириб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўрмоқда.
Масалан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини Миллий базага киритиш учун юборишнинг техник талаблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига услубий таъминлаш мақсадида юборилиб, ҳокимликлар билан адлия бошқармалари ўртасида келишув имзоланди.
Биринчи масала – маҳаллий ҳокимликларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти бўйича: маҳаллий ҳокимликлар ҳуқуқ ижодкорлигининг фаол субъекти бўлиб, улар қабул қиладиган ҳар қандай ҳужжат қонунчиликка мувофиқ ва албатта халқчил бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам, бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда. Адлия органлари эса бу соҳада ҳокимларга яқиндан ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи идора ҳисобланади.
Маълумот учун, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қуйидаги норматив тусдаги қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши керак:
►ҳуқуқий нормаларга (қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳужжат) эга бўлган;
►аниқ адресат билан таърифланмайдиган;
►аниқ муносабатларни белгиловчи ягона тартибга эга бўлган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари нормалари лўнда, аниқ, оддий ва равон тилда баён қилиниши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўқиганда ва амалда қўллаганда, унинг матни турли хил талқинлар ва тушунмовчиликларга олиб келмаслиги лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этадиган тарзда бир хилда қўлланилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган ҳужжатлари ҳам мавжуд-ки, уларга қуйидагилар киради:
● якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар:
– шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимдан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, мукофотлаш ва бошқа шу кабилар) ҳужжатлар;
– тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қабул қилинган ҳужжатлар;
● илгари белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ва норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларни ўз ичига олмаган ҳужжатлар (шу жумладан бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар);
● тавсия тусидаги ҳужжатлар;
● муайян ташкилот ва фуқароларга ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатлар;
● норматив ҳуқуқий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган қарорлар лойиҳалари ҳуқуқий нормаларга эга бўлмаслиги, улар ҳуқуқий нормаларни қўллашга қаратилган бўлиб, индивидуал мазмунга ва бир марталик характерга эга бўлиши лозим. Бундай қарорлар лойиҳаларида ҳатто битта ҳуқуқий норма ўрнатилган бўлса ҳам улар, албатта, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши лозим.
Шунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради. Бу тоифадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эса мазкур органларнинг расмий нашрларида эълон қилинади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилинганда унинг барча реквизитлари (ҳужжатнинг тури ва номи, қабул қилинган жойи, санаси, рақами ва имзо қўйиб тасдиқлашга расман ваколати бўлган шахсларнинг фамилияси, лавозими ва имзолари) кўрсатилиши лозим.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилганда, юридик хизмат ва адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда расмий нашрларда эълон қилинган манбалардаги қонун ҳужжатларидан фойдаланиш лозим.
Бундай манбалар бўлиб «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари ҳисобланади.
Биргаликда кўрилган чоралар натижасида норматив тусдаги қарор лойиҳаларини адлия бошқармаларига ҳуқуқий экспертиза қилиш учун мунтазам равишда тақдим қилиш механизми йўлга қўйилди. Бироқ, бу йўналишда ҳали эътибор қаратиш лозим бўлган камчиликлар талайгина. Шунга кўра, юқорида қайд этилган Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш бўйича ташаббус кўрсатган ҳолда, тизимлаштириш ва уларни Миллий базага киритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни базага автоматик тарзда жойлаштириш механизмини жорий этиш ишлари амалга оширилишини ташкил қилиш вазифаси юклатилди.
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Миллий базада 2017 йилнинг 25 сентябридан Марказ томонидан расман эълон қилиб келинмоқда.
Мазкур қонуннинг 9-моддасига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорларнинг матнларини ва зарур бўлган тақдирда, уларга доир ахборот-таҳлилий материалларни Миллий базада эълон қилиш учун ва давлат органларига юбориш учун Адлия вазирлигига ҳудудий адлия органлари орқали йўллаши белгиланган.
Ҳоким қабул қилган норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт ва бунга имконият ҳам мавжуд. Андижон шаҳар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий нашрлари мавжуд эмаслиги ёки босма нашрларда эълон қилиш учун маблағ зарурлиги натижасида, қарорлар эълон қилинмаяпти, бу қарорлар Миллий базага расман эълон қилиш учун ҳам ҳудудий адлия органлари орқали юборилмаяпти.
Хусусан, 2020 йилнинг ўтган даврида ҳокимлар қабул қилган 799 та норматив тусга эга қарорларнинг 57 таси, яъни 8 фоизи расмий нашрларда эълон қилинмаган. Бу кўрсаткич Жиззах вилоятида (54-44) 19 фоизни, Хоразм вилоятида (41-35) 15 фоизни ва Тошкент вилоятида (51-40) 8 фоизни ташкил қилган.
Таъкидлаш лозимки, бундай қарорларни расмий нашрларда эълон қилмаслик фуқаролар, давлат ва жамият манфаатларига путур етказиши мумкин. Ўз навбатида, бундай ҳужжатлар ваколатли идоралар томонидан бекор қилинади ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилади.
Биргина 2020 йилнинг 9 ойида адлия органлари киритган тақдимномаларга асосан жами 170 та, жумладан; Қашқадарёда 44 та, Самарқандда 36 та, Сурхондарёда 21 та, Хоразм 20 та, Бухоро, Жиззах
ва Андижонда 8 тадан, Тошкент вилоятида 3 та, Тошкент шаҳрида 2 та, Фарғонада 1 та, Сирдарёда 1 та ҳокимнинг норматив тусдаги қарорлари қонунчиликка зидлиги сабабли бекор қилинган.
Масалан, Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 2017 ― 2019 йиллар ва 2020 йилнинг 9 ойида норматив тусдаги жами 179 та қарор қабул қилинган бўлса-да, шундан 138 таси (4 та Сирдарё вилояти ҳокимининг, 10 та Янгиер, 13 та Ширин, 6 та Гулистон шаҳарлари, 14 та Гулистон, 15 та Сайхунобод, 16 та Сирдарё, 16 та Мирзаобод, 15 та Оқолтин, 9 та Боёвут, 11 та Ховос ҳамда 9 та Сардоба туманлари ҳокимларининг қарорлари) Миллий базага жойлаштириш учун Марказга юборилган, қолган 41 та қарор ҳозирга қадар юборилмаган.
Жойлаштириш учун юборилган 138 та қарорнинг 12 тасини эълон қилинган санаси ва манбаси мавжуд эмаслиги сабабли Миллий базага жойлаштиришнинг имкони йўқ. Чунки, 12 та қарор қачон ва қайси маҳаллий газетада эълон қилинганлиги бўйича маълумот тақдим этилмаган (Гулистон туман ҳокимининг 2019 йил 30 мартдаги 1330-сонли қарори, Янгиер шаҳар ҳокимининг 2018 йил 9 мартдаги 286-сонли қарори).
Қарорлар матнида имловий ва бошқа хатолар мавжуд, “қ, ғ, ў, ҳ” ҳарфлари бошқа ҳарфларда ифодаланган (Сайхунобод туман ҳокимининг 2018 йил 14 февралдаги 312-сон қарори, қарорнинг матнида “килиш максадида” “катъий “карор кабул килишни”... деб ёзилган), ҳужжатлар кечиктириб юборилмоқда (Сайхунобод туман ҳокимининг 2019 йил
4 февралдаги 551-сон қарори Марказга 4 ой кечиктириб, 2019 йил 11 апрелда юборилган), ҳужжатларнинг реквизитлари (муҳр, имзо, сана) тўлиқ эмас (Сирдарё вилояти ҳокимининг “Вилоятда 2018 йилда қўлланиладиган давлатга тегишли кўчмас мулклар ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарори юборилган, сана, имзо, муҳр мавжуд эмас).
Худди шу каби ҳолатлар аксарият вилоятлар ҳокимликлари фаолиятида мавжуд.
Энг асосийси, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлар тўлиқ, уларнинг тегишли ахборот таҳлилий материаллари эса умуман юборилмаслиги, Миллий базада эълон қилинмаслиги, киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ёки ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақидаги маълумотларни Миллий базадаги ҳужжатларга киритилмаслиги ҳамда назорат ҳолатида юритилмаслигига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва ташкилотларига етказилмаяпти. Бу билан юқорида қайд этилган Қонун ва Ҳукумат қарори ижроси таъминланмаяпти.
Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида кўрсатиб ўтилган камчиликлар ушбу соҳа фаолияти устидан назоратни шахсан хокимлар ўз зиммасига олишларини, фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан ҳудудий адлия органлари билан биргаликда комплекс чора - тадбирларни амалга оширишни талаб қилади.
Иккинчи масала – маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш фаолияти бўйича: марказ томонидан 2020 йилнинг 9 ойида 960 та қабул қилинган ва ҳокимликларга электрон шаклда юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олганлиги электрон манзилда кўринса-да, улар туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юборилмаяпти, уларни раҳбар ва ходимлари эътиборига ўз ватқида етказилмаяпти, шунингдек, ўзлари қабул қилган ва ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий веб-сайтларига жойлаштирмаяпти, ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги нормаларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга доир, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтиришга қаратилган етарли чора-тадбирлар кўрилмаяпти, энг асосийси, бу ҳужжатларнинг ижросини таъминлашга масъул ходим ҳам бириктирилмаяпти.
Маълумот учун: Миллий база фойдаланувчилар орасида Lex.uz фаолиятни қандай баҳолайсиз мавзусида сўровнома ўтказилди. Сўровномани жами 12 300 нафар фойдаланувчи ўқиб, 3 082 нафари иштирок этган бўлса, уларнинг 40 фоизи аъло, 37 фоизи яхши, 18 фоизи ўртача ва 5 фоизи ёмон деб баҳолаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг Миллий базада эълон қилиш тезлигини қандай бахолайсиз мавзусида ўтказилган сўровномани эса 12 900 нафар фойдаланувчи ўқиб, 2 901 нафар иштирок этганларнинг 33 фоизи аъло, 36 фоизи яхши, 24 фоизи ўртача ва 7 фоизи ёмон деб фикр билдирган.
Иштирок этувчилардан тушган таклиф ва эътирозлар Миллий базани, шунингдек, Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда концепциялар, дастурлар, “Йўл харита”лари ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш учун фойдаланилади.
Миллий база сайти фойдаланувчилари ҳақидаги рақамларни дунё бўйича солиштирганда унчалик ҳам катта рақам кўринмаса-да, www.lex.uz www.uz рейтингида барча категориялар бўйича 13-ўринда (ўтган йилга нисбатан 13 та юқорилади), маълумот берувчи сайтлар рўйхатида 3-ўринда, қонун ва ҳуқуқ йўналишида 1-ўринда сараланган. Сайтнинг доимий кирувчилар сони бир кунда тахминан 30-44 мингтани, кўришлар сони эса 176 мингта (ўртача ҳисобда ойига 5.5 млн. та)ни ташкил этади.
Сайтдан бир ойда Ўзбекистондан 650 371 нафар фойдаланувчи фойдаланган бўлса, Колумбия (192 116 нафар), Россия федерацияси (37 974 нафар), АҚШ (7 671 нафар), Буюк Британия (4 305 нафар), Украина (4 120 нафар), Қирғизистон (3 560 нафар), Қозоғистон (2 818 нафар), Чехия (1 717 нафар), Германия (1 593 нафар), Туркия (1 283 нафар)дан туриб ҳам фаол фойдаланишмоқда. Сайтдаги қонун ҳужжатлари нафақат давлат тилида балки, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида ҳам эълон қилинмоқда.
Навбатдаги масала – маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш фаолияти бўйича: Республикамизда мустақиллик йилларида фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги, маданияти ва билимини оширишга қаратилган асрларга таътигулик ишлар амалга оширилди. Кўп асрлик маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини, умумбашарий қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро ҳуқуқий нормаларни ўзида мужассам этган Конституциямиз, 18 та кодекс, 600 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди, барча хуқуқ соҳалари бўйича ўқув дарсликлари, қўлланмалар, шарҳлар, оммабоп юридик адабиётлар яратилди. МДҲ давлатларида биринчи бўлиб қабул қилинган Асосий қонунимизда фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурлиги белгилаб қўйилди. Демак, фуқароларнинг қонунларни билиши, уларга риоя этиши конституциявий даражада ўрнатилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ ҳокимларга Қонунларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси хужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларнинг ижросини ташкил этиш, жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилган.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш ва маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш, аҳоли, авваламбор ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш, бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун хужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини тушунтириш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка дават этиш, олимлар, сиёсатчи ва мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш, ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул-услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этишлари зарур.
Хулоса шуки, мавжуд хато ва камчиликлар Ўзбекистоннинг имиджига ўз таъсирини кўрсатади, шу учун ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлар ва қайд этилган Қонун ҳамда Ҳукумат қарори бўйича ходимларда масъулиятни янада оширишни талаб этади, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, ҳудудий адлия органлари камчиликлардан хулоса қилиб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан фаолият самарадорлигини янада оширишлари лозим бўлади.
Бунинг учун энг аввало, қонун бузилиши ҳолатлари келиб чиқишига шароит яратаётган:
- Миллий базага киритиш ва эълон қилиш учун юборилаётган ҳужжатларнинг сифати, лингвистик ва имловий жиҳатларига эътибор қаратиш, ҳуқуқий ва техник талабларга тўлиқ риоя этиш;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 2017 йил 25 сентябрдан ҳозирга қадар қабул қилинган норматив тусдаги қарорларни хатловдан ўтказиб, юборилмаганларини Миллий базага киритиш учун Марказга қоғоз, “pdf” ва “word” шаклда эълон қилинган манба (газета)сини илова қилган ҳолда юбориш;
- норматив тусдаги қарор лойиҳаларини тайёрлашда Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) талабларига қатъий риоя этиш;
- Марказ томонидан электрон тизим орқали юборилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни:
ўз вақтида қабул қилиб олиш;
ижросини таъминлашга масъул шахс белгилаш;
ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказилишини таъминлаш;
уларни раҳбар ва ходимлар эътиборига етказиш;
ўзлари қабул қилган ва ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш;
ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги нормаларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга доир, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтиришга қаратилган зарур ишларни амалга ошириш;
масъул раҳбарлар ва ходимларнинг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгарлигини ошириш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш бўйича масъулларга кўрсатма бериш лозим бўлади.
Алижон ОЧИЛОВ
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот
маркази директори
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни”, деб эълон қилинган.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ёшлар бўйича етакчиси лавозимига бошқарма Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакси маслаҳатчиси Эшонов Саидолимхон Хабилуллохон ўғли сайланган.
С.Эшонов 1992 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Оилали.
С.Эшоновнинг меҳнат фаолияти:
2008-2011 йилларда Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи;
2012-2013 йилларда муддатли харбий ҳизматда;
2013-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университети (бакалавр);
2016-2017 йилларда “Financial Advisory & Tax Consultants Group” ХКда юрист;
2017-2018 йилларда “Financial Advisory & Tax Consultants Group” ХКда “Солиқ ва божхона масалалари бўлими” бошлиғи;
2017-2019 йилларда Тошкент давлат юридик университети магистранти;
2019 й ва х.к. Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси.